//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

«Скамейка» логин реклама қиладиган жойми?

«Скамейка» логин реклама қиладиган жойми?

Бугунги кунда шаҳримиз янада чирой очиб, кўрган одамнинг ҳавасини келтирмоқда. Нукус шаҳри марказида янгидан бунёд этилган «Бахт уйи» атрофи ободонлаштирилиб, шаҳримиз кўркига янада кўрк бағишлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ён атроф топ-тоза, дарахтлар ва гуллар экиляпти, янги фавворалар қурилмоқда, бир нечта ўриндиқлар («скамейка») ўрнатилди. Чиройли манзара. Шундай эмасми?

Бироқ, мана шундай чиройни бузишга ҳаракат қилаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда. Янгидан ўрнатилган ўриндиқларга бўлар бўлмас ёзувларни ёзиб кетишганини кўриб, уялиб кетасан. 

«Скамейка» логин реклама қиладиган жойми?

Юқоридаги расмда кўриб турганинггиздек, «скамейка» севги изҳорлари-ю, контак майдонига айланиб қолган. Кимдир яхши кўрган инсонига севги изҳор қилган, яна кимдир агентдаги логинини ёзиб кетган. Тўғриси, ўз севган инсонига бу тариқа «…. I love you» деб ёзиб кетишганларини оқламаган бўлардим. Сиз севган инсонинггизни исмини «скамейка»га ёзиб кетдингиз. У ерда кунига ўнлаб ҳатто юзлаб инсонлар ўтириб кетишади. Сиз яхши кўрган инсоннинг исми кимнидир тагида турса ярашадими? Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Очиғини айтсам, айрим қизлар агентдаги логинларини янги ўриндиқларга ёзиб, қўйишганликларини кўриб ҳайрон қолдим. Бу ўз-ўзини реклама қилишми? Қаъни қиз боладаги ибо ҳаё? Олдинлари йигитлар телефон рақамларини реклама қилиб кетишган бўлса, бугунги кунга келиб, бунинг аксини кузатаяпмиз. Хўш бундан мақсад нима? Йигитлар билан танишишми? Бу жой сизнинг шахсий мулкингиз эмаску ахир! Кимдир оиласи аъзолари билан бироз хордиқ чиқариш учун келса-ю, сизнинг турли хил ёзувларингизни кўрса нима деб ўйлайди. Бу беъмани нарсаларга кўзи тушган фарзандлари, мен ҳам шундай қилиб ёзиб кетсам бўлар экан, деган ҳаёлга бормасликларига ким кафолат беради? Ҳеч ким! На сиз, на мен… Шундай экан, бундай маданиятсиз қилиқларга чек қўяйлик! 

Шаҳримизнинг озодалиги учун ўша жойда ишлаётган ишчиларгина эмас, ҳар биримиз жавобгармиз. Ҳамма жой чиройли, ободон бўлиб турса яхши эмасми ахир? Хуллас бу ёғи ўзингизга ҳавола. Лекин тўғри хулоса чиқариб оласизлар деган умиддаман.

«Скамейка» логин реклама қиладиган жойми?

«Скамейка» логин реклама қиладиган жойми?

Юсупов Фурқат
Манба: Furkat.uz
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (17.04.2015)
Просмотров: 720 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz