ЖИНСИЙ НОҚИСЛИК НИМА?
75 ёшли ўғлимни шифокорга кўрсатганимда, бу ёшда аллақачон овоз дўриллаши, мўйлаб сабза уриши, мояклари ва бошка жинсий аъзоларда кескин ривож кўзга ташланиши лозим эканлигини таъкидлади. У тайин этган дориларни кабул этсак-да, назаримда, сезиларли ўзгаришлар бўлмаётгандек. Айтишларича, бундай ёшларни ўз вактида даволамаса, кейинчалик улар бефарзанд бўлиб қолишлари ҳам мумкин экан. Ўғлимнинг ҳақиқий эр қиши бўлибулгайиши учун нималар қилишим зарур?
Толиб Солиев
Ўғил болаларнинг жинсий ривожланишдан ортда қолиши кўплаб касалликларнинг аломати сифатида учрайдиган ҳолатлардан ва у кўплаб касалликлар натижаси бўлиши мумкин. Жумладан, ички жинсий аъзоларнинг туғма номавжудлиги ва қатор хромосом касалликлар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Марказий асаб тизимидаги патологик ўзгаришлар, жумладан, гипоталамус ва гипофиз безларининг қатор касалликлари ҳам жинсий етилишга монелик қилади. Жинсий аъзолардаги жарроҳлик муолажалари, шикастланиш ёки нурланиш рўй бериши, мояк асосининг буралиб қолиши ёхуд бу аъзонинг яллиғланиши, яъни орхит касаллиги ҳам ўғил болалар жинсий ривожига ўта салбий таъсир кўрсатади. Бизнинг ҳудудимизда, айниқса, «тепки» - эпидемик паротит касаллигининг салбий таъсири салмоқлидир. Жинсий такомилнинг меъёрда кечаётган-лигини кузатиш учун ота-оналар фарзандларини ҳар йили бир неча бор ҳудудий шифокор эндокринолог кўригидан ўтказиш-лари шарт. Агар, юқорида баён этилган мактубдагидек вазият рўй берса, даставвал ривожланмаслик сабаблари аниқланади, сўнг махсус муолажа зарур бўлади. Ўсмир йигитларнинг эрлик белгилари унинг организмидаги андроген гормонларнинг микдорига боғлиқ. Жинсий ноқислик ёрғоқнинг кичиклиги, тонуси пастлиги, мояклар ва простата безининг ривожи ортда қолиши билан ифодаланади. Энг асосий белгилардан бири олатнинг етарлйча ўсмай қолганлигидир. Қуйида жинсий етукликнинг тахминий, ўртача кўрсаткичларини келтирамиз. Аммо ҳар бир одамнинг ўзига хос индивидуал меъёри ҳам, мавжуд бўлиб, бу шифокор кўригида аниқланади. Меъёрда, олат таранглашмай турганлигидаги чегара тахминан қуйидагича бўлиши лозим. Олат узунлиги: 8-12 ёшда - 3,5 см, 13 ёшда - 4,5 см, 14 ёшда - 8 см, 15 ёшда - 9 см, 16-18 ёшлилар ва катталарда 10,5 см. Олатнинг айланаси: 8-12 ёшда - 3 см, 13 ёшда - 4 см, 14 ёшда - 4,5 см, 15 ёшда - 6 см, 16-18 ёш ва катталарда 6 см. Бу кўрсаткичлар нисбий бўлиб, бироз ўзгариши ҳам мумкин. Жинсий ривожланишдан ортда қолиш юқоридаги белгилардан ташқари овоз майинлиги, танада тукларнинг етарлича эмаслиги, гавда тузилишининг аёлларга ўхшаб кетиши кабилар билан ҳам ўз ифодасини топади. Уни ўз пайтида бартараф этиш келгусида бепуштлик пайдо бўлишининг ҳам олдини оладиган беқиёс тадбирлардандир.
Жинсий такомилнинг ортда қолишига туғруқ пайтидаги бўғилиш (асфикқия), оғир юқумли хасталиклар, бош-мия шикастлари, оғир токсикозлар ва бошқа турли интоксикақия ҳолатларининг ҳомиладорлик пайтида рўй берганлиги ҳам сабаб бўлади. Алиментар дистрофия, яъни озиқ моддалар етишмаслиги боис озиб-тўзиб кетиш ёхуд аксинча ўта семириб кетиш ҳам жинсий ривожга акс таъсир этади.
|