//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Сиз нималарга эгасиз?
 

Сиз нималарга эгасиз?

 

Инсоннинг ҳаёт тарзи, унинг ўзгалар билан алоқаси фақатгина моддият билан боғланиб қолмайди. Дунёда ундан ҳам муҳимроқ, ҳаётнинг асл моҳиятини кўрсатиб берувчи инсоний фазилатлар ҳам бор. Айнан ана шундай фазилатлар инсон умрини безайди, ўзгалар билан бўладиган муомалаларини қай йўсинда бўлишини баён этиб беради. Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган ҳикоя ҳам ҳаёт моҳиятини англаб етишимиз учун бир ажойиб сабоқ бўлса не ажаб!

Бир бадавлат киши ўз ўғлига фақирлар қандай ҳаёт кечиришларини кўрсатмоқчи бўлиб, ўғлини маълум бир жойларга юборибди. Ўғил бир неча кун бир фақир инсон хонадонида меҳмон бўлиб қайтибди.

“Саёҳатим жуда ҳам соз ўтди”, – дебди ўғил отасига. “Камбағаллар қандай шароитларда яшашини кўрдингми?” – деб сўрабди ота.

  •  Ҳа, албатта.

 - Хўш, бу саёҳатингда қандай таассуротларга эга бўлдинг?

 - Мен шуни билдимки, биз фақат битта кучукка эга эканмиз, улар эса тўрттага. Боғимизнинг ўртасида фақат биттагина   қудуғимиз бор. Уларда эса бундай қудуқлар шунчалар кўпки, саноғи йўқ. Биз боғимизни ёритиш учун

 фонусларимизни ёқамиз, уларда эса осмонни тўлдириб турган юлдузлари бор.

 Бизнинг уйимиз қўшни уйнинг чегарасигача давом этган, уларники уфққача чўзилган. Биз мана шу чегарадаги уйда яшаймиз,  улар эса шундай катта кенгликларда. Бизга бир нечта хизматкорлар хизмат қилса, улар бир-бирларига хизмат қиладилар. Биз  таомимизни сотиб олсак, улар экканларини ейдилар.

 Биз ўзгалардан ҳимояланиш учун баланд-баланд деворлар қурамиз, уларнинг эса ҳимоя қиладиган дўстлари бор.

 Бундай жавобдан ҳайратланган ота нима дейишини ҳам билмай қолди. Ўғил эса сўзида давом этиб шундай деди: “Ота, сизга  катта раҳмат! Аслида, ким камбағал эканини, асл бойлик мол-дунё билан эмас, балки атрофдаги инсонларнинг ширин сўзлари, ҳар қандай ҳолатда беминнат ёрдам беришлари, очиқ юз ва самимий сўзлар ила бир-бирларининг қалбига шодлик улашишлари ҳақиқий бойлик эканини ўргатдингиз. Мен сафарим давомида яна шуни англаб етдимки, иймондан кейинги буюк бойлик инсонларнинг бир-бирларига қиладиган яхшилиги, ана шундай инсонларнинг доимо олдингизда борлиги экан. Чунки мол-дунё бир кун келиб заволга учраши мумкин, аммо содиқ дўстлар ва самимий инсонлар ҳеч қачон сиздан юз ўгирмайдилар, хурсандчилик кунингизга шерик, ғам-ташвишларингизда елкадош бўладилар”.

Дўстим, бир ўйлаб кўринг! Сиз нимага эгасиз? Сизнинг бойлигингиз нимада? Ҳаёт йўлларингизда бойликнинг қайси турига эга бўлиб бормоқдасиз?! Сизнинг фазилатларингиз ниманинг асосига бунёд этилмоқда?! Атрофингиздаги инсонлар қалбига шодлик улашяпсизми ёки…?!Мен сизга ҳақиқий бахтни, асл бойликни тилайман. Зеро, асл бойлик сизга жуда яқин. Уни англаб етишингиз қолди, холос. Уни ўзингизники қилиб олинг. Ана шундагина Роббингиз ҳузурига саломат қалб ила борасиз!

 

Саида Мусахон қизи

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (10.04.2016)
Просмотров: 806 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz