ШАМАЕВА Мухаббат
Ўзбекистонлик мухлислари орасида Муҳаббат Шамаева "Ўрик гуллаганда", "Гул диерим", "Кўчалар", "Уяламан", "Тошкент наҳори", "Бухоро", "Келди тонг билан бир наво..", "Але, лаббай, марҳамат", "Кўзларимга зие оламан" ҳамда форс, рус ва озари тилидаги бошқа қўшиқлари билан яхши танилган.
Яҳудий хонандалар оиласида туғилиб, катта бўлган Муҳаббат Шамаева ўз болалик чоғлари "бутун Бухоро мусиқа билан йўғрилганини" айтади.
Муҳаббат Шамаева болалигиданоқ нафақат форсу ўзбек тилидаги ашулаларга, балки оврўпоча ва эстрада қўшиқларини ижро этишга ҳам кўнгил қўйган.
Ўзининг еқимли овози ҳамда ўзига хос ижроси билан Муҳаббат Шамаева 1960-йиллар ўртасида Ўзбекистоннинг нуфузли мумтоз санъаткорлари Юнус Ражабий, Берта Давидова, Коммуна Исмоиловаларнинг диққатини тортганди.
Унинг телевидение ва саҳнадаги чиқишлари ўзбек эстрадаси қиефасини ўзгартиради.
Муҳаббат Шамаева 1965 йилда ЎзССР радиокомитети қошидаги эстрада ансамблининг қалдирғоч хонандаларидан бирига айланди ва кўп ўзбекистонликларнинг юрагидан жой олди.
У "Кўчалар" хит қўшиғи билан яхши танилиши ортидан, аввало Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўнгра Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлди ва бунда ўз оиласига жуда катта ҳурмат билан ендошган Ўзбекистон Компартиясининг
биринчи котиби Шароф Рашидовнинг
хизмати катта эканини айтади.
Муҳаббат Шамаева иштирокидаги 500 та аудиотасма Ўзбекистон Давлат Телерадиосининг "Олтин Фонди"дан ўрин олган.
1990-йиллар бошларида Муҳаббат Шамаева ўз турмуш ўртоғи ва илк устози, мумтоз ўзбек қўшиқлари ҳамда "Шашмақом"нинг маҳоратли ижрочиси Илес Маллаев билан Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтади.
Хонанда АҚШда яшаетганига қарамай, бухоролик яҳудий хонанда ва созандалардан тузилган "Мақоми Наво" гуруҳи таркибида ўзбек ҳамда форс тилларидаги мумтоз қўшиқларни куйлашда давом этмоқда.
Муҳаббат Шамаева саволларингизга жавоб берди.
Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.
Би-би-си: Кўп мухлисларингиз, хусусан Бангокдан Муродил Матисманов, Ўзбекистондан Бўстон, Ўшдан Одилжон Махдумий, Норвегиядан Отабек Қиличева ва бошқалар нима учун Ўзбекистонни тарк этганингиз ҳақида сўрашган.
Шамаева: (АҚШга) Келганимизга сабаб шуки, менинг тўнғич қизим турмушга чиққан Америкага. Шунинг учун биз кўчиб келдик. Шундай бўлиб қолди, ҳамма кўчиб кета бошлади ўша пайтларда, шунақа давр эди... Бўлмаса, биз Ўзбекистонда ўсдик, улғайдик, обрўли бўлдик. Ўзбекистон бизнинг ватанимиз, соғинамиз албатта. Икки марта бориб келдик, хайрия концертларини бердик. Жуда зўр бўлди, жуда яхши кутиб олишди. Илес акам (Маллаев) жуда яхши тайергарлик билан, шеърларини ўқиб, жуда олқишланди. Мен хурсанд бўлиб қайтдим.
Би-би-си: Бангокдан Муродил Матисманов фарзандларингиз ҳақида сўраган.
Шамаева: Учта фарзандим бор, отлари Раж, Наргиза ва Виола. Ҳаммаси санъаткорлар, ҳам катта ресторанларда ишлашади. Кўп концерт ва маросимларда улар иштирок этишади ва қўшиқларини ижро этишади. Нима учун Раж ва Наргиза деб сўрасангиз, ҳали Тошкентда яшаганимизда Осие ва Африка кинофестиваллари бўлиб ўтарди. Унда ҳали Илес ака билан турмуш қурмагандик. Ўшанда Раж Капур билан кўришгандик ва мен ният қилгандим, агар ўғил туғсам отини Раж, қиз туғсам отини Наргиза (ҳинд киноюлдузи Наргис шарафига) қўяман деб, болаларимнинг оти Раж, Наргиза ва Виолетта бўлди.
Би-би-си: Туркиядан Бахтиер Шоҳназаров қуйидаги саволни йўллаган: "Бундан 5-6 йил аввал Самарқанддаги "Шарқ Тароналари" халқаро фестивалида марҳум Илес ака билан қатнашиб, қўшиқ куйлаганингизни эшитганман, лекин сизнинг чиқишларингиз Ўзбекистон телевидениеси орқали кўрсатишмади, келганингиз ҳақида газеталарда хабар қилинмади. Буни қандай баҳолайсиз?"
Шамаева: Билмайман. Улар менга, масалан, саҳнадаги ижроим ва нутқ қилганим туширилган видеони юборишди.
Би-би-си: Тошкентдан Аюбхон Ҳамидов кўп йиллар аввал Оқтошдаги санаторийда қизингиз Виола билан дам олишга чиққанингизни, у ҳам аяси билан санаторийда бўлгани, ҳар кун кечқурун аяси билан суҳбатлашганингизни, сиз ундан сўраган саволларни эслашини езибди. Унинг айтишича, кичик пайтидан уни онгли фикрлашга ўргатган кишилардан бири сиз экансиз.
Шамаева: Ҳа, эслайман, эслайман, албатта, эсимда... Раҳмат.
Би-би-си: Лондондан Бунед мана бу саволни берибди: "Шароф Рашидовни ижодкор сифатида ҳурмат қиласизми, еки яхши раҳбар сифатидами?"
Шамаева: Яхши раҳбар сифатида жуда ҳурмат қиламан. Улар жуда олийжаноб киши эдилар. Ҳозир АҚШда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Комилов ва БМТдаги вакили Воҳидовларнинг рафиқалари Шароф Рашидовнинг қизлари. Улар билан муносабатларим яхши. 28 августда мени меҳмон сифатида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига мустақиллик байрами маросимига таклиф қилишган.
Би-би-си: Жанубий Кореядан Жўрабек сўрашича, Бухородан кетган кўп яхудийлар Бухорони қўмсаб яшар эканлар, сизнинг у ерга қайтиб концерт бериш ниятингиз борми?
Шамаева: Икки марта бориб келдим, Бухоро, Самарқанд, Тошкентда катта хайрия концертларини бердик.
Би-би-си: Лондондан Николь Заирович шўро даврида оила аъзоларингиз яҳудийлигини яшириб, паспортига ўзбек деб ездирганми йўқми, шуни билмоқчи экан.
Шамаева: Йўқ, ундай бўлмаган. Ҳаммаси жойида бўлган. Лекин менинг асли исмим - Люба. Муҳаббат Шамаева деган тахаллус олганман. Сизни "Муҳаббат" деб чақирамиз дейишганди, "жуда яхши, Муҳаббат бу Любовь" дедим ва Муҳаббат Шамаева деб аталдим. Бошқа томондан эса ҳамма ҳужжатлар шундайлигича қолган.
Би-би-си: Бир қатор муҳлисларингиз ўхшаш савол йўллашган, сиз учун яҳудий бўла туриб Ўзбекистонда машҳур хонанда бўлиш нақадар осон бўлгани ҳақида билишмоқчи экан.
Шамаева: Унчалик ҳам осон бўлмаган. Илес акам раҳматли менга ишга киришга катта ердам бердилар. Шундай давр бўлганки, осон эмасди мен учун у даврлар. Мусиқий таълим олмагандим, халқдан чиққандим, барча қариндош-уруғларим санъаткорлар эди, ота-бобо ва бувиларим Бухоро амири саройида санъаткор бўлишган. Мен ўзим ҳам жуда орзу қилардим ашулачи бўлишни. Илес акам мени Тошкентга чақириб ердам бердилар, мени радиотелевидениега олиб бориб Юнус Ражабий билан учраштирдилар. Мен уларга бир неча ашула айтиб бердим, "Шошмақом" ансамблида буни муҳокама қилишди. Академик Юнус Ражабий мени эшитиб, "жуда яхши қизим, эртадан солистка бўлиб кирасиз ишга" деб айтди. Ундан сўнг эса мен ўзбекча ашулаларни айта бошладим, Фахриддин Содиқов қўшиқларини айтдим, улар мен учун атайлаб "Уяламан" ва "Вафо" қўшиқларини ездилар. Шуни айтганимдан кейин дув-дув гап бўлди, ким бу ашулачи, жуда зўр-ку, қаердан келган экан деб одамлар гапира бошлаган Муҳаббат Шамаева ҳақида. Шу билан етти йил ўтиб "хизмат кўрсатган", яна етти йил ўтиб "Ўзбекистон халқ артисти" унвонларини олдим. Жуда яхши бўлган.
Би-би-си: Норвегиядан Отабек Қиличев Ўзбекистондаги ҳозирги яшаш шароити ва сиесий аҳвол ҳақида қандай фикрда эканингизни билмоқчи экан.
Шамаева: Емон эмас. Жуда унчалик зўр ҳам эмас, лекин емон ҳам эмас. Жуда чиройли бинолар, бозорлар қурилган, баъзи одамлар мармардан икки-уч қаватли уйлар қурган. Оддий одамлар, албатта, оддийлигича қолган, бизнесмен, милиционер, хуллас, бой одамлар яна бойиган. Аммо қашшоқ одамлар ҳам тадбиркорлик қилиб, савдо қилаяпти. Масалан, Тожикистонга солиштирганда, менимча, емон эмас... Мухлисларим тинч-омон бўлишсин. Осмонимиз мусаффо бўлсин. Мен ватандошларимни жуда яхши кўраман, ардоқлайман. Халқимиз жуда меҳрибон, меҳнаткаш, меҳмондўст. Соғинаман, албатта. Борганимда одамлар кўзларига еш олишди, "Муҳаббатхон, келинг энди, бўлди, жуда зерикдик, сизнинг ашулаларингизни соғиндик" дейишди, мен "ҳар йили келаман, худо хоҳласа" дедим. Соғлик, саломатлик, тинчлик тилайман. Омонлик бўлсин, илоҳим.
|