//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтди

Миллатимиз ва Ислом дунёси буюк инсондан ажралди

Марказий Осиё ва Қозоқистоннинг охирги ва мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтиси буюк инсон, аллома, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтганлиги, мен учун оғир хабар бўлди. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин! Яқинларига сабр берсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Бу буюк инсон билан танишиш, суҳбатлашиш ва СССР Халқ депутати сифати у билан бирга бир неча йил ҳамкорликда ишлашни насиб қилган Оллоҳга шукур айтаман.

Бир неча ой илгари шайх ҳазратларини эслаб мана бу сўзларни ёзган эдим:

“Динимизнинг ва миллатимизнинг бугунги кунда буюкларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)

Бу буюк инсон билан сўнги кўришим 2004 йил сентябр ойида бўлганди ва охиргиси эмас, деб умид қиламан. Ўша куни Акбарали ака Ориповнинг оталари ажойиб инсон Азимжон ота қазо қилганди, Оллоҳ ундан рози бўлсин. Барча дўстлар Акбарали аканинг ёнида бўлдик. Худди ўша куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оталари қазо қилгани ҳақида хабар келди. Мен таъзия билдириш учун Ҳазратнинг уйига бордим ва у киши билан кўришиб, ҳамдардлик билдириб келдим.

Бу инсон билан бирга СССР Халқ депутати бўлганмиз ва бир неча йил давомида турли хил мажлисларда бирга қатнашиб, кўп мулоқот қиганмиз. Депутатларнинг биринчи съездида, СССРнинг биринчи ва сўнги президенти Михаил Горбачев ўша пайт Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг муфтийси бўлган шайх ҳазратлари билан алоҳида учрашув ўтказган ва ўша куннинг ўзидаёқ, шайх тақдим қилган ҳужжатлар асосида, Марказий Осиё давлатларидан Ҳаж фарзини адо этиш учун мусулмонларга кенг шароит ва борувчилар сонини кескин ошириш масаласида топшириқлар берганди. Худди ўша йили СССР тарихида биринчи марта ниҳоятда кўп сонли гуруҳ Ҳаж зиёратида бўлишди.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида жуда кўп яхши гапларни айтиш мумкин. Шахсан мен учун бу киши билан бирга Олий Кенгашда минтақамиз йигитларини ҳарбий хизматда таҳқирланиши ва ўлдирилиши ҳолатларига қарши курашганимиз жуда қадрлидир.

«Ҳарбий мардикорликни» йўқ қилиш ва минтақамиз йигитлари ўз юртларида ҳарбий хизматларини ўташи масаласида мен СССР раҳбари Горбачев ва СССР Мудофаа вазири Язов номларига ёзган талабномамни қўллаган биринчи депутат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган эди.

Бир неча йил олдин, Ҳаж фарзини адо этиш ниятида Маккага борганимда, барча амалларни бекаму кўст бажариш масаласида менга дастак бўлган дарслик бу Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Ҳаж китоби» бўлди.

«Аллоҳ бу инсонга икки дунёдаги барча яхшиликларини берсин», деб шайх ҳазратлари ҳақларига дуо қилдим.

Инсонларга ҳурмат, муомила ва муошара одобини биз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби инсонлардан ўрганишимиз керак.

Инсонларга ва уларнинг фаолиятига баҳо беришда одамларда турли хил фикрлар бўлиши мумкин, лекин фикр билдиришда ҳақоратлаш ва пастга уриш сиёсати жуда хато ва нотўғри йўл, бундай йўлни танлаган инсонлардан узоқроқ бўлишимиз керак.”

Ёнингда оққан сувни қадри йўқ дейишади, бу инсонни кадрини етарлича билиб, унинг ақлини, билимини миллатимиз ва давлатимиз учун етарлича ишлата олмадик. Айниқса давлатимизга раҳбарлик қилаётган кучлар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдан қўрқиб, миллатимизга тўғри диний йўлини топиш ва мусулмонларни тарбиялаш ишларига яқинлаштирмади.

Бугунги кунда, халқимизни чалғитаётган турли хил диний оқимлар таъсиридан мусулмонларни қайтариб, уларни тўғри йўлга солиши мумкин бўлган энг обрўйли ва билимли инсондан ажралдик. Ўз сўзи ва Ислом дунёсидаги обрўйи билан, диний фитначиларни тўхтатиши мумкин бўлган инсон, бу дунёдан кетди. Ўзбекистон мусулмонлари учун жуда хам қийн давр яқинлашиб келмоқда...

Пулат Ахунов
11-03-2015

 
«Динимизнинг ва миллатимизнинг бугунги кунда буюкларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)

Бу буюк инсон билан сўнги кўришим 2004 йил сентябр ойида бўлганди ва охиргиси эмас, деб умид қиламан. Ўша куни Акбарали ака Ориповнинг оталари ажойиб инсон Азимжон ота қазо қилганди, Оллоҳ ундан рози бўлсин. Барча дўстлар Акбарали аканинг ёнида бўлдик. Худди ўша куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оталари қазо қилгани ҳақида хабар келди. Мен таъзия билдириш учун Ҳазратнинг уйига бордим ва у киши билан кўришиб, ҳамдардлик билдириб келдим.

Бу инсон билан бирга СССР Халқ депутати бўлганмиз ва бир неча йил давомида турли хил мажлисларда бирга қатнашиб, кўп мулоқот қиганмиз. Депутатларнинг биринчи съездида, СССРнинг биринчи ва сўнги президенти Михаил Горбачев ўша пайт Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг муфтийси бўлган шайх ҳазратлари билан алоҳида учрашув ўтказган ва ўша куннинг ўзидаёқ, шайх тақдим қилган ҳужжатлар асосида, Марказий Осиё давлатларидан Ҳаж фарзини адо этиш учун мусулмонларга кенг шароит ва борувчилар сонини кескин ошириш масаласида топшириқлар берганди. Худди ўша йили СССР тарихида биринчи марта ниҳоятда кўп сонли гуруҳ Ҳаж зиёратида бўлишди.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида жуда кўп яхши гапларни айтиш мумкин. Шахсан мен учун бу киши билан бирга Олий Кенгашда минтақамиз йигитларини ҳарбий хизматда таҳқирланиши ва ўлдирилиши ҳолатларига қарши курашганимиз жуда қадрлидир. 

«Ҳарбий мардикорликни» йўқ қилиш ва минтақамиз йигитлари ўз юртларида ҳарбий хизматларини ўташи масаласида мен СССР раҳбари Горбачев ва СССР Мудофаа вазири Язов номларига ёзган талабномамни қўллаган биринчи депутат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган эди.

Бир неча йил олдин, Ҳаж фарзини адо этиш ниятида Маккага борганимда, барча амалларни бекаму кўст бажариш масаласида менга дастак бўлган дарслик бу Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Ҳаж китоби» бўлди. 

«Аллоҳ бу инсонга икки дунёдаги барча яхшиликларини берсин», деб шайх ҳазратлари ҳақларига дуо қилдим.

Инсонларга ҳурмат, муомила ва муошара одобини биз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби инсонлардан ўрганишимиз керак.

Инсонларга ва уларнинг фаолиятига баҳо беришда одамларда турли хил фикрлар бўлиши мумкин, лекин фикр билдиришда ҳақоратлаш ва пастга уриш сиёсати жуда хато ва нотўғри йўл, бундай йўлни танлаган инсонлардан узоқроқ бўлишимиз керак.»

Динимизнинг ва миллатимизнинг бугунги кунда буюкларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)

Бу буюк инсон билан сўнги кўришим 2004 йил сентябр ойида бўлганди ва охиргиси эмас, деб умид қиламан. Ўша куни Акбарали ака Ориповнинг оталари ажойиб инсон Азимжон ота қазо қилганди, Оллоҳ ундан рози бўлсин. Барча дўстлар Акбарали аканинг ёнида бўлдик. Худди ўша куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оталари қазо қилгани ҳақида хабар келди. Мен таъзия билдириш учун Ҳазратнинг уйига бордим ва у киши билан кўришиб, ҳамдардлик билдириб келдим.

Бу инсон билан бирга СССР Халқ депутати бўлганмиз ва бир неча йил давомида турли хил мажлисларда бирга қатнашиб, кўп мулоқот қиганмиз. Депутатларнинг биринчи съездида, СССРнинг биринчи ва сўнги президенти Михаил Горбачев ўша пайт Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг муфтийси бўлган шайх ҳазратлари билан алоҳида учрашув ўтказган ва ўша куннинг ўзидаёқ, шайх тақдим қилган ҳужжатлар асосида, Марказий Осиё давлатларидан Ҳаж фарзини адо этиш учун мусулмонларга кенг шароит ва борувчилар сонини кескин ошириш масаласида топшириқлар берганди. Худди ўша йили СССР тарихида биринчи марта ниҳоятда кўп сонли гуруҳ Ҳаж зиёратида бўлишди.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида жуда кўп яхши гапларни айтиш мумкин. Шахсан мен учун бу киши билан бирга Олий Кенгашда минтақамиз йигитларини ҳарбий хизматда таҳқирланиши ва ўлдирилиши ҳолатларига қарши курашганимиз жуда қадрлидир.

«Ҳарбий мардикорликни» йўқ қилиш ва минтақамиз йигитлари ўз юртларида ҳарбий хизматларини ўташи масаласида мен СССР раҳбари Горбачев ва СССР Мудофаа вазири Язов номларига ёзган талабномамни қўллаган биринчи депутат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган эди.

Бир неча йил олдин, Ҳаж фарзини адо этиш ниятида Маккага борганимда, барча амалларни бекаму кўст бажариш масаласида менга дастак бўлган дарслик бу Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Ҳаж китоби» бўлди.

«Аллоҳ бу инсонга икки дунёдаги барча яхшиликларини берсин», деб шайх ҳазратлари ҳақларига дуо қилдим.

Инсонларга ҳурмат, муомила ва муошара одобини биз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби инсонлардан ўрганишимиз керак.

Инсонларга ва уларнинг фаолиятига баҳо беришда одамларда турли хил фикрлар бўлиши мумкин, лекин фикр билдиришда ҳақоратлаш ва пастга уриш сиёсати жуда хато ва нотўғри йўл, бундай йўлни танлаган инсонлардан узоқроқ бўлишимиз керак.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (13.03.2015)
Просмотров: 915 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz