//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Тежамкор лампалар зарарлими?

Тежамкор лампалар зарарлими?

 
 

“Даракчи” газетаси фуқароларни кўпдан буён қизиқтираётган саволга жавоб қидириб мутахассисларга мурожаат қилди.

Кўпдан буён бозорларда сотилаётган, кўплаб бино ва муассасаларга ўрнатилаётган энергия тежовчи лампаларнинг соғлиққа зарари борлиги ҳақидаги гап-сўзлар қай даражада ҳақиқатга яқин? Бу саволларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти лабораторияси ходими, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Тошпўлатова жавоб берди.
“Албатта, сунъий ёритиш воситаларининг барчаси инсоннинг кўриш қобилитятига у ёки бу даражада зарар қилишини инкор этиб бўлмайди, - деди у. – Масалан, оддий лампочка, иссиқ оқ рангли ёруғлик беради. Бу эса чироқ ёруғидаги буюмларнинг асл рангларида кўриш имконини беради. Кўз фоторецепцияси текширувлари шуни кўрсатмоқдаки, инсон кўзи билан секин-аста бундай ёруғликка кўникиб борган. Бироқ чўғлама лампаларнинг иш жараёнида инсон кўзи билан илғаш мумкин бўлмаган липиллашлар кузатилади. Бироқ бу кўриш ва асаб тизимига салбий таъсир ўтказади. Дафъатан ёқилганда унинг ўткир нурлари кўриш қобилиятини сўндириб юбориши мумкин”.
Шу билан бирга, мутахассис тежамкор лампалар ҳам бундан кам зарар келтирмаслигини таъкидлади: “Тежамкор лампалар эса объектларнинг тўғри нур қайтаришин бузади, бу бош оғриғи, чарчоқ, мадорсизлик ва кўзнин хиралашувига сабаб бўлади. Оқ, совуқ рангли ёруғлик берадиган чироқлар билан жиҳозланган биноларда ишловчиларнинг кўриш қобилияти жуда пасайиб кетади. Шу боис иссиқ оқ ёки сариқ рангли чироқлар нисбатан хавфсиз саналади”.

 
 
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (23.10.2015)
Просмотров: 903 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz