//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Ўлжас Сулаймонов:"Биз барчамиз қозоғистонликлармиз!"

Ўлжас Сулаймонов:"Биз барчамиз қозоғистонликлармиз!"


Ўлжас Сулаймонов...Забардаст ёзувчи, публицист, давлат ва жамоат арбоби. Шон-шуҳрати олам-жаҳон! Марказий Осиёнинг дунё билан бўйлашган довруқли ўғлони. " Ўлжас қозоқ халқининг пешонасига ярқираган юлдуз бўлиб битилган инсонлардан бири. Унинг шеърий мисраларида сачраган сўзлар тоғлардан шарқираб тушган зилол сувнинг зумрад, дуру қаҳрабо томчилари каби инсон руҳиятига ҳузур бахш этади. Шарқираб тушаётган сув — оҳанги ҳам, жозибаси ҳам, роҳат-фароғати ҳам , тиниқлиги ҳам ўзи билан. У қозоқ овуллари, қозоқ даштлари, қардош дўстларимизнинг характерини, умуман, қозоқ кенгликларини кафтида тутиб, дунёнинг энг баланд минбарларига олиб чиқди", деб ёзган эди у ҳақда таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов.
Ўлжас Сулаймоновнинг 25 ёшида ёзган “Замин, инсонга таъзим эт!” достони, ўша заҳотиёқ дунёнинг мана-ман деган мамлакатларининг пўрим шаҳарларида, очиқ майдонларида, минг-миллионлаб одамлар қаршисида янгради. Ёш шоир Америка дейсизми, Европа дейсизми, барча давлатларда Инсон улуғланган ўша достонни гумбурлаган ўз овози билан ўқиб, жаҳонни маҳлиё эта олди.
Бу достон варақлари самолётдан улкан шаҳарлар устидан сочиб юборилгани ҳам ҳақиқат.

Мақолани  "Жанубий  Қозоғистон" вилоят ижтимоий-сиёсий газетасида  тўлиқ ўқий оласиз. Муаллиф Авазхон АБДУФАТТОҲ.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (18.09.2024)
Просмотров: 1010 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz