//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК

ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК 

Қуйида эркаклар жинсий аъзоларининг анатомо-физиологияси ҳақида маълумотлар берилган. Зеро, ҳар қандай хасталикнинг моҳиятини англаш учун даставвал меъёрий тузилиш, физиологик ҳолатдан бохабар бўлиш шартдир. Ушбу маълумотлар барча ўқувчиларимиз учун фойдали бўлади, деган умиддамиз.

Эркакларда ташқи ва ички жинсий аъзолар тафовут қилинади.

Эркакларнинг ташқи жинсий аъзоларига закар ва ёрғоқ киради.

Закар илдиз, тана ва бош қисмлари тафовут қилинадиган аъзо бўлиб, қуйидаги уч вазифани бажаришда муҳим ўрин тутади:

  1. Копулятив, яъни таранглашув ҳисобига жинсий алоқани амалга ошириш вазифаси.
  2. Генератив, яъни зурриёт бунёд бўлишида тутадиган ўрни.
  3. Пешоб чиқаришни бажарувчи аъзо вазифаси.

Закар цилиндрсимон шаклли, ўзаро ичдан бириккан ғорсимон уч танадан иборат. Аъзонинг олд қисмида икки ғорсимон таналар, орт қисмида эса бироз кичикроқ тана жойлашган. Орқа ғовак тана ичидаи пешоб чиқарув канали ўтганлиги боис уретрал ғорсимон тана ҳам деб аталади. Бош ғорсимон таналарнинг туб илдиз қисми, қуймич ҳамда қов суякларгача етиб, маҳкам бириккан. Закар кертмаги атрофида ва бўйнида кўпгина ёғ безлари бўлиб, оқиш, ўзига хос ҳидли суюқлик – смегма ишлаб чиқаради. Иккала асосий ғорсимон таналар ҳам мустаҳкам қобиққа ўралгани туфайли жинсий қўзғалишда закар катталашуви маълум даражада чегараланиб, унинг қаттиқлашувига имкон яралади. Уретрал орт ғорсимон танада эса бу қобиқ бўлмаганлиги боис закар орқа қисми эгилувчанроқлиги таъминланиб, пешоб чиқарув каналидан шаҳват эркин ўта олади.

Ёрғоқ тери ва мускулли чўнтак шаклида кўзга ташланадиган, ичида эркаклар жинсий безлари – мояклар жойлашган ташқи аъзо ҳисобланади. Одатда ёрғоқнинг туб пастки ва қисқарган баланд қисми, яъни бўйни тафовут этилади. Ёрғоқ тери ва гўштли қатламлардан иборат. Терига махкам ёпишиб кетган гўштли қатламда хар томонга йўналган мускул ва эластик толалар мавжуд бўлиб, улар ёрғоқнинг қисқарувчанлигини таъминлайди.

Ёрғоқ тухумлар учун механик омборлик вазифасини эмас, балки термостат каби мояклар ўсишига қулай – паст хароратнинг доимийлигини таъмин этади. Маълумки, сперматогенез жараёни моякларда меъёрдагидек кечиши учун ёрғоқдаги ҳарорат қорин бўшлиғидагидан 2-4°С паст бўлиши шарт. Совуқ пайти ёрғоқнинг қисқариши ҳисобига иссиқлик бериш майдони камаяди ва ҳарорат керакли маромда ушлаб турилади. Жазирама иссиқда эса, аксинча, ёрғоқнинг эластик мускул толалари бўшашиб, мояклар кенгайган ёрғоқ тубига тушади. Натижада иссиклик узатиш сатҳи кенгайиб, қон келиши камаяди ва ҳарорат меъёрийлашади. Бу автоматик ҳарорат ушлаш механизми моякларнинг ички секретор безлари фаолияти билан узвий боғлиқ. Организм жинсий гормонлар билан етарлича таъминланган тақдирдагина юқоридаги механизм ўз маромида ишлайди. Гормонал етишмовчилик бу механизмга путур етказиши сабабли ҳам, бундай беморларда ёрғоқнинг доимо бўшашган тарзда осилиб турганлигини кузатиш мумкин.

Эркаклар ички жинсий аъзоларига мояклар ва мояк ортиқлари, уруғ чиқарув йўлаги, уруғ пуфакчалари, простата бези, уруғ сочув мажмуи, уруғ дўмбоқчаси ҳамда уретра, яъни пешоб чиқарув канали киради.

Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган, кабутар тухумларидан йирикроқ, овал шаклли бир жуфт аъзодир. Ҳар бир мояк еттита қават билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига осилган тарзда туради. Уруғ тизимчалари орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва лимфа томирлари, асаб ҳамда мушак толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун, ингичка, ўрама шаклидаги уруғ каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу аъзонинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Айтганча, мояклар қаттиқ қобиқ билан ўралган ва у ўз навбатида нурсимон тарзда аъзо ичига кириб, мояк қисмларининг пайдо бўлишига олиб келади. Уруғ каналчалари ушбу қисмлар ичини тўлдириб туриши натижасида 250-300 нафаргача митти ҳудудчалар, яъни тилимлар пайдо бўлади. Уруғ каналчалари деворларида маний ҳужайралари ва Сертоли таянч ҳужайраларини илғаш мумкин. Уруғ каналчаларининг ичида етук сперматозон ҳужайралари жойлашади. Уруғ каналчаларининг ташқи қисми, яъни ораликларда тестостерон, эстриол каби жинсий гормонларни ишлаб чиқувчи интерстициал Лейдиг ҳужайралари жойлашган бўлади. Уруғ каналчаларида сперматогенез жараёни эркаклар хос гормони – андроген таъсирида 74 кун давом этади.

Мояк ортиқлари эмбрионал босқичда алохида аъзо сифатида ривожланса-да, гўдак туғилган пайтдаёқ мояк орқа томонига юқоридан туташгани кузатилади. Тухум ортиғининг, айниқса, бош ва тана қисмида шаҳват ҳужайралари йиғилиб, янада етуклашади ва уруғлантирувчи хусусияти ошиб боради. Мояклар ўрами уруғ каналчаларининг тухум тўрларидан ўтиб, ортиқлар ичида яна ўрамлашади. Узунроқ, тўғри бу каналчалар коник шаклидаги тилимчаларни ҳосил қилади. 5-18 нафар мояк ортиғи ўрамларининг энг каттаси тепасидан бошлаб, барча тилимчалар ўрами очиладиган ортиқ йўлчаси ўтади. 6-7 см узунликдаги эгрироқ шаклли бу уруғ йўлчаси дистал бўлимга келгач, уруғ олиб чиқувчи йўлга туташади.

Одатда тухум ичида вояга етган сперматозоидларга нисбатан ортиқларда етилган ҳужайралар ўта чидамли, ҳаракатчан ва уруғлантириш қобилияти юқори бўлиши ўз илмий исботини топган. Мояк ортиқлари фаоллигининг кучайишига андроген гормонларнинг ижобий таъсири аниқланган. Олимлар, мояк ортиқларида сперматофилия жараёнини, яъни спермогенез биологик санациясини аниқлашган. Бу аъзодаги спермофаг махсус ҳужайралари – нуқсонли сперматозоидларни ютиб ва ҳазм қилиб, дунёга ногирон болалар келиш хавфини камайтириши билан мухим аҳамиятга молик. Ҳаётда мояк ортиғининг тухумлардан айрича бўлиши, ортиқлар бошсизлиги ёхуд бу аъзонинг кичрайганлиги, баъзида эса улардан бирининг мутлоқ номавжудлиги каби аномалик нуқсонлар ҳам учраб туради.

Уруғ чиқарув (ўтказув) йўли мояк ортиқларининг бевосита давоми шаклидаги аъзо ҳисобланиб, ўртача 45-50 см узунлиқда бўлади. У узунлиги бўйлаб, ортиқ, қов, эркин ва тос қисмларига бўлинади. Бу беш қисмнинг ниҳояси қов бўлимида ампуласимон кенгайиш билан тугайди. Уруғ чиқарув йўлининг бу ампулалари ўткир бурчак остида уруғ пуфакчалари чиқарув каналларига туташади. Одатда, бу ампулали қисмлар уруғ пуфакчаси чиқазув йўллари билан бирлашиб уруғ сочувчи мажмуани ташкил этади. Бу мажмуа эса простата бези орқали ўтиб пешоб чиқарув каналининг қисмидаги уруғ дўмбоқчасига нуқтадек тор тирқиш бўлиб очилади. Уруғ чиқазув йўлининг асосий вазифаси деворларидаги мускул қаватнинг ритмик қисқариши ҳисобига мояк ортиғидаги шаҳват ҳужайраларини уруғ сочувчи қисмгача етказишдир.

Гоҳида уруғ чиқазув йўлининг бутунлай бўлмаслиги, ёпилиб қолиши ёки кичрайиб кетиши каби аномалиялари ҳам учраб туради.

Уруғ пуфакчалари простата безининг таг қисмида жойлашган жуфт аъзо бўлиб, олд томондан пешоб қопининг туб қисмига, орт томондан тўғри ичак олд қисмига ёндош туради. Етук эркакда бу безнинг ўртача узунлиги 4-5 см.ни, эни 1,5-2 см.ни, йўғонлиги эса 1-1,5 см.ни ташкил этади. Уруғ пуфакчалари без аъзо бўлганлиги боис андроген гормонларга боғлиқ тарзда фаолият кўрсатади. Шу сабабли мояклар олиб ташланган ҳолларда простата бези билан бир қаторда уруғ пуфакчасининг ҳам кичрайиши ва фаолияти сўниши кузатилади.

Уруғ пуфакчалари желатинсимон консистенцияли, ҳидсиз, шаффоф ёхуд оқишсимон кулранг рангли суюқлик ишлаб чиқади. Ишқорий муҳитли, бу секрет шаҳват суюқлигининг қуюшқоқлигини таъминлайди. Бу суюқлик таркибий қисми бўлган фруктоза эса андроген гормонларга узвий боғлиқ ҳолда сперматозоидларга қувват захираси вазифасини ўтаб, уларнинг ҳаётчанлигини оширади. Физиологик нуқтаи назардан қаралганда, уруғ пуфакчаси суюқлиги шаҳват қуюшқоқлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш йўли билан сперматозоидларни жинсий йўллардан ўтишда шикастланишдан сақлайди. Шунингдек, энергетик таъминловчи фруктоза диффузиясидан ташқари, ўз ишқорий муҳити билан қин кислотали муҳитини нейтраллаштириб, уруғ ҳужайраларини ҳалокатдан асрайди. Одатда, уруғ пуфакчасининг тўлиши жинсий майл ва қўзгалишни кескин кучайтиради.

Простата бези ўта муҳим, тоқ аъзо бўлиб, эркакнинг иккинчи юраги ҳам деб аталади. Бу без уруғ ҳужайраларининг ҳужайраларининг ҳосил бўлишига туртки бериб, мояк фаолиятига катта таъкир кўрсатади. Умуман, жинсий ҳаётда простата безининг аҳамияти каттадир. У ишлаб чиқарадиган шира ҳосилалари асаб-мушак тармоғи ва руҳий фаолиятни рағбатлантиради, қон босимини кўтаради, жинсий майлни қўзғатади.

Уруғ сочув мажмуи уруғ пуфакчаси чиқарув йўли ва уруғ чиқарувчи йўлларнинг йиғмасидан иборат. Узунлиги 2 см келадиган бу жуфт аъзонинг ич қисми уруғ чиқарув йўли ичидан икки баравар кичик. Уруғ сочув мажмуи нуқтадек тирқиш тарзида уруғ дўмбоқчаси шиллиқ қаватига очилади. Уруғ сочув йўлининг чиқарувчи йўллардан анча торлиги боис бу ердан уруғ чиқишида катта босим имконияти яратилади. Натижада бу аъзодаги асаб толаларининг рецепторлари кучли таъсирланиб, инзол, яъни оргазм рўй беради.

Уруғ дўмбоқчаси пешоб чиқарув каналининг простатик қисми орқа деворида тепачадек туртиб чиқиб турадиган аъзодир. Унинг узунлиги 9 мм, баландлиги 3-4 мм, эни 3 мм.ни ташкил этади. Бу аъзо гўёки уруғ сочув йўлининг клапани ҳисобланади. Уруғ дўмбоқчасида айлана мускул толалари йиғилган бўлиб, ёпилувчи сфинктер, яъни сперматик жомни ҳосил қилади. Бу жойда жуда ҳам кўп асаб толалари мавжуд. Уруғ дўмбоқчаси орқа миядаги шаҳвоний марказларнинг бирламчи рефлектор қўзғалишида ҳам сезувчи – рецептив ҳудуд сифатида муҳим ўрин тутади. Маълум бир босқичларга келиб, сперматик жом мускул толаларининг бўшалиши натижаси ўлароқ эякуляция (шаҳват чиқиш) ва оргазм (инзол, лаззатланиш) рўй беради. Демак, уруғ дўмбоқчаси жинсий қўзғалиш, шаҳват чиқиши ва лаззатланиш жараёнларида бевосита муҳим рол ўйнайди. Ҳаётда уруғ дўмбоқчасининг катталашуви аномалияси ҳам учраб туради. Бу аномалия пешоб чиқишини қийинлаштиради.

Пешоб чиқарув канали (уретра) 18-22 см узунликдаги найсимон аъзо бўлиб, закар бошидаги ташқи тешикдан то пешоб қопининг ички сфинктеригача давом этади. Анатомик жиҳатдан бу аъзода ич простатик, ўрта-мембраноз ва ташқи каверноз қисмлар тафовут қилинади. Клиник жиҳатдан эса олд уретра (ташқи тешикдан то пешоб қопи ташқи сфинктеригача) ва орқа уретра (пешоб қопи ташқи сфинктеридан – сийдик чиқарув канали ички тешигигача) тафовут қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Пешоб чиқарув каналининг ўз безлари мавжуд. Жумладан, уретранинг простатик ва мембраноз қисмлари чегарасида булбоуретрал, яъни Купер безлари қарор топган. Шунингдек, канал шиллиқ қаватида Литтре безлари ҳам мавжуд бўлиб, ишқорий муҳитли, шаффоф суюқлик ишлаб чиқади. Бу секретлар, айниқса, жинсий қўзғалиш пайтида ташқарига чиқади. Қолаверса, уретрада бетартиб тарзда жойлашган Морганьи безлари ҳам бор.

Пешоб чиқарув канали ташқи тешиги яқинида олат кертмагининг Тинзони безлари жойлашган. Бу безлар ўзига хос ҳидли, оқиш, ёғсимон секрет, яъни смегма ишлаб чиқади. Пешоб чиқарув каналининг безлари қуйидаги икки вазифани бажаради:

– ишқорий суюқлик ишлаб чиқиб, пешобнинг кислоталик муҳитини нейтраллаштириб туради;

– каналнинг шиллиқ қаватини намлаб, сперматозон ҳужайралар ўтишига қулай шароит яратади.

Уруғ тизимчаси мояклар ва қов каналини боғлаб туради. Бу аъзони ёрғоқнинг илдиз қисмида 1 см йўғонлиқдаги юмшоқ арқон тарзидалигини пайпаслаб текшириб кўриш мумкин. Уруғ тизимчаси таркибига уруғ чиқарув йўли, моякни кўтарувчи мус-кул ҳамда томирлар ва асаб толалари киради.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (21.06.2015)
Просмотров: 1498 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz