//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Ташлаб кетилган гул

Гапнинг пўсткалласини айтсам, менга ҳинд кинолари ёқмайди. Хаёлимда шу кинолар қизларимизни йўлдан оздиришга ҳисса қўшяптими, деб ўйлаб қоламан. Ёшлик пайт­ларимизда кино-театрларда чипта топилиши қийин бўлган «Сангам», «Чангда қолган гул» каби фильмлар ҳозир фақат тилларда қолди. Бугунги ҳинд киноларининг аксарияти қизларни ярим яланғоч юришга, йигитлар билан ишқ ўйинини ўйнашга ўргатади, холос. Кўп қизларимиз шу кинолар таъсирида орзулар уммонига ғарқ бўлиб, оёғи остидаги ҳақиқий ҳаётни кўрмаяпти ва натижада билмай босган тиканнинг оғриқларидан азоб чекмоқда.

Гулноза худди шу ҳинд актрисаларидек гўзал, сочлари нақ тақимини ўпадиган қиз эди. Ўзи ҳам жуда шўх, бир гапириб, ўн куларди (аслида қиз боланинг шўхлиги яхши одат эмас экан). Ишхонамиздаги аёллар Гулнозани келин қилишни орзу қилар, бироқ унинг кўнгил қўйган йигити  бўлиб, севгилиси уни ҳар куни ишхонамиз олдида  кутиб турарди. Гулнозанинг тўйи бўлаётганини, ўша йигитга турмушга чиқаётганини эшитиб, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Бироқ тўйдан бир кун олдин у куёвнинг яқин қариндоши вафот этганини ва тўй вақтинча қолдирилганини айтиб, ҳеч кимга билдирмасдан ишдан бў­шаш ҳақида ари­за ташлаб кетибди.

Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ўғлим бемор бўлиб болалар касалхонасига тушиб қолди. У ерда боласини кўтариб юрган Гулнозани учратиб, ҳайрон бўлдим. Чунки унинг тўйи қолдирилганидан кейин никоҳи бўлганлиги ҳақида хабар эшитмагандик.

— Ие, турмушга чиқдингизми? Тўйингиз қачон бўлди? Нега бизларга айтмадингиз? Ўша йигитга бўлдими, ўзи? — каби саволларим уни довдиратиб қўйди.

— Улар азадор бўлишгани учун тўйни кичкина қилиб ўтказдик. Шунинг учун кўпчиликни айтолмадим, — деди у негадир кўзлари тўла мунг билан. Севган йигити бўлса, нима учун у бунчалик маъюс, деган ўй менинг миямда айланарди.

Эртаси куни Гулноза билан бир палатада боласини олиб ётган аёл менинг олдимга келди. Касалхонанинг овлоқ жо­йи­гача қўлтиғимдан ушлаб олиб бориб, мени ғоятда таажжубга солувчи гапларни гапирди:

— Кеча сиз билан гаплашганидан сўнг Гулноза роса йиғлади. Бошдан ўтганларини сизга айтмаслигимни илтимос қилди. Балки ишхонангиздагилар ёрдам беришар, деган умидда ваъдамни бузишга мажбур бўляпман. Гулнозанинг тўйи бўлмаган. Отаси қалинни кўп сўраган экан. Қудалар бунга рози бўлишмаган. Оқибатда, тўй қолдирилибди. Гулноза эса у йигитдан ҳомиладор экан. Отасининг ғазабидан қўрқиб, бу сирни айта олмаган. Вақти-соати етиб, ота уйи­да кўзи ёриган. Жоҳил ота бир куни йўргакланган чақалоқни қа­лин қор ус­ти­га отиб юбор­ган ва Гулнозанинг устидан қулф­лаб қўйган. Қизининг фарёдига чидамаган онаси эшикни очиб, уни чиқариб юборган. У боласини олиб, кўча-кўйда дайдиб юраверган. Охири шамоллаб, йўталаверган бола билан шу касалхонага кириб келган. Унинг шашқатор кўз ёшларига ­раҳми келган дўхтирлар боласини ­даволаб беришибди. Борар ери бўлмаган Гулноза ҳалигача касалхонадан бошпана топиб юрибди.

Аёл гапиряпти, менинг кўзимдан эса тинмай ёш қуйиляпти. Унга қандай ёрдам беришим мумкин, ўзим ҳам муштипар бир аёл бўлсам...

Яратганнинг карами кенг. Бу воқеа юрагимда армон бўлиб қолмади. Кўзим билан Оллоҳнинг кароматини кўриб, кўнглим таскин топди. Орадан бир ҳафта ўтиб, касалхонага сов­чи келди. Куёв бўлмиш ҳарбий экан. Болани куёвнинг бефарзанд акаси асраб оладиган бўлибди. Уни тез-тез кўриб туриши имконияти бўлгани учун Гулноза розилик берибди.

Касалхона ходимларидан тортиб, ҳаммамиз Гулнозани кузатиб қўйиш учун йиғилдик. Куёвнинг қўлида гуллар, акаси билан келинойиси эса ҳар хил ўйинчоқларни кўтариб олишган. Бўлғуси овсин болани олишга қўлларини узатди. Гулноза эса болани бергиси келмай маҳкам бағрига босди. Бу манзарани кўриб турганларнинг бари ўзини йиғидан тутолмади. Шундан кейин Гулнозани  бошқа учратмадим.

Болам деган онани ёмонга чиқариб бўлмайди. Бироқ бу тарзда она бўлган аёлни яхши деб ҳам бўлмайди. Ўз иффатини беҳаёларча, балки алданган ҳолда топширган қиз ҳам севгилисидан, ҳам ота-онасидан, ҳам боласидан айрилди. Бу унга адолатли жазо эди.

Гулора ИСМОИЛОВА

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (20.05.2015)
Просмотров: 814 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz