СЕНИ МАДҲ ЭТАЙ, ВАТАН!
ВАТАН ТУЙҒУСИДАН ЯШНАЙДИ КЎНГИЛ
Эзгу ниятли инсон қалбида ҳамиша улуғвор туйғулар жўш уради. Бу туйғулар шеърий сатрларга айланиб, оқ қоғозга битилиши истеъдоддан нишона. Устоз шоир Эркин Воҳидов таъбири билан айтганда, ўткинчи нарсаларга вақт сарфлашдан кўра шеър ёзган яхши! Шеър ёзишга интилган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Чунки, шеър аталмиш мўъжизанинг ўзи аслида яхшиликка, эзгуликка даъват демакдир. Азалдан энг улуғ аждодларимиз ашъорлар битиб яшаганлар. Тиб илмининг султони Абу Али ибн Синодан тортиб математик олим Умар Хайёмгача бетакрор тўртликлари билан дунёга машҳурдирлар! Бу азиз бобокалонлар номини тилга олишим боиси, ўзга соҳа соҳибларининг шеърларида бадиийликдан кўра ҳаётий мавзулар ёрқинроқ акс этгандек туюлади. Асли ички ишлар соҳасида фаолият кўрсатаётган Музаффар Мирвосилнинг илк машқларини кўздан кечирганда шууримдан шундай ўйлар кечганди.
Тошкент вилоят матбуот ва ахборот бошқармасига қарашли “Наврўз” нашриётида (2001 йилда) фаолият кўрсатиб юрган кезларда Пскент туманига ижодий сафарга боргандик. Туман Маданият саройида ўтказилган ижодий учрашувда устоз шоирлардан кейин ҳаваскорларнинг шеърларини тингладик. Бошловчи даврани қиздириб шундай деганди:
“Энди навбат ўзимизнинг маҳаллий ёш шоирларга! Айни вақтда ички ишлар соҳасида фаолият кўрсатаётган истеъдод соҳиби Музаффар Мирвосилга!”
Келишган қоматига яраша истараси иссиққина йигит саҳна томон одимлай бошлаганидаёқ шеърият шайдолари ҳаяжон билан чапак чала бошладилар. Шунда бир лаҳза кўз ўнгимдан бир пайтлар ички ишлар соҳаларида фаолият кўрсатиш билан бир қаторда адабиёт ва санъат бўстонида ҳам донг таратган шоирлар гавдалангандек бўлди. Демак, бу ўзига хос ажиб анъананинг давом этишидир. Баъзилар наздида формада жиддий юрадиган соҳа соҳиби очиқ чеҳра билан саҳнада шеър айтиб туриши аслида унинг инсонлар қалбига ёрқин йўл топиш йўлидаги иштиёқи, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос интилиши бўлиб туюлди. Чунки, шеър – қалб маҳсули, кўнгил мулки! Ички ишлар соҳаси ходимининг қалам тебратиши – минглаб қалбларга йўл топиши демакдир. Музаффар Мирвосилнинг гоҳ жўшқин, гоҳо лирик оҳангда айтаётган шеърлари кўпсонли мухлислари қатори бизни ҳам мафтун қилди! Унинг содда ва самимий сатрлари замирида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари табиий равишда жўш уриб тургандек. Одамлар қалб олами, улар орасидаги ўзаро меҳр-оқибат ришталари ёрқин бадиий бўёқларда акс этади. Хуллас, вилоят ёш ижодкорларининг китобларини чоп этиш мақсадида ташкил этилган “Наврўз” нашриёти режасига Музаффар Мирвосилнинг шеърлар тўплами киритилди. Бироқ, ўта тортинчоқми ё ўзига ҳаддан ташқари талабчанлиги боисми Музаффарбек қўлёзмаларини бермади. “Шоирлик даъвосидан йироқман”, деди қисқагина қилиб…
Анча йил ўтиб яна Пскент томон сафарга отландик. Бу гал ҳам пешвоз чиққан ҳаваскор шоирнинг гапи қизиқ бўлди: “ўшанда ёзганларимдан кўнглим тўлмаган, устозим Муҳаммад Исмоил айтганидек, ҳали қиёмига етмаганди…”
Истеъфодаги ички ишлар ходимининг қўлёзмалари билан таниша бошладик. Чиндан ҳам энди анчагина қиёмига етибди! Шоир Муҳаммад Исмоил таъбири билан айтганда, қалб оламини мунаввар этадиган ажиб ёғдуларга айланибди.
“Шоирлик даъвосидан йироқман” деган ҳаваскор қаламига мансуб ўтли сатрлар шеърият шайдоларининг кўнгил мулкига айланиб қолса ажабмас.
Тўлқин ЭШБЕК
ЁРИМ
Ўтди кунлар ортидан йиллар,
Армон бўлди энди орзулар.
Дил торини чертганда ёрим,
Юрагимга ботди озорим.
Севаман деб ёлғондан сўзлар,
Нигоҳлари балки ўзгани излар.
Нима ғамдир, нимадир қувонч,
Билдиролмам энди ҳеч ишонч.
Дилимдаги дардли армоним,
Саробмикан мен севган ёрим?
ТАВБА
Икки эшик оралиғида,
Тугаб борар менинг ҳаётим.
Сабр қилмай ҳар бир соатин,
Қазо бўлди кўп ибодатим.
Шошма юрак,тўхтама танда,
Одатингни қилмасдан канда.
Бир зумгина бер менга имкон,
Ибодат қилайин, токи танда жон.
Эслолмайман, қилган савобим,
Гуноҳим кўп, берай жавобин.
Тавба қилай бўлиб пушаймон,
Тарк этмасдан вужудимни жон.
АРМОН
Ўтди кунлар шамол сингари,
Дарахтлардан тўкилди хазон.
Армон бўлди ҳаёт йулларим,
Санъат эди мен севган макон.
Тақдир менга икки йўл берди,
Бирисини танлаб кўр,- деди.
Бердим, деди сенга иқтидор,
Хоҳласанг бўл ҳофиз, санъаткор.
Қани шу он бўлсайди имкон,
Қурар эдим санъатда макон.
Аммо мен-чи, санъаткор эмас
Ватанимга бўлдим бир посбон!
ТЎРТЛИКЛАР
Севгиси бор инсон қалби баҳордир,
Муҳаббатсиз кўнгил музлаган қордир,
Гоҳ қиш бўлсин,гоҳ баҳор севги даркор,
Ёлғиз ўтган кишининг умри бекордир.
***
Тоғ емирай мисли Фарҳод,
Дўст дийдорин кўрмоқ учун.
Кўнглинг олай дўстим бир бор,
Инсон бўлиб қолмоқ учун.
***
Дўст дедингиз қалбим самода,
Хаёлларим учар — ҳавода.
Ҳузурингиз топмай мен ҳалак,
Бормоқ учун не қилмоқ керак?
БАҲОР СИНГАРИ
Баҳор келди очилди қийғос,
Адирларда лола гуллари.
Муҳаббатдан топибди эъзоз,
Икки қалбнинг оташ нурлари.
Бир манзилга туташди бугун,
Ғунчалаган баҳор гуллари.
Ҳар иккисин нияти бутун,
Бутун бўлсин қуёш сингари.
Туташган қалб остонасида,
Порлайверсин ишқнинг зарлари.
Муҳаббатдан олинган мева,
Яшнайверсин баҳор сингари.
ТОНГ
Устозим М.Исмоилнинг шеърларига жавобан…
Янги тонгим мунавварсан шунчалар,
Халқимга нур ёғдирасан қанчалар.
Ватан ҳисси ёнаётган қалбида,
Устозимдан олқиш олдим анчалар.
Аллоҳимдан сўрайман мен то абад,
Устозимга берсин бахту саодат.
Узок умр кўринг, бўлинг саломат,
Миннатдорман устоз, Сиздан бағоят!
ОТА БОҒБОН
Боғни боғбон яратган меърос,
Меҳр билан қилгайдир эъзоз.
Табиатга бўлиб ҳамнафас,
Кўрган киши қилади ҳавас.
Ўзбегимнинг удумига хос,
Яшнаб турар иқлимига мос.
Табиати Оллоҳ неъмати,
Маконимиз асл жаннати.
Мевазордир боғбон меҳнати,
Ўз-ўзига хос фазилати.
Тенгсиз унинг қадру қиммати,
Бағри кенг халқимнинг одати.
Тўрт фаслни мужассам этган,
Довруғи дунёни забт этган.
Миллий боғимизни яратган,
Ота боғбон — соғ бўлинг ҳар он!
ОНАЖОНИМГА
Само ифоридан нур сочар бу кун,
Саксон беш ёшингиз бўлсин деб бутун.
Музаффар ўғлингиз дуода ҳар кун,
Муборакдир бу кун, Сиз туғилган кун.
Онажон муборак қутлуғ ёшингиз,
Тошдан бўлсин доим азиз бошингиз.
Бизлар ҳам бўлайлик қалб қуёшингиз,
Юз баҳорни кўринг, дер ўғлонингиз.
Сиз борсиз уйимиз нурга тўлади,
Невара,чевара ўйнаб кулади.
Фақир ўғлингизни ким ҳам билади,
Насиб қилса бир кун шоир бўлади.
БЕТАКРОР ТЎЙ
Оқшом тўйхонада бўлди шодиёна,
Барча кўрганларим мисли афсона.
Фаришта мисоли Зулайҳо ҳожи она,
Даврани ўлтирар икки ёш,шохона.
Тўй ҳам бўлиб ўтди, асли замона,
Шоирлар тилашди бахтдан кошона.
Машҳур ҳофизлар куйлашди ёниб,
Ҳофизу шоирлар бўлди парвона.
Бетакрордир бўлиб ўтган тўй,
Меҳмонларда фақат битта ўй.
Нурга тўлсин ушбу хонадон,
Бахтли бўлсин ўғлим, Асқаржон.
Фарёдимни тингла эй фалак,
Менда бордур ягона тилак.
Устозим Муҳаммад уйин обод эт,
Раҳмонқул отанинг руҳинишод эт.
УМРИМНИ ШЕЪРГА БАҒИШЛАЙМАН
Вужудим ёнмоқда шеърлар ёзгани,
Шу эканда қўлдан келгани.
Тақдир мени Аллоҳ суйгани
Устозимнинг шогирд дегани.
Дунё юзин кўрдим икки бор,
Сийлаганда мени онаизор.
Қалбим бўлди мисли бир баҳор,
Муҳаммад Исмоилдек Устозим бор.
Тунларимни кунга улайман,
Китобларин ўқиб йиғлайман.
Қолган умрим шеърга бағишлаб,
Устозимга узоқ умр тилайман.
МУҲАББАТ ДАРКОР
Дард сезмаса, юрак на даркор,
Муҳаббат азобин тортмаган ким бор.
Шоҳ бўлсин, хоҳ гадо, севгандир бир бор,
Муҳаббат даркордир, муҳаббат даркор.
Муҳаббат берилар инсонга бир бор,
Уни қадрламоқ, эъзозлаш даркор.
Умр ҳам берилмас, такрор ва такрор.
Муҳаббат бўлмаса яшаш на даркор?
Оналарда бордир, меҳр муҳаббат,
Вафоли ёридан кўриб садоқат.
Фақат имондандир Ватанни севмоқ,
Муҳаббат даркордир, даркор муҳаббат.
ШОЛИ ВА КУРМАК
Шоли курмагидан сўради бир кун,
Айтгил бу ҳаётда, бормикан қадрим?
Курмак деди:
Кўпдир сенинг хислатинг,
Инсон қувватидур донли неъматинг.
Сендан озиқ олай, бўлсам-да тахир,
Шоли эмасманмен, курмакман ахир.
Толеимга битган шундайин тақдир,
Шу кунимга ҳам қиламан шукур.
ОНА ДИЁР
Атиргул бўйидан таралар ҳижрон,
Оналар кўнглини қилади шодон.
Ватан ҳисси бирла яшагин ҳар он,
Ватан дегани бу– Онадир, инсон.
Она диёрингни доим қил эъзоз,
Авайлаб тупроғин аста қадам бос.
Ўзбексан, қаддингни доим тутгил ғоз,
Ватанини севмоқлик инсонларга хос.
КАБУТАР
Тонг сахарлаб учиб келган кабутар,
Тинчликдан келтирардоим у хабар.
Гуллаб яшнайверсин жонажон Ватан,
Тинчликдан хабар бер, доим кабутар.
СИРДАРЁ
Бунчалар сирлисан, мунис Сирдарё,
Бағрингда яширин илму фан,зиё.
Мисли Навоийдек шоирларинг бор,
Вулқондек отилиб, чиқмоқда гўё.
Чўлни обод этган деҳқонларинг бор,
Олимууламо фарзандларинг бор.
Бағрингда яширин доимо баҳор,
Муҳаммад Исмоил шоирларинг бор.
ЯХШИ НИЯТ
Ният килдим қуёш менга нурин сочди,
Тонг саҳарлаб устозимнинг бағрин қучдим.
Уй тўрида яхши инсонҳур ният- ла,
Бисмиллоҳ деб дуоларгақўлин очди.
Меҳмонларнинг юзларидан нур ёғилар,
Уч бобом ҳам шу кунларга қуллуқ қилар.
Даврада кўрк сочиб турган полвон акам,
Кўнглимизни олмоқ учун кўп интилар.
Миннатдорман Сиз меҳрибон Устозимдан,
Одамижон янгажон, ҳам мезбонлардан.
Ҳамиша тўй бўлаверсин шу хонадонда,
Юзга кирсин ғам кўрмасин, бувижон ҳам.
ТУҒИЛГАН КУН
Эзгулик деб келаркан дунёга инсон,
Яхши ният ҳамроҳдир, инсонга ҳар он.
Ота-онанг соғ бўлсин, бўлгин меҳрибон,
Таваллуд кун муборак бўлсин мард ўғлон!
ҚАРҒА ва БЎРИ
(масал)
Қарға бир кун қақиллаб деди:
Бўримисан,тулки ё қашқир?
Нима ишинг бўлса ҳам менда,
Масофада туриб сен гапир.
Дўстман дея ёлғон сўзлайсан,
Ниятинг шум, емоқ истайсан.
Шум ниятинг бошинга етар,
Шерлар сени ғажир, еб кетар.
Нафси бадсан, инсоф билмайсан,
Ташландиқдан емак излайсан.
Топилса гар иликсиз суяк,
Ўз дўстингни хароб қилгайсан.
Мусибатсан доим зиёнкор,
Сендан кўплар кўргайдир озор.
Қилмишларинг эл аро достон,
Бўрининг емаса ҳам оғзи қон.
Шаънингга шеър излайман, Ватан !
Муҳаммад Исмоил
***
Шаънингга шеър излабшоиринг ҳар кун,
Қўлда қалам, дилда изҳор, кўзда нам.
Сўз тополмас сени таърифлаш учун,
Тенги йўқсан, ягонасан сен Ватан.
Қалам олди, шоир қўлига бироқ,
Бағишлади сенга шеърини кўпроқ.
Ўқидиму пайдо бўлди кўзда нам,
Шоирингни ардоқлагин сен ҳар дам.
Шоирингга тан бердим мен ҳам!
ПОК НИЯТ
Дунё ўзгармоқда дема одамзод,
Дунёга эмас,аввал сен ўзингга боқ.
Дунёни қўявер бошқаради Ҳақ,
Дуо қилгин доим, қил ниятинг пок.
ДЎСТ
Бу дунё ўтади,инсонлар ўтар,
Молу давлат бари ортингда қолар.
Дўст бўлмаса давлат, барчаси бекор,
Дўсти бор инсоннинг кўнгли беғубор.
ОҚИБАТ
Ака-ука,опа-сингил ғанимат,
Молудавлат бермас бахтусаодат.
Гар қилмасанг синовларига тоқат,
Шайтон ҳийласига, дучорсан абад.
Дунё бири камдир, гарчи бўл огоҳ,
Гуноҳкор бандасин, кечиргай Оллоҳ.
Кечиримли бўлсанг топарсан паноҳ,
Гар билсанг Яратган фақат бегуноҳ.
ЎЗБЕКИСТОН
Дунёга келдингми яшагин инсон,
Ўзбек номингни сен улуғла ҳар он.
Сен туғилган диёр тилларда достон,
Мустақил Ватаним жон Ўзбекистон.
Мадҳиянг янграйди, ҳар тонг, ҳар саҳар,
Мағрур ҳилпирайди байроғинг ҳар гал.
Рисқурўз мужассам,гербда бўстонинг,
Жаннатмакон ўлкам Ўзбекистоним.
Томирингда оқар буюклар қони,
Амир Темур бобом,Бобур ўғлонинг.
Сенга фидо бўлсин тандаги жоним,
Гуллаб яшнайвергин,Ўзбекистоним.
ҒОЙИБОНА МУҲАББАТ
Осмон юлдузларга тўлган бу кеча,
Тўлин ой зулматни бузган бу кеча.
Хаёлим ўғирлаб чиққан тонггача,
Паризод қайдасан бузган хаёлим.
Яна кўрарманму ҳусну жамолинг.
Тунларим ўтсагар бир умр бедор,
Қалбим чекса озор такрор ва такрор.
Васлингни яна бир кўрсайдим дилдор,
Паризод қайдасан бузган хаёлим,
Яна кўрарманму ҳусну жамолинг.
Зуҳро юлдуз каби кўриндингми ёр,
Дилимни ёритди васлинг мисли ой.
Ўзимни қўйгали тополмайман жой,
Паризод қайдасан бузган хаёлим,
Яна кўрарманму ҳусну жамолинг.
Мен сени соғиндим,соғиндим эркам,
Дейдилар муҳаббат яралган қалбдан.
Қалбим чироқлари ёнар мисли шам,
Паризод қайдасан бузган хаёлим,
Яна кўрарманму ҳусну жамолинг.
Юлдузлар мавжидан яралганмисан,
Ойнинг шуъласидан таралганмисан.
Илоҳий маъбуда фариштамисан,
Манзилинг айт гулим, борай сен томон,
Васлингга етишмоқ бўлмасин армон.
СЕНИ МАДҲ ЭТАЙ, ВАТАН!
Шеърим тугаб борар,шоирлик тугар,
Берилгандай менга бир марта имкон.
Бу ҳам бир синовми ёзган тақдирга,
Кунларим ўтмоқда келмайди илҳом.
Шоирлик тугаса бўлмасди армон,
Ватанни бир бора мадҳ этсам шеърда.
Ватанин севади ҳар эл, ҳар инсон,
Ҳар инсоннинг бўлсин, иймони дилда.
Шеърим тугаб борар,шоирлик тугар,
Хаёллар ҳапқирар ҳар ён,ҳар томон.
Ватаниммадҳ этибномингниқалбдан,
Ватанин севади Ҳазрати Инсон.
МЕН ШОИР ЭМАСМАН
Мен шоир эмасман,эмасман бефарқ,
Айтсам адо бўлмас дил изҳорларим.
Шоирлик Худодан берилган неъмат,
Шул неъматни насиб этсин Пирларим.
Мен шоир эмасман, ҳаваскор қалбман,
Қалбим шоир бўлмоқ истар кун сайин.
Зуҳро юлдуз йироқ, шеърият йироқ,
Шеъриятга яқин бўлсин йўлларим.
Мен шоир эмасман, дилда армонман,
Куй ва қўшиқ бўлсин дейман шеърларим.
Шеърлар ёзолмасдан чекдим изтироб,
Изтиробим ўшал бўлсин дўстларим.
Мен шогирд эмасман, чунки дилбарим,
Устозимнинг ёд ололмам шеърларин.
Менга бергин имкон, хотира, сабр,
Устозимга лойиқ бўлай, эй Тангрим.
БУЮК ИПАК ЙЎЛИ
Олти юз олтмиш йил мозийга назар,
Амир Темур бобомдан келди бир хабар.
Руҳимни шод этдинг дер ушалди армон,
Буюк ипак йўлини кўрган эй ўғлон,
Ўғлингни дуо қил,жон Ўзбекистон!
Қўлингга киритиб халқим эркингни,
Дунёга танитдинг ўзбек халқингни.
Келажаги буюк озод юртингнинг,
Ўзбек тарихинг буюк, гул боғу бўстон,
Юртбошинг дуо қил, жон Ўзбекистон!
Буюк ипак йўли азалдан меърос,
Авайлаб ҳар ерин дилдан қил эъзоз.
Мустақилсан,энди мағрур қадам бос,
Шаҳдам қадам ташла,ўзлигингга хос,
Бетакрор халқ бўлган ўзбегингга мос!
БЕШИК
Эски уйнинг томида, осиғлик эски бешик,
Отамдан қолган ёдгор, бўлса ҳам чети кемтик.
Унда ўтди ёшлигим, энг бахтиёр онларим,
Онажоним алласин эшитган ҳар тунларим.
Шул бешикда улғайдик,саккиз фарзанд шўх-шодон,
Отажоним эдилар ҳаммамизга мехрибон,
Онажоним ҳар туни бешик ёнида бедор,
Болажоним ҳеч качон чекмасин дерди озор.
Отамдайин меҳрибон йўқдир дунёда инсон,
Онам чеккан азобин, оқлаёлмам ҳеч қачон.
Онамнинг ҳар оқарган, сочларида кўп хислат,
Хислатлар замирида, туби кўринмас меҳнат.
Яратганим тинглагин, дилдан чиққан фарёдим,
Имкон бергин оқлайин онам чеккан азобин.
Чети бўлса ҳам кемтик, бешигимга етмайди,
Онам айтган алласи қулоғимдан кетмайди.
ВАТАН
Бобурингга қойил қолди Ҳиндистон,
Темур бобомни тан олди кенг жаҳон.
Фидо бўлсин сенга ушбу жону тан,
Қудратингга бош эгаман, эй Ватан.
Навоийинг яратган Ҳамса достон,
Улуғбегинг олди юлдузни нишон.
Дардинг бирла яшар, ҳар ўзбек ўғлон,
Ватан ягонасан, ҳам жаннатмакон.
Ибн Сино илми бирла соғ инсон,
Жалолиддинга тан берди Чингизхон.
Буюкларинг санашга етмас саноқ, сон,
Уларнинг руҳлари шод бўлсин ҳар он!
ЮЛДУЗЛАР ДАРАСИ
Юлдузлар саҳнаси баланд бир дара,
Ҳамма ҳам дарага чиқмоғи гумон.
Чекка бир қишлоқда ғариб бир бола,
Юлдузлар сафига интилар ҳамон.
Интилганга дерлар толе ёр бўлсин,
Ғариб шул боланинг кўнгли ҳам тўлсин.
Забт этсин дарани у ҳам соғ-омон,
Юлдуз бўлмоқ билсин қанчалар ёмон.
УСТОЗЛАР
Ҳаёт сахнасига илк қўйиб қадам,
Кўз очиб кўрганда дунёни одам.
Болам деб эркалаб меҳрини берган,
Биринчи узтозинг онанг бўларкан.
Болам бўлмасин деб ҳеч нарсадан кам,
Тонг отгандан то кеч меҳнатин қилган.
Дардинга дармону, қалбинга малҳам,
Заҳматкаш устозинг отанг бўларкан.
Дунёнинг илмини онгинга жойлаб,
Чекмасин деб озор аста авайлаб.
Ватанпарварликдан хўп берган таълим,
Миннатдорман Сиздан Устоз муаллим.
Бошим ерга теккунча қиламан таъзим,
Байрам муборак бўлсин улуғ Устозим!
МУҲАББАТ ҲИССИ
Ураверар юрак бетиним,
Бўлса агар унда ҳис туйғу.
Ҳиссизнинг ҳам ўтади куни,
Бироқ ҳаёт мисли бир уйқу.
Ўтаверар сезмай дунёни,
Муҳаббатга ҳисси йўқ инсон.
Асл инсон билар ҳаётни,
Интилади мухаббат томон.
СОҒИНЧ АЗОБИ
Мен сени соғиндим, соғиндим эркам,
Дейдилар муҳаббат яралган қалбдан.
Қалбим чироғисан, дардимга малҳам,
Ҳалолу покизам, муҳаббатимсан.
Дейдилар ҳалоллик, поклик иймондир,
Иймон соҳиблари асл инсондир.
Инсоннинг калити тоза виждондир,
Виждон азобида ёнган ёмондир.
Мен сени соғиндим,соғиндим эркам,
Соғинч азоблари қийнар жуда ҳам.
Оила бўлса гар мужассам ҳар дам,
Барака тарк этмас бизни ҳам эркам.
Музаффар МИРВОСИЛ.
|