//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ШЕЪРИЯТ

Эгам Дангал

 

1999 йилдан Тожикистон журналистлар Иттифоқи аъзоси, Тожикистон матбуоти аълочиси.

МАНГУ ЯША,ТОЖИКИСТОНИМ!

Азиз юртим, осмонӯпар тоғларинг бор,

Жаннатмакон, афсонавий боғларинг бор,

Вужудингда ювса кетмас доғларинг бор,

Ютуғингга ҳасад қилар зоғларинг бор.

Дардинг олай, сенга фидо-бу жоним, таним

Қадди мағрур, Тожикистон-азиз Ватаним.

 

Қадду бастинг аввалгига сира ӯхшамас,

Шоирларинг дур тизмоқдан

бир дам бӯшамас

Ҳар инсонга, ӯзга макон ҳаргиз гӯшамас,

Фарзанд эмас, ким пойингга

гуллар тӯшамас.

Ҳеч кимсага бермам сени боғим, чаманим,

Омон бӯлгин, Тожикистон–озод Ватаним.

 

Сен эмасми, Рӯдакийга зӯр калом берган,

Ибн Сино даштларингда гиёҳлар терган.

Дейдилар-ки, Исмоил ҳам

бӯлган зӯр мерган,

Зафар қучиб, давраларда

кӯкрагин керган.

ӯргилайин Сомонийдан қолган Ватаним,

Жаҳон узра мангу довруқ солган Ватаним.

 

Тӯй қиляпсан, қуёш кулар,

мусаффо осмон,

Сени қутлаб, дӯстлар келар,

тӯлар дастурхон.

Якдилликка ундай олди,

юртбоши Раҳмон,

Билиб қӯйгил, бағрингда кӯп,

муносиб ӯғлон!

Нечук сени таъриф этмай,

эй онам маним,

Мангу яша Тожикистон -

азиз Ватаним!

ИШҚ ЙӮҚОЛМАСИН!

Шамолжон, шамол  шошмагил бир зум,

Йӯқотибди ёр берган узугим.

Йӯқотган бӯлса, майли узугим,

Fамга толмасин кӯзи сузугим,

Йӯқолган узук қайта топилур,

Бу ғам–ташвишлар тез унутилур.

Ёрга айт шамол ӯйга толмасин,

Фақат ӯртада ишқ йӯқолмасин.

 

СЕН–ЮЛДУЗ

Сен–ку, жоним бир юлдуз,

Талпиндим етолмадим.

Васлингдан умид узиб,

Ҳеч йироқ кетолмадим.

 

Ҳижронинг-ку ҳукми зӯр,

Бир дам холи қӯймади.

Бахтнинг эса кӯзи кӯр,

Бошимизга қӯнмади.

Сен энди олис юлдуз,

Қувлаб ҳеч етолмайман.

Тун чекинди, кун бӯлди,

Излаб ҳеч тополмайман.

 

СУРАТ

Сендан ёдгор бӯлиб қолган бу,

Ранги ӯчган, сарғайган сурат.

Хумор кӯзлар ӯйга толганча,

Сӯзлай олмас, жим турар фақат.

 

Қӯлга олсам суратинг, агар,

Ёдга тушар сӯлим хиёбон.

Ёдга тушар сӯнгги учрашув,

Қалбда қолган у орзу, армон.

Армон билан яшаш кӯп оғир,

ӯртанар жон мудом қийноқда.

Ҳали йигит ёшимда ахир,

Бӯяб қӯйдинг сочларим оққа.

Энди сенсиз хиёбон ёлғиз,

Энди ёлғиз турарман мен ҳам.

Фақат бунда сендан қолган из,

Мен шу изни изларман, эркам.

Рашким келар, баъзида гулга

Кӯз олдимда ӯпар дудоғинг.

Рашким келар, тилла сирғага,

Банд айламиш икки қулоғинг.

 

Рашким келар, билагузукка,

Қӯлларингда олади ором.

Рашким келар, ҳаттоки тароқ,

Сочинг силар атайлаб мудом.

Қани энди гул бӯлиб қолсам,

Қучоғингга сен аста боссанг.

Айлансаму бир зум сирғага,

Сен авайлаб қулоққа оссанг.

Ҳеч бӯлмаса, билагузукдек,

Қӯлларингдан бир умр тутсам.

Тароқ бӯлиб, сочинг васлига,

Етиб бахтдан ӯзни унутсам.

С...ГА

Тоғ бағри тош,

Лекин унар, унда гул.

Қақроқ саҳро, тап–тақир ер ҳам бағритош,

Лекин унар, унда гул.

Оҳ, сен бағритош,

Сӯлар гул, унмас гиёҳ.

Сени кӯргач…

Ҳа, сен бағри тош!

ОЛГАНИНГИЗ ДУО НУҚУЛ

Хокисорсиз, аммо жуда-жуда буюк,

Буюксиз-у соддаликдан кетолмайсиз.

Болаликнинг кӯчаларин қӯмсаб, суюк,

Фармонқӯрғон томонларга етолмайсиз.

Ҳаром луқма емадингиз, бирор марта,

Хом сут эмган бандамиз-а, бӯлманг сиз гӯл.

«Оч қорин-у, тинч қулоққа» амал қилиб,

Олтмиш йилда топганингиз дуо нуқул.

Олис манзил сӯқмоқлардан етаклайсиз,

Шогирдларни «полапоним» деб суясиз.

Тақдир бир деб, қисмат шу деб, эркалайсиз,

ӯзни қӯйиб, ӯзгаларга кӯп куясиз.

Шеър ёзасиз, дилдан жӯшиб, ӯқийсиз соз,

Олтмиш нима, юз ёшда ҳам тик туринг ғоз.

Қаранг, дунё тароватли, бирам дилноз,

Гуллар унсин, изингиздан, азиз Устоз!

2012 йил

МАНЗАРА

Куз пайти, япроқлар олтин тус олиб,

Узилиб тушади, ерга бирма–бир.

Шамол қӯшиқ бошлар, рақс тушар япроқ,

Ногоҳ бу ӯйинни бузади ёмғир.

Аламдан чидолмай ӯкирар шамол,

Япроқларни эса тугар дармони.

Қапишиб қолишар қучганча ерни,

Ва мунгли шивирлаб узилар жони.

Ҳолдан тойиб булут, тутади қулоқ,

Воажаб, япроқларнинг урмас юраги.

ӯкироқ шамолнинг томоғи битиб,

ӯзича минғирлаб изғиб юради.

Шу чоқ қора булут кӯксини тешиб,

Нурини найзадек сочади қуёш.

Яланғоч дарахтлар, чайқалиб маъюс,

ӯжар табиатдан нолиб тӯкар ёш.

*  *  *

Дардларимни сақлайман пинҳон,

Гарчи ғамим зиёд бӯлса ҳам.

Бахтсизлигим яширгум, ишон,

Дил тубига нола тӯлса ҳам.

Шодлигимда тор қолса олам,

Дӯстларим–ла кӯраман баҳам.

Дӯстим сендан бир оз хафаман,

Чунки ғаминг айлайсан ошкор.

Қаддингни тут, эгма бошингни,

Ҳар кимда ӯз дарди ахир бор.

Яширасан севинчинг буткул,

Менга алам қолади нуқул.

Дӯстим бахил бӯлмагил асло,

Одамларга сен ҳам қувонч бер.

Fамга ботиб ночор қолганда,

Шодон кулиб фақат кӯкрак кер.

Шунда сенга меҳрим ортади,

Бундай одам элга ёқади.

ТУШДА КӮРДИМ ОТАМНИ

Инсонга не етишмас,

ҳар ён бӯлса тӯкинлик,

Сархуш бӯлганда кӯнгил,

нечун тағин дилхунлик.

Битта меҳр кифоя,

тенг келарли офтобга,

Отамни мен ӯйладим керак эди,

шу тобда.

Сархуш, бахтли болалик

падар билан камолдир.

Яхшининг дуосин ол,

йӯқса умринг заволдир.

Онам маъюс жилмаяр,

болам нечун шаддоддир,

ӯтган дамни эслатур,

у кунлар хӯп фарёддир.

Биламан боз қайтадан,

отам келмас тирилиб.

Нола қилади кӯнглим,

кӯзимга ёш тизилиб.

Кечир мени онажон,

айтишга сӯз топмадим.

Тушда кӯрдим отамни,

лек ортидан чопмадим.

ЁМFИР ЁFАР

Ёмғир ёғар, майин, беозор,

Томчи ӯйнар япроқ бетида.

Бутун борлиқ қӯшиқ тинглар жим,

Ялпиз анқир анҳор четида.

Ёмғир ёғар бирам ёқимли,

Ором олар, қирлар, далалар.

Қӯзғолади ӯйноқи еллар,

Чайқалади алвон лолалар.

Севинчидан ҳатто-ки кӯлнинг,

Жисми жонин босади титроқ.

Она-Замин ҳузур қилади,

Томчиларни шимирар чанқоқ.

Ёмғир ёғар, бирам ёқимли,

Ювиб кетар дилдан ғуборни.

Томчиларга тутиб кафтимни,

Улуғлайман қутлуғ баҳорни.

Ёмғир ёғар майин, беозор…

Музлаяпман. Қотар танда қон,

Саратоннинг жазаваси ортар.

Кулаяпсан. Дард эса вулқон,

Дил тубига изтироб ботар.

Дор остидан қӯл чӯзар нажот,

Мадад сӯраб, қилади хитоб.

Вужуд карахт, тобора музлар,

Ҳатто нафи тегмайди офтоб.

Саратон-ку, жунжикар танам,

Йиқиляпман, суягин жоним.

Меҳринг қаттиқ экан бунчалар,

Қара, ёниб, кетди жаҳоним.

ЭНДИ СЕНИ ўЙЛАМАЙ

Энди сени ӯйламай қӯйдим,

Буни энди ҳамма билади.

Энди сени ӯйламай қӯйдим,

Сад пора дил шуни тилади.

Ахир сени нега ӯйлайин?

Ярамасанг бирор коримга.

Сендан фақат надомат қолди,

Раҳм этмадинг асло зоримга.

Энди сени ӯйламай қӯйдим,

Арзимайсан хонишларимга.

Минг бор ӯтда ёниб кул бӯлдим,

Гӯш тутмадинг ёнишларимга.

Бу севгидан не қолди жоним,

Хаста жисмим, титраган лошим.

Қӯлларингдан бир умр тутиб,

Бӯлсанг дердим, мангу йӯлдошим.

Сен маккора, жодугар қизсан,

Жон олувчи, золима жаллод.

Бирор марта раҳм этмадинг,

Юрагинг тош эдими, ҳайҳот!

Энди сени ӯйламай қӯйдим,

Шундай қилсам яхши бӯлади.

Озор бермас нафармон кунлар,

Акс ҳолда-чи, юрак ӯлади!

АГАР МЕҚРИ БӮЛМАСА...

Кӯзинг, қора бир кӯздир

Агар меҳри бӯлмаса.

Сӯзинг шунчаки сӯздир,

Қадри, сеҳри бӯлмаса.

Сочинг чилвир бир сочдир

Хушбӯй атри бӯлмаса.

Ким ҳам тингларди шеърни

Жонбахш сатри бӯлмаса.

Кӯзларингни севаман

Меҳр унда лиммо-лим,

Сирли сӯзлашларингга

Мафтун бӯлиб қолдим жим.

Сочларингнинг хуш бӯйи

Димоғимга урилар.

Сенга бӯлган ишқимдан

Пок туйғулар туғилар.

ОРТГА ҚАЙТМОҚ ЁМОН!

Ортга қайтмоқ нақадар ёмон,

Тӯлғанади безовта кӯнглим.

Интилмоққа йӯқ менда имкон,

Наҳот бирдан тугади йӯлим.

Йӯллар мени чорларди илдам,

Югурардим чарчоқни билмай.

Кенгаярди бу тилсим олам,

Ва куйлардим шодликдан тинмай.

Аниқ эди мақсадим, орзум,

Йӯллар менга қучоқ очарди.

Икки ёнда ӯсган ялпизлар

Менга хушбӯй исин сочарди.

Маст эдим мен толедан сархуш,

Илғамасдим йӯлдаги тошни.

Ногоҳонда қоқилиб кетиб

Йӯқотдим бор сабру бардошни.

Энди ортга қайтмоқ кӯп оғир,

Бунга сира чидамас виждон.

Оз-мунча йӯл юрмадим ахир,

Қӯрқоқ бӯлсам мен қандай инсон.

Юрмоққа-ку йӯқ сира имкон,

Ортга қайтмоқ ӯлимдан ёмон!

МУҚАББАТИМ СӮНМАЙДИ

Сӯз топмадим битмоқликка

Оппоқ қоғоз юзига.

Сени кӯриб бир сӯзлашим,

Эди орзу ӯзимга.

Жажжигина расминг, жоним,

Менга висол, ҳамдарддир.

ӯтган кунлар хотираси

Умрбоқий дафтардир.

Умр узун, лек йӯлларин

Қор бӯронлар қоплаган.

Аммо менинг нозик қалбим,

Синовлардан толмаган.

Суратингга боқиб ҳар дам

Кӯзларим ҳеч тӯймайди.

Сенга бӯлган муҳаббатим

Билгин, асло сӯнмайди.

Назаримда шеърият энг баланд чӯққи,

Забт этмоқ албатта эмасдир, осон.

Ихтиёр айласа бор эрур ҳаққи,

Ҳатто қалам тутса оддий бир инсон.

Шеъриятда макр бӯлмайди асло,

Дилозорлик бунда сира кетмайди.

Инсонга яхшилик кӯрмаган раво,

Бу йӯлда мақсадга ҳаргиз етмайди.

Наздимда шеърият ажиб чаманзор,

Қалбим бу даргоҳни муқаддас билур,

Талпиниб мен унга чексамда озор,

Дилимга ҳамиша бир умид келар.

Мақсадим туганмас илҳом бахш этган,

Ва умид қӯллайди беради мадад.

Машаққатдан қӯрқмай манзилга етган

Инсонлар чироғи ёнармиш абад.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (25.09.2014)
Просмотров: 1016 | Рейтинг: 2.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz