СОҒЛОМ БОЛА-
СОҒЛОМ ЖАМИЯТ
МЕВАСИ
Бу гўзал юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида олиб борилаётган савобли ишлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Бу йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши ҳам шу хайрли амалларнинг нишонасидир. Ҳар бир ота-она фарзандларини бахти-саодати деб яшайди. Фарзандларимизни жисмонан соғлом, ақлан баркамол бўлиб етишиши аввало етук тарбия топган ота-оналаримиз ва атроф муҳитнинг таъсирига боғлиқ. Ривоятда келишича инсонлар мақтайдиган даражада аҳлоқ одобда мукаммал ака-укалар бор экан. Бир куни ака-укалар оталарининг олдига келиб “Отажон раҳмат сизга бизни одоб ва аҳлоқда мукаммал қилиб тарбияладингиз”, оталари “Болаларим мен сизларга икки яхшилик қилдим, биринчи яхшилигим туғилмасингиздан аввал, иккинчи яхшилигим туғилганингиздан кейин.” деди. Фарзандлари “Отажон туғилганимиздан кейин бизларга аҳлоқ одобни, имон эътиқодни ўргатдингиз, лекин туғилмасимиздан аввал бизларга қандай яхшилик қилгансиз?” дейишди. Оталари “Сизларга туғилмасингиздан аввал қилган яхшилигим ҳаёли-имонли, аҳлоқ-одобли, тарбияли ОНА танлаганим” деб жавоб берибди.
Гўдак туғилган вақтида ёмон ҳам, яхши ҳам бўлмайди. Уни яхши ёки ёмон бўлишига тарбия қилувчилар сабабчи. Фарзанд дегани “Фарзан, яъни фарз қилинмоқ” деган маънони англатади. Фарзанд кўриш ихтиёрийдир, фарзанд дунёга келдими уни тарбия қилиш ота-она бўйнида фарздир. Болалар ёшлигида нимани ўрганган бўлса умрининг охирига қадар шу амали уни тарк этмайди. Ота-она ўзаро оилада қандай муомала қилсалар,фарзандларнинг характери шу ҳолда шаклланади.
Ёш фарзандигизни бугун бир ўйинчоқ қўлида кўрдингиз. Уни ота-онаси олиб бермаганлигини билдингиз. Мободо қўшнининг боласиникидир. Эътиборсиз бўлсак эртага қўшнини мевасидан олиб келади. Кейин товуқ тухумларини олиб келади. Қарабсизки, вақт ўтиб бошингизга катта-катта бало ташвишлар келтиради. Аммо шунинг бошланиш сабабини қидирсак ўзимиз бўлиб чиқамиз. Қўшни боланинг ўйинчоғини олиб келганида “Бола буни қаердан, кимдан олдинг?”, “Қўлингдаги мевани сенга ким берди?” деб суриштирсангиз, танбеҳ берсангиз бу хатосини қайтиб қилмаслигини уқдирсангиз, қилаётган ишини, айтаётган сўзини назорат қилиб унга яхши сўзларни, ширин муомалани ўргатсангиз фарзандларингиз келажакда аҳлоқу одобда мукаммал имон соҳиби бўлиб етишса, кўрган инсонлар уларга ҳавас билан қараб, отанга раҳмат, сени тарбия қилган онангга рахмат дейишига нима етсин. Оналар аксарият фарзандлари атрофида бўлганликлари учун тарбияни кўпроқ оналардан ўрганадилар.
Фарзандларимиз бизни номусимиз, қандай эканимизни келажакда бахоловчи ҳакамимиздир, дунё охиратимизни ҳал қилиб берадиган мезонимиздир. Мезонимизни яхшилик томонини оғир келишини ҳаракатини қилиб қолишимиз керак. Бунинг учун озгина машаққатли ҳаракат бизга кифоя қилади. Бу йўлда Яратганнинг Ўзи мададкоримиз бўлсин.
Қизилтепа туман “Азизобод” жомеь масжиди ноиб имоми:
Ҳақназаров Умр
|