//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Тасаввуф олимининг Америкада қилган суҳбатларидан…

Шайх Музаффар Ўзак Ал-Хилватий

Тасаввуф олимининг Америкада қилган суҳбатларидан…

Қароқчи чинакам олим, донишманд бир кишига дуч келади. У илмига амал қилиб яшар, турмуши бошқаларга ибрат эди. Қароқчи ундан, юз кишини ўлдирган қотилга кечирим борми, деб сўрайди. Бор, дейди донишманд, астойдил тавба-тазарру қилганларни Худо кечиради. Бунинг учун у жиноятчилар макон тутган шаҳарни тарк этиши, ҳалол, яхши фазилатли инсонлар яшайдиган шаҳарга кўчиб ўтиши лозим. Негаки, яхши муҳит инсонларни яхшиликка, ёмон муҳит ёмонликка ундайди.

Қароқчи уйига келиб, бор-будини йиғиштириб, яхши инсонлар яшайдиган шаҳарга равона бўлади. Аммо, қисматни қарангки, туғилиб-ўсган шаҳридан чиқиб, бир неча одим юрар-юрмас, куни битиб, паймонаси тўлади. Йиқилиб, жони ғарғарага келаркан, тепадан дўзах фаришталари тушиб келади. Аммо худди шу дақиқада улар билан баробар унинг боши устида жаннат фаришталари ҳам ҳозир бўлишади… Унинг жони бизники, дейди дўзах фаришталари, негаки у юз кишини ўлдирган… Унинг жони бизники, дейди жаннат фаришталари, негаки у тавба-тазарру қилган, бунинг устига, ёмонлар шаҳрини қўйиб, яхшилар шаҳрига томон юрган… Хуллас, ўртада баҳсу мунозара кечади. Шунда уларнинг баҳсу мунозарасини ечиш учун фаришта Жаброил пайдо бўлади. Ҳар икки томонни эшитиб, Худодан мадад сўрайди. Худо Жаброилга илоҳий газчўп бериб, ҳар икки масофани ўлчашга буюради. Марҳум жон берган жой ёмонлар шаҳрига яқин бўлса, у дўзахга тушади, яхшилар шаҳрига яқин бўлса-жаннатга.

Жаннат фаришталари хафа бўлишади, сабабки, марҳум ёмонлар шаҳридан чиқиб, бир-икки қадам босолган, холос… Жаброил орани ўлчайди. Марҳум билан ёмонлар шаҳри ўртасидаги масофа олтмиш қадамдан сал зиёдроқ экан. Иккинчи томонни ўлчаётганда Худонинг хоҳиши билан мўъжиза юз беради. Яхшилар шаҳрининг деворлари яқинлашиб, гўёки марҳумга тақалгудек бўлади. Жаброил ўлчайди, ўртадаги оралиқ қарийб ўттиз қадам.

Тавба-тазарру қилган қароқчининг жонини жаннат фаришталари олиб кетади…

Бу ривоятнинг бизга ҳам даҳли бор. Ўмон одатлардан воз кечмоқчи экансиз, бу ҳеч қачон кеч эмас, бунинг учун аввало атроф-муҳитингизни ўзгартиринг. Кўпроқ кимлар билан ўтириб-турасиз, шунга эътибор қилинг.

 

Суҳбати ошиқ сени ошиқ қилур,

Суҳбати фосиқ сени фосиқ қилур,-

 

деганлар Мавлоно Жалолиддин Румий

 

("ЖАҲОН АДАБИЁТИ", 2014 йил 2-сони)

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (21.07.2014)
Просмотров: 865 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz