//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Шаҳвоний гирдоб исканжасида

Ўн йиллар олдин "Ёш куч" таҳририятига 15 ёшли қиздан келган бу мактубни ўқиб, даҳшатли ҳолга тушган бўлсам-да, жўяли бир тўхтамга кела олмагандим. Бугун, кеч бўлса-да, минг истиҳола ва изтироб ила ўша мактубга қайта мурожаат этишга ва унинг моҳиятини чуқурроқ талқин этишга қарор қилдим.
Одатда, 16-20 ёшлар орасида (ҳатто айримларда 14,5 ёшдан 21 ёшгача) шаҳвоний ҳисларнинг ўта жўш уриши — гиперсексуаллик даври бўлиб ўтади. Бу энг хатарли палла— расида даврининг чўққиси бўлиб, ўсмирларнинг гоҳо ўзини идора қилолмай қолиши билан ҳам ифодаланади. Ички секреция безлари фаолиятининг кескин кучайиши натижасида авдроген гормонлар кўп ишлаб чиқарилиб, вужудни жунбишга келтиради. Ҳозирги кунда, акселерация ҳодисасига боғлиқ ҳолда ўсмирлар гиперсексуаллиги даврининг ўзига хос, оғир тусда кечиши кузатилмоқда. Бу ёшдаги кўпчилик ўсмирларда жиззакилик, асабийлик, кўча-кўйга интилиш, тенгдошлари билан кўпроқ қизлар мавзусида суҳбатлашишни исташ, ишқий саргузаштлар борасидаги катталарнинг лоф-қофларига ўчлик, шаҳвоний томошаларга ружу қўйиш каби иллатлар пайдо бўлади.
Афсуски, аксари ота-оналар ва муаллимлар бу ёшдагиларни таъқиқ, танбеҳ, койиш билан йўлга солиб бўлмасяигини англамайдилар ва кўгашча акс натижага эришадилар. Ота-оналар вужудида шаҳвоний жўшқинликдек оғир ўзгаришлар кечаётган фарзандларини ташқи муҳитнинг хар хил зарарли таъсиротларидан, ёлғондакам, сароб ишқий тасаввурлардан ҳимоялаш чораларини кўришлари лозим.
Назаримда болаларимизни дискотека, пляж, парк каби яланғоч иблислар хукмрон даргоҳлардан, "видео" ва ойнаижаҳондаги бешармликлардан йироқ тутишимиз шу тадбирлар жумласидандир. Бу ёшдаги ўғил болалар тарбиясида айнан ота муҳим ўрин тутишини унутмаслик лозим. Томирларида мислсиз қувват жўш ураётган ўсмирнинг кучи устамонлик билан бошқа фойдали ишларга йўналтирилиши жоиз. Масалан, ўсмирни қизиқарли қўшимча дарс машғулотларига, спорт тўгаракларига, жисмоний меҳнатга жалб этиш энг тўғри услублардандир. Ушбу даврни ўз бошидан кечираётган ўсмирнинг назоратсиз қолиши ўта хатарлидир.
Ҳаётий мисол: Яқинда туман судларининг бирида кўрилган жиноий иш билан танишиишмга тўғри келди. 5 нафар 16 ёшли тенгдош огайнилар ота-онаси уйида бўлмаган бир дўстиникида "базми жамшид" уюштиришган. Базмда озгина сархуш бўлишгач, қандайдир видеотекада эротик кино кўришган. Сўнгра бетоқатланганча кўчага чиқиб, гира-шира тун оғушида, хилват жойда ўзларидан бир неча ёш катта қизни зўрлашган.
Албатга, жиноятчилар ўз жазосини олишди, аммо бу ҳолнинг илдизи биз ўйлагандан чуқурроқдир. Маълум бўлишича, бу ўсмирлар "оғир" оилаларнинг тарбиясиз фарзандлари эмас эканлар. Аслида, шаҳвоний ҳислари жўш урган ёшларга ўта салбий таъсир кўрсатувчи порнографик фильмларни намойиш этиб бойлик орттираётган кимсалар энг асосий жиноятчилардир.
Ота-оналар ўтиш ёшидаги фарзандларининг тарбиясида қуйидаги жиҳатларга алоҳида аҳамият берипшари шарт:
Ўсмир фарзандингиз олдида турли хил фильмлардаги бепардаликлардан йироқ бўлинг.
Фарзандингизнинг қандай фильмларни кўришини назорат қилинг, чунки эротик фильмлардан ташқари, даҳшатли ("ужас") кинолар ҳам жинсий ва руҳий айнишларга олиб келиши исботланган. Жумладан, некрофиллар (ўлик билан жинсий алоқа қилувчилар) ва садистлар (жуфтини қийнашни хуш кўрадиганлар)нинг кўпчилиги болаликларида "ужас" фильмлар таъсирида ўсиб улғайганликлари ҳақида амриқолик руҳиётшуносларнинг хулосалари мавжуд.
Унутмаслик керакки, беҳаё кинолавҳаларнинг таъсирида бўлган болалар қусурли фикрлар оғушида ўсиб, жинсий бузилишлар бўсағасига анча барвақтроқ қадам босишлари ҳеч гап эмас.
Бола ҳар қандай порнографик лавҳани асл жинсий муносабат сифатида қабул қилганлиги боис, бачавозликка мойиллик, қизларда вафлизм (оғиз билан яқинлашув)га интилиш каби жирканч ҳолатларни ҳам кузатиш мумкин;
Шаҳвоний жўшқинлик даврида ҳар қандай зарарли таъсиротлар ҳирсни бениҳоя кучайтириши боис номусга тажовуз этиш каби оғир жиноятларга беихтиёр қўл уриш ҳоллари ҳам кўп учрайди. Табобатда ўсмирлик даврини бошдан кечираётган ёшларнинг порнографик лавҳалар таъсирида ҳеч бўлмаганда онанизм ёки зоофилия (ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилиш)га ружу қўйиши мумкинлиги аниқланган.
Ўсмир фарзандингиз дискотека, пляж, парк каби гўшалардан ҳар доим ҳам сиз ўйлаганчалик ҳордиқ олиб қайтмасдан, хирс гирдобида безовталаниб қайтиши ҳам эхтимолдан холи эмаслигини кўзда тутинг.
Ўсмирларнинг бу ёшда бузуқ муҳитга тушиб қолганлиги ўз вақтида аниқланиб, тарбиявий тадбирлар қўлланилмаса, аксариси сал кечикилса, асло тўғри йўлга солиб бўлмаслиги ҳаётий ҳақиқатдир.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (03.05.2014)
Просмотров: 1014 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz