Табиатда ҳар қандай жонзот ҳам жуфти ҳалолга муҳтож қилиб яратилган бўлиб, уларнинг жинсий муносабатлари зурриёт пайдо этишдек шарафли бурчни таъминлашга йўналтирилган. Бироқ жинсий яқинлик бениҳоя лаззатли ҳисларни туйиш билан кечганлиги учун ҳам бу нозик муомала аксарият ҳолларда зурриёт қолдириш мақсадидан холи тарзда ҳам амалга оширилаверилади. Зеро, бу интим туйғулар сарчашмаси ҳинд мутафаккирлари таъкидлаб ўтганларидек "... муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга етишиш бўлиб, қалб, ақлу идрок ва вужуднинг жамланиб лаззат топиши"дан иборат бўлади.
Аллоҳ таоло олий тафаккур соҳиби одамзотнинг ўзга жонзотлардан фарқли ўлароқ фақат ўз жуфти ҳалоли висолидангина лаззат топмоқлигини мақбул йўл билган. Охирги пайтларга келиб, "шаҳват қули" бўлиб қолган кимсаларда жинсий йўл орқали юқувчи касалликларнинг 25 дан зиёд хавфли турлари аниқланаётганлигига, шунингдек, асримиз вабоси — СПИДнинг даҳшатли кўланкаси ҳаётимизга тобора чуқурроқ суқилиб кираёт-ганлигига асосий сабаб ҳам Аллоҳ буюрган ушбу қонуниятнинг топталаётганлигидир.
"Ҳаё имондандур". Ушбу ҳадисда оламжаҳон маъно ва ҳикмат мавжудлиги шубҳасиз. Зеро, ҳаё ва ибони унутган ҳар қандай юрт аҳлининг ҳалокат жарига қулаши муқаррар.
Маълумингизким, динимиз гуноҳларнинг улкан ва кичик турларини тафовут этади. Ҳадисларда: "Тавбаю истиғфор ила улкан гуноҳлар ҳам ювилур, давомли қилинган кичик гуноҳлар эса каттага айланур", — дейилган. Демак, беихтиёр улкан гуноҳ қилиб қўйган ҳар қандай ғофил банда Яратганга сидқидилдан тавба қилиш билан бирга, арзимас бўлиб туюлган ёмонликлардан Ҳам сақданиши лозим экан. Зотан, аксарият гуноҳларимизнинг жазосини нафақат боқий дунёда, балки ушбу ўткинчи дунёнинг ўзидаёк олишимиз муқаррардир. Ушбу рисоламизда жаҳаннамга элтувчи гуноҳи кабираларга фоний дунёдаги жазо — инсон сиҳатига етказиладиган мислсиз зарарлар ҳақида имкон қадар тўхталмоқчимиз. Жумладан, "ёмонликларнинг онаси" бўлган маст қилувчи ичимликлар, шунингдек, бошқа турли аклу ҳушдан айро этувчи моддалар истеъмолининг фожеий оқибатлари; бузуқлик, фаҳш ва зинокорликнинг маҳсули бўлган даҳшатли дардлар; уламолар меватагорлик деб атайдиган турли хил жинсий ахлоқсизликлар ҳақида мухтасар тўхталамиз. Шунингдек, касалликларнинг пайдо бўлишига мойиллик туғдирувчи баъзи кони зиён одатлар, зино маҳсули бўлган қатор хасталиклар, пушт ҳамда мижоз кушандаларидан огоҳ бўлиш услублари ҳақида ҳам маълумотлар бериш ниятидамиз. Зеро, алломалар таъкидлашганидек, ҳар қандай касалликни ҳам даволашдан кўра олдини олиш афзалроқдир.
Ушбу мавзудаги мулоҳазаларимизни «Лаззат ун нисо» асаридаги қимматли тавсиялар билан бошлашни маъқул топдик: «Аёлни шаҳват билан маст этиш хоҳланса, билмоқ керакки, шаҳват ойнинг ҳар оқшомида аёл кишининг ҳар хил аъзоларида бўлади. Аёлнинг шаҳвати мавжуд бўлган аъзоси силанса, сийпаланса ва қучоқланса аёл тезда мойил бўлади ва волаю шайдога айланади».
«Аёл шаҳвати оёқ бармоқлари, пойчаси, тизза ичкариси, сонлари, бели, андоми ниҳонийси, ёнбошлари, сийналари, қорни, қўлтиғи, бўйни, лаблари, қулоқ юмшоқлари, оғзи, забони, кўзлари, манглайи, бошнинг сочли қисми каби баданнинг ҳар хил жойларида айланиб юради. Эркак киши унинг шу жойини устакорлик билан топиб, ушбу жойлардан бўса олиб, яхшилаб эркаласа, аёлда инзол юз бериб, муҳаббати жуфтига нисбатан тўлиб тошади».
Юқоридаги ибратли ўгитлар аждодларимиз аёлларнинг лаззатланиш имконларини нақадар теран ҳис этганликларидан даракдир. Таъкид этилган хуш ёқтирувчи аъзолар замонавий табобат тилида «эроген, яъни шаҳвоний ҳудудлар» деб аталади.
Ҳар бир аёлнинг ўзига хос фаол шаҳвоний ҳудудлар мажмуи бўлади. Аксари аёллардаги энг асосий бу ҳудўд клитор, қинда жойлашган бўлади. Шунингдек, замонавий табобатимиз бу аъзолардан ташқари уятли лаблар, сон, кўз гирди, қулоқ юмшоқ-лари, сийна учлари, бўйин, томоқ, тўпиқлар, манглай, курак жабҳаси, товон, лаб, оғиз бўшлиғи, тил, танглай ва бошқа аъзолар хам шаҳвоний жўшқин ҳудудларга киришини таъкидлайди.
Энг кучли шаҳвоний ҳудуд клитор, яъни андоми ниҳоний ҳисобланади. Ўсмирларнинг бир-бирига ишқаланишни хуш кўришга ўргатувчи асосий сабаб ҳам шу аъзонинг, ҳатто либос ичида турса-да, қўзғалиб лаззатлантириш имкони мавжудлигидандир. Клиторнинг бош қисми асаб толаларига ўта бой бўлгани учун ҳам тез қўзғалади.
Шунингдек, сийналар, яъни кўкрак учи, тугмачалари ҳам аёлларни жунбушга келтирувчи фаол ҳудуд ҳисобланади. Аммо бу ҳудуд нафис ҳаракатлар билан қўполлик қилинмасдан қўл кафтлари билан оҳиста силанса, бўса олинса, тил ёрдамида енгил қитиқлансагина кучли қўзғалишга сабаб бўлади. Шаҳвоний қўзғатиш учун дудоқлардан, кўзлардан, даҳан ости каби қатор жойлардан моҳирона бўса олиш ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Тилсимли шаҳвоний ҳудудларни кашф қилиш эркак кишидан сабр-тоқат, илтифот, меҳр-муҳаббат ва малака талаб этиши шубҳасиз. Унитмаслик лозимки, эр илтифотига хотиннинг бефарқ бўлиши кони зиёндир. Таассуфки, эркакнинг интим изланишлари жуфти томонидан далда, завқу шавқ билан рағбатлантирилсагина лаззатли ҳаёт сарҳадлари забт этилади. .
Эркакларнинг шаҳвоний ҳудудлари кучли ва кучсиз эроген ҳудудларга ажратилади. Кучли эроген ҳудудларга жинсий аъзолар, айниқса, олатнинг бош қисми ва мояклар киради. «Триггер ҳудуди», деб аталувчи энг кучли шаҳвоний ҳудуд олат боши орқа томонининг терига бирикиб кетган жойидир.
Эркакларнинг кучсизроқ шаҳвоний ҳудудларига тил, қориннинг пастки қисми, бўйин, юз ва лаблар киради. Аммо эркакни қўзғатадиган ҳиссиётларнинг уйғониши кўз қувнаши, хуш бўйларни ҳис қилиш кабиларга ҳам боғлиқдир. Табобат илми таъкидлаган шаҳвоний ҳудудларни қўзғатиш, қолаверса, жинсий майлни жунбушга келтириш, яъни нейрогуморал босқич ҳаттоки ҳадисларда ҳам ўзининг қойилмақом ифодасини топган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бир куни саҳобаларига дедглар: «Сизлардан ҳеч бирингиз аёлига туя каби бирдан сакрамасин. Аввал элчи юборсин». Саҳобалар сўрашди: «Ё Расулуллоҳ, нима у, элчи?» Пайғамбаримиз айтдилар: «Ширин калом айтмоқ, табассум ила жамолига назар солмоқ, аёлини қучиб эркаламоқ ва бўсалар олмоқ элчи юбориш бўлади». (Ҳадиснинг мазмуни олинди)
Расули Акрам яна бир ҳадисда қуйидагича марҳамат қилганлар: «Кимки аёлининг юзига табассум билан боқса, унга ўн савоб ёзилади. Ўпса, йигирма савоб, қучоқласа, ўттиз савоб, қовушса, уч юз савоб ёзилади. Бирга бўлгандан сўнг ғусл қилганларида, сувнинг ҳар томчиси учун битта фаришта яратилади. Бу фаришталар эр-хотин ҳақига қиёматгача истиғфор айтадилар».
Яна бир ҳадисда қуйидаги фикр баён этилган: «Бир киши аёлига муҳаббат билан боқса ва аёли ҳам унга шу кайфиятда юзланса, Аллоҳ таоло иккаласига ҳам раҳмат на-зари билан карайди. Ва қўлларини қўлларига қўйганларида икки-сининг ҳам гуноҳлари бармоқлари орасидан тўкилиб кетади».
Аҳамият берилса, ушбу ҳадисларда аёллар руҳиятининг нозик тилсимларига тўғри йўл топиш йўсинлари моҳирона тарзда уқдирилган. Шунингдек, Аллоҳ таоллонинг ризолиги йўлида оила қуриб, жуфтини ҳар жиҳатдан, жумладан, жинсий жиҳатдан ҳам рози қилишнинг савоб эканлиги таъкидланган. Демак, жуфтнинг муҳаббати жўш уриши учун қучиш, эркалаш, шаҳвоний ҳудудларни қўзғаган ҳолда қовушиш ва инзол ҳис этиб, қониқиш ҳар бир мусулмон киши учун жоиздир.
Эр-хотинлакни узвий богловчи цовушиш, яъни жинсий яқинликда қандай тиббий ҳикматлар мавжуд?
Ғарб олимларининг тадқиқотларига кўра, эркакларнинг узоқ умр кечириши жинсий ҳаётдан оладиган лаззатланиш микдори билан узвий боғлиқ эмиш.. Мутахассислар бунинг сабабини инзол пайтида конга лаззат гормонлари -эндорфинларнинг кўпроқ микдорда тушиши билан боғлайдилар. Бошқа жисмоний фаол ҳаракатлар каби меъёрий жинсий муносабат ҳам зиқликни бартараф этиб, асаб-руҳий тизим ва бошқа аъзолар фаолиятига ижобий таъсир этади. Албатта, ушбу ўринда эркак кишининг ўз хасми ҳалоли-рафиқаси билан бўлган муносабати назарда тутилмоқда. Зино эса, аксинча эрлик кушандаси эканлиги шубҳасиз.
Агар эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабат икковларини ҳам тўлақонли қаноатлантирадиган даражада бир маромда, режали тарзда муттасил амалга оширилса, унинг қуйидаги шифобахш жиҳатларидан баҳраманд бўлиш мумкин:
Биринчидан, жинсий муносабат фаол жисмоний ҳаракат бўлганлиги боис, киши бир маротабалик интим яқинлик давомида спортчининг ярим соат шуғулланганига тенг миқдордаги энергияни йўқотади. Бу эса, танадаги ортикча юкни бартараф этиб, аср таҳдиди бўлган семизликнинг олдини олади.
Иккинчидан, яқинлик пайтидаги тананинг фаол ҳаракатлари сон, думба, бел ва тос мушаклари фаолиятини кескин кучайтириб, ундаги қон айланиши, модда алмашинуви каби кўплаб жараёнларга ижобий таъсир этади.
Учинчидан, жинсий яқинлик учун зарурий биофаол модда-тестостерон моддасининг ишлаб чиқилишининг кучайиши боис, инсон суяк-мушак тизими мустаҳкамланади.
Тўртинчидан, бошқа жисмоний фаоллик талаб этувчи спорт турлари каби жинсий муносабат ҳам қондаги иммуноглобулин моддаси миқдорининг кўпайишига сабаб бўлар экан. Шу туфайли ҳам бу тоифа кишиларда турли яллиғланиш касалликлари камроқ учраши кузатилар экан.
Бешинчидан, мунтазам жинсий муносабатни тарк этмаслик ички жинсий аъзолар-простата бези, уруғ пуфакчалари, мояклар кабиларда димланиш ҳолатининг рўй бермаслигини таъмин-лайди. Натижада, орхит, простатит, эпидидимит, везикулит каби нохуш хасталикларнинг олдини олиб, бўлғуси жинсий заифликка йўл очилмайди.
Олтинчидан, тўлақонли жинсий муносабат пешоб қопчаси жом мушаклари мустаҳкамлигини таъминлайди. Бу эса, қовуқ бўшлиги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олади.
Еттинчидан, режали, маромида олиб борилган жинсий муносабат (агар ўта зўриқишга йўл қўйилмаса) юрак-қон томир тизимига сезиларли ижобий таъсир этади.
Саккизинчидан, бошқа жисмоний ҳаракатлар каби жинсий алоқа ҳам танадаги қувватнинг йўқотилишига олиб келади. Бу ҳол эса, иштаҳанинг кучайиб, ошқозон - ичак тизимидаги ҳазм жараёнларининг ҳам меъёрлашувига олиб келиши билан беназирдир.
Тўққизинчидан, мунтазам тарзда, режали жинсий ҳаёт кечирувчиларда барвақт қартайиш-климакс ҳолатининг енгил ўтиши кузатилади. Гоҳо эса, эркакларда бу нохуш даврнинг мутлоқ рўй бермаслиги айнан жинсий фаолиятнинг маромида олиб борилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўнинчидан, меъёрий жинсий муносабатда яшовчи эр-хотинларда ўсма (саратон) касалликларининг кескин кам учраши кўплаб илмий манбаларда келтирилган.
Юқоридагиларни келтиришдан муддао жинсий муносабатга ҳарисмандликни асло рағбатлантириш эмас. Чунки, ҳар бир инсонга Жаноби Ҳақ томонидан фақат ўзига хос бўлган меъёр ва имкон ато этилган. Зеро, жинсий алоқага беҳад ружу қўйишнинг салбий жиҳатлари ҳақида кейинги мақолаларда тўхталиш ниятидамиз. Мисол учун, айрим ғарб олимлари аёлига хиёнат қилишга одатланган эркакларнинг аксарияти гўёки кучли жинсий қувватга эга бўлишларини иддао этишади. Зеро, айнан ўша зинокор тоифаларда инфаркт ва инсултдан вафот этиш хавфи бошқаларга нисбатан 3-3,5 маротаба юқорилиги аллақачон ўз илмий исботини топган.
|