//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ТАНИШ ЧЕҲРАЛАР:САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ
САМАНДАР ҳамроқУЛОВ

 

Исми-шарифи: Самандар ҳамроқулов
Туғилган санаси: 1978 йил 23 дёқабр
Туғилган жойи: Наманган шаҳри
Маълумоти: Тошкент санъат олийгохининг драма ва киноактерлик факултети
Отаси: Рустам ҳамроқулов, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист
Онаси: Мавлуда йўлдошева, муаллима
қўшимча маълумот: 2003 йил Ниҳол мукофоти совриндори

 

- Кизиб кетган вентиляторни кўрсатайми? 
- Майли.

Самандар жойида тик турган ҳолда, қўлларини хож қилиб, бармоқларини тез-тез ҳаракатга келтиради. Юзи эса сёкин-асталик билан кизаради, кизаради, кизараверади...охирида уф, кизиб кетдим дейди. ҳамма бу пантомимага кулиб юборади.

Бунга ҳам беш-олти йил бўлиб қолди. У вақтларда Самандар олийгохда ўқиб, машхур санъаткор бўлиш менинг пешонамда бормикан деган орзу-ҳаёллар билан юрарди. йиғитчани нияти ҳолис экан. ҳозирда у аста-сёкинлик билан эстрада йўналишида ўзига яраша мавкеъга эга булмоқда. Аммо тиниб-тинчимаган Самандар ўзининг асосий касби киноактерликни ҳам еддан чиқармасликга ҳаракат қилмоқда.

Муҳаббат синовлари филми Сизга муваффақият келтирди. Кизиги, бу биринчи киноролингиз эмас. Ундан аввал Чаенгул филмида анча ҳарактерли рол уйнадингиз. ҳозирги вақтда, бизни томошабинга қандай филмларни томоша қилиш қизиқарли деб ўйлайсиз?

Актер сифатида мени ҳар хил режиссерлар тақлиф қилишади. қилган хулосам шундан иборат бўлди-ки, кўпчилик режиссерлар: ҳалқ шундоқ ҳам қийналаяпти, шунинг учун огир ҳаётни кўрсатадиган бўлсак одамларга ёқмайди. Хурсандчиликни кўрсатиш керак деб ўйлашади. Уларни гапида кай бир маънода жон бор, Лекин ҳаётда бўлган воқеалар экранга олиб чиқилса, одамларга яқин бўлган муаммолар кўтарилса яхши бўларди.

Муҳаббат синовларини одамларга еккани шундан иборат бўлди-ки Бобур исмли бош қаҳрамонимиз оддий бир таксистни угли була туриб, уз тиришкоклиги билан барча қийинчиликларни енгиб, юқори мартабаларга эришди. Мана шундай филмлар кўпроқ ёқади одамларга.

Чаенгул да эса мен уйнаган Ашур образини салбий ҳам деб бўлмайди, жуда қийин рол бўлган. Балогат ешига етган бу бола уз хирсий туйғуларини жиловлай олмагани сабабли уз севгилиси Асални бадном қилади. Натижада фожеа юз беради. ўйлайманки, ҳозирги вақтда одамларга кўпроқ мелодрама, комёдиялар маъқул тўшади.

Кино анча мураккаб жараён, буни кўпчилик таъкидлайди. Айни мураккаб бўлгани сабабли ўзингизни бошқа соҳага урдингизми?

(катъият билан) йўқ, барибир биринчи кинодан бошлагандим. 1999 йил, институтни охирги курсида ўқиетганимда Чаенгул филмида дебютим бўлган.

(ўйланиб) Болалигимда, онам отамни соғиниб дутор чалиб ўтирардилар, олдиларида мен ҳам пинжиларига тикилволиб ўтирардим ва қўшиқ юрагимдан қандайдир бошқача урин эгаллаган. ўзим ҳам қўшиқ айтишни яхши кўрардим. ҳозиргача яхши кўраман. Кел, бир ҳаракат қилиб кўрай-чи дёдимда, ҳаракат қилиб курдим. Аммо мени яқинларим жудаям катта қаршилик кўрсатишди: Ашулачиликда жуда катта бўрилар бор. қўшиқчилик соҳасида униб чиқиб, уз ўрнингни топишинг қийин бўлади. Сен қўшиқчиликга эмас, актерлик махоратига ўқидинг. мусиқа тарихи ёки мусиқа маданияти, ҳаттоки мусиқий маълумотга ҳам эга эмассан дейишди. ҳаттоки биринчи ашулам Самар бўлгай ни айтганимда, онам Вой, углим, шунақаям ашула езадими? ўзи кичкинагина овозинг бор экан, шу овозинг билан каерга бормоқчисан? Кел, куй бу ишингни! дегандилар.

(оҳангда кувонч билан) Шунга қарамай, омадли эканман! Шу соҳада бир нимага эришаяпман. Нимадандир умид уйғонгандан кейин, одам ҳаракат қилади.

Бу касбда уз тингловчисига эга бўлиш учун, уни бир нима билан қизиқтириш керак. Сиз нима билан уз тингловчингизни қизиқтирасиз?

Мен қўшиқ кўйлаганимда кўпроқ актерлик махоратини ишлатаман. ўзимни фақат қўшиқчи эмас, балки актер дея ҳисоблаганим менинг ютугим. Актер ҳар нарсани қила олиши керак. Аслида актер тогга чиқишни, сувда сўзишни, отда минишни, ҳаттоки трактор ҳайдашни, ҳамма-ҳаммасини билиш керак. Иложи борича, ўзимдаги бор кирраларни қўшиқчиликда ҳам ишлатишга уринаман.

Масалан, қўшиқ кетаетган вақтда салто қилишларим ёки раксга тушишларим, (кулади) ўзи бир ерда туриб ашула айтолмайман. ўйнаб, раксга тушиб қўшиқ кўйлайман, ешлигимдан раксга тушишни яхши кўраман. Аслида актерликда ҳам доимо ҳаракатда бўлиш керак, шунинг учун ўша нарса баърибир ич-ичимдан уриб туради ва мени ҳаракатда ушлаб туради. Бир жойда тўхтаб қолмайман, менимча шу тарафим билан ютиб кетаман.

мусиқий жаҳон бозорида махсулотни сотиш деган тушунча мавжуд. Бизни хонанда ва созандалар ўша жаҳон бозорида ҳаридоргир бўлишлари учун нима қилиш керак?

Авваламбор у ерда икки-уч ой яшаб, у ердаги студияларни кузатиб, уларни талабларини ўрганиб чиқиб, уларга ёқадиган даражада ижод қилса бўлади. Аввал бозорни ўрганиш керак. Кейин, у ерда сотилиш учун, биз у ерга (сўнгги сўзга урғу бериб) интилишимиз, уларга тақлид қилишимиз шарт эмас. қайси маънода? Майкл Жексонни йўналишини ёқтирадиган одам, айнан Майкл Жексондайин қўшиқ айтиши шарт эмас. Бизда унинг қўшиғи утиши мумкин, биздагилар ҳазм қилиши мумкин. Лекин у ердагилар узбекча Майкл Жексонни қабул қилишмайди. ҳаридоргир бўлиш учун биз миллий мусиқамизни, яъни фолк мюзик ни, замонавий оҳангда, замонавий сайкал бериб, бизнинг миллий чолгу асбоблар билан қўшиқ қилиб ижро этсак, у ердагилар жуда яхши қабул қилиши мумкин ва махсулотимиз у ерни бозорида албатта сотилади. Ахир қанчалик бой мусиқий меъросга эгамиз. ҳаттоки шашмақомни ҳам замонавий сайкал бериб, хорижга олиб борсангиз, у ердагилар сизни икки қўллаб кутиб олади. Мисол қилиб айтадиган бўлсам, бизни санъаткорларимиз орасида жаҳон бозорида ҳаридоргир була оладиган Равшан Намозов. ўзим ҳам уларни қўшиқларини севиб тинглайман ва аминманки, шу инсонни езаетган нарсалари чет элда жудаям кадрланади ва сотилади.

У ердаги талаб билан бизлардаги талаб - умуман бошқа-бошқа нарсалар. Бунга ўзим ишондим-ки, Американинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган фестивалга борганимизда, ўзимизда муваффақият қозонган Севги фазоси қўшиғимни у ерда деярли бир ярим тийингаям олишмади, (кулиб куйиб) уларга ёқмади. Уларга Фироқ билан Сен кўзим нури қўшиқлари жудаям екди.

Хорижга қилган ижодий сафарларимдан сўнг ўзимга хулоса килдим: иложи бўлса, саез ижод қилмаслик керак ва енгил-елпи қўшиқ қилмаслик керак. Албатта, кимдир ўзинг-чи дейиши мумкин. ҳозир мен (ўйланиб) ташки эмас, балки ички бозорга мослашаяпман. Аввалига ўзимизда Ўзбекистонда ютуқларга эга бўлишим керак.

Албатта ҳар бир минтаканинг ўзига яраша талаблари бор. Хорижда талабгор нарса бизда талабгор бўлмаслиги мумкин. Гарчи Севги фазоси қўшиғингиз хорижда қизиқиш уйготмаган бўлса ҳам, бизларда айни шу қўшиқ орқали танилдингиз, муваффақиятга эришдингиз ва маҳаллий мусиқа бозорига кириб келдингиз. Лекин нечундир Севги фазоси даги маъно сўнгги қўшиқларингизда йўқ...

тўғри, бу фикрга мен ҳам қўшиламан. Аслида қўшиқ кўйлашдан аввал шоирларга мурожаат қилинади, улар билан маслаҳатлашилади. чуқур фалсафаси бўлган шеърларни мен ўзим жудаям яхши кўриб тинглайман. ўша чуқур маънога эга шеър, майли турт қатор бўлса ҳам, тафаккўрингизни ошишига сабабчи бўлади. Мен жудаям Эркин Вохидовни шеърларини яъши кўраман. Эркин Вохидовни ҳар битта шеърини ўқиганимда (оҳангида ҳайратланиш) охирида, баърибир, бир ечим бўлади. қаранг, тугун бўлиб келади-да ва айлана-айлана ўша тугун шунақаям чиройли бўлиб ечилади-ки, уни ёзган асарларига, уни калам санъатига қойил қолмай иложингиз йўқ. Ижодимни бошлаганимда ҳам айнан Эркин Вохидовнинг Самар бўлгай шеъридан фойдалангандим. Иложи бўлса, шундай қўшиқлар езишга ҳаракат қилаяпман, (чуқур хурсиниб) аммо бу каби шеърларга тукнаш келиш мушкул. бошқа шоирга мурожаат қилсам, мен хохлагандайин езиб беришолмаяпти. Севги фазоси дай маноли матнлар ҳозирги қўшиқларимда бўлмаслиги мен учун катта минус. Нимага? Чунки ўзим адабиетчини, укори унвон олған ўқитувчини фарзандиман. ҳамса ни бешинчи синфда ўқиб чиқганим оиламда табиий қабул қилинган, устига-устак адабиетга каттик қизиқаман.

Яна бир нарса, (тушунтиришга ҳаракат қилиб) замон сенга боқмаса, сен замонга боқ деган ибора бор ҳозирги замон талабига кўра қўшиқ яратишга ҳаракат қиламан ва ўша қўшиқни сўзлари ҳам, стилистикаси ҳам, қўшиқни ижро этиш услуби ҳам саез туюлиши мумкин. Бир инсон савол берганди: Майли, майли қўшиғингиздаги сўзларнинг маъноси нима, ўзингиз тушунасизми? Унга тушунтиришга ҳаракат килдим. Масалан: Хуп саломим доим аста беаликда. На дема, на бажарма унгим елгондай, яъни Салом бераман ва гуёки саломимга алик олмайман. Товба килдим, нимага бунақа булаяпти: тушимми ёки унгимми Аслида бу ерда сўз уйини кетаяпти. Давомида ҳам: Ранжимай гар бу дам аяшмаса ҳам асло. Узгади бўлиши мумкин аммо, буни маъноси эса Сени аяшмаса ҳам ранжимагин, ноумид бўлиб қолмагин. ҳаммаси ҳали ўзгариши мумкин . Лекин қўшиқни сўз уйини услубида ижро этганим учун кўпчилик тушунмай колған. ўзи бу қўшиқ шеърини Бобур Умаров билан биргаликда ўтириб, ёзганмиз. Маъно йўқ деб ўйласангиз, аслида маъно бор.

ҳар бир инсонни ўзига яраша диди бўлади ва у ўша дидига таянган ҳолда кимнидир ёқтиради, бошқасини эса жини суймайди. Агар четдан разм соладиган бўлсангиз хонанда Самандар сизнинг дидингизга мосми?

Демак четдан қараб...(кузда шўхлик билан) ҳа, у менга ёқади. Нимаси билан ёқади, ёқадигани таваккалчилиги, очиқкўнгиллиги, бир инсон билан гаплашганда яхши кўриб гаплашиши. Лекин истардим-ки, хонанда сифатида у қўшиқларини ҳар бирида ҳам уйин-кулгу қилавермаса, ҳадеб раксга тўшавермаса. Сабаби, бир кунмас-бир кун ракслари барибир жонга тегиб колиши мумкин, шунинг учун иложи борича ҳар бир қўшиғини ҳар хил қилиб ижро этса.

Менимча, саҳнада қўшиқ ижро этаетганда бошқа санъаткорлардан қандайдир ҳаракатлари билан ажралиб туради. Лекин ҳар концертда ҳам ўша кўринишда чиқавериш булавермайди. ҳар хил бўлиш керак, вақти-вақти билан ўзгариб туриши керак. Мисол учун, Витас. Витас ўзининг Опера 2 қўшиғини кўйлаганда, қанақадир гайриоддий, ғалати кўринди. ўша нотабиийлиги томошабинга екди. Ундан кейин эса ёкимтой бўлиб, сочини тараб, костюм-шимларда чиқди. Бу нарса ҳалқга негадир ёқмади, одамлар ундан бошқача ўзгаришни кутганди. Шахсан мен буни ижобий қабул килдим. Буни ҳар доим бир хил кўринишда бўлмасликга интилиш деб тушундим. қўшиғларимни бирини иккинчисига солиштирсангиз, улар бошқа-бошқа йўналишда езилган. Битта колипга тушиб колишдан жудаям қўрқаман ва бу куркув уринли деб ўйлайман. Битта йўналиш билан чегараланиб қолмасдан, ҳар хил йўналишда ижод қилиш керак. (ҳаёл билан) Ховуздаги балик ҳам Бутун бир дуне мен яшаетган мана шу ховуздан иборат бўлса керак деб ўйлайди. Мана шу балик каби фикрламаслик, битта йўналиш билан чегараланиб қолмаслик керак.

Мен ўзимни йўлимни - изланиш йўли деб ҳисоблайман. Жуда кўп нарсага қизиқаман. (кулади) ҳаттоки самолет ҳайдашни ҳам истайман, имконият тўғилса ҳаракат қилиб кўришга ҳам тайерман. Лекин унданам-да муҳимроги мен учун - ўзимни эмас, балки онамларни азалий орзуларини амалга ошириш, онам билан Умрага бориб келиш. Шу йилга мақсад қилиб куйганман. Дарвоқе, Самандардаги яна бир нарса дидимга мос тўшади амалга ошиши амри маҳол бўлган орзулар билан юриш, уларни амалга оширишга интилиш. Шулардан бири - фақат Ўзбекистонда эмас, балки Европа давлатларида ҳам Самандар деган номни танитиш. Яна бири...(хотиржам оҳангда) Оскар. Кино соҳасидаги энг юқори бахо - Оскар мукофотини кулга киритиш. (кулимсираб) ҳаракатда барака дейишади.    

 

Самандарга берилган саволларга жавоблар

Killer - Саволингиз: siz kimni sevasiz?

Самандар - ёлғиз Аллохни. Инсонларга нисбатан оладиган бўлсак бу туйғу онам томон йўлланган. Севги-муҳаббат дардига эса ҳали дучор бўлмадим. Лекин мухлисларимни жудаям каттик яхши кўраман ва ҳурмат қиламан.

Vazira - Umra safariga bordingizmi?

Самандар - йўқ. Насиб этса бу йилги режаларимда Умра сафари бор. яқин кунларда эса, яъни 21 апрелдан 4 майга қадар АКШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб утадиган Бутунжаҳон Нью-Йорк мусиқа ҳамда кино-видео Фестивалида иштироқ этиш ниятим бор.

Mohira - Ularga omad tilb qolmoqchiman,oilagan maqsadlariga yetishlarini tilaimain.Savolim esa sizning konkurentingiz kim?

Самандар - Айнан кимнидир ўзимга конкурент деб билмайман. Лекин рақобатни жудаям ёқтираман, қўшиқларим бошқаларникига ўҳшамаслигига имкон бор қадар ҳаракат қиламан. Лекин беллашув мен учун жуда қизиқ мавзу.

Vazira - Uylanganmimiz?

Самандар - йўқ, ҳали ўйланмаганман. Ги-ирт буйдокман!

                     
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (30.04.2014)
Просмотров: 1190 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz