
Ғарб давлатлари томонидан “Катта саккизлик”ни намойишкорона рад этилиши Россияга нисбатан ҳозирги санкцион режимнинг силжиш нуқтаси сифатида белгилаб олишимизга имкон беради. Демак, 2014 йилнинг мартида “Саккизлик” йиғилишини Россия иштирокисиз еттилик гуруҳи давлатлари раҳбарлари сифатида ташкиллаштирилиши икки ёқлама мазмун касб этмоқда.Учрашувда ғарблик раҳбарлар ўз мамлакатлари номидан Россияни “Катта саккизлик” таркибидаги аъзолиги тўхтатилганлиги тўғрисида баёнот бердилар. Аслида ушбу гуруҳ мандати норасмий ваколатга эга бўлиб, ҳалқаро ривожланишнинг долзарб муаммолари ечими бўйича муҳокамаларни ўз ичига олган эди. Ҳозирги вақтга келиб марказий масала сифатида Украинадаги вазият кўриб чиқилмоқда.Соғлом нуқтаи-назардан мантиқан хулоса қиладиган бўлсак, Украина инқирози муҳокамаси аслида Гуруҳнинг барча аъзолари иштирокида максимал таркибда объектив бўлган бўлур ва гуруҳ аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш имконини берган бўлур эди.
Назаримизда, айнан шу нарса АҚШдагиларни хавотирга қўйган, чунки Украина инқирози жараёни омиллари Америка ташқи сиёсати лойиҳасининг Украинада амалга оширилганини таъкидлаб турибди. Америка Президентига Гуруҳнинг тўла таркибли йиғилишида ўта ноқулай саволларга, яна ўз иттифоқчилари олдида жавоб беришга тўғри келган бўлур эди. Шу маънода Гуруҳнинг мана шундай қисқартма йиғилиши –бу нафақат Россияни яккалаш, бу шунингдек, Ғарбни бир жойга жамлаш ва АҚШ етакчилик ролини ошириш ҳамдир. Энг асосий натижага эришилди: энди Европадаги барча масалаларда АҚШнинг иштироки кучайди ва сиёсий таъсири ошди. Россияни яккаланиши АҚШга ўз иттифоқчилари орасида манёвр қилиш имкониятларини кенгайтирди, евроатлантчилар (АҚШпарастлар) имкониятлари кўтарилди ва европаликлилар имкониятлари пасайди.
Американинг сиёсий санкциялари – энг аввало, санкцияларда иштирок этаётган иттифоқчилар ҳисобига АҚШ иқтисодиёти учун манфаатларга эришиш воситасидир, Масалан, ҳозирги вақтда америка маъмурияти Евроиттифоққа Россиядан газ ва нефтни импорт қилишни камайтириш ғоясини уқтирмоқчи. Бу ғояни поляклар бош вазири Д.Туск нуфузли Америка нашрига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди (FT, 24.04.2014 г). Самарали мисол сифатида яқиндагина Эронга ўтказилган санкция босими келтирилган, унда Эрон нефти санкцияси бўйича келтирилган 80 млрд.доллар зарар ҳақида фикр юритилади. Шу ўринда мантиқий бир савол туғилади, ушбу миқдордан ким мана шунча манфаат кўрди, чунки, глобал молиялар шунча миқдорга камайгани йўқ.. Антиэрон санкцияларини қўллаб-қувватлаган Евроиттифоққа нефт етказиб берувчи сифатида Саудия Арабистони таклиф этилди, бизга маълумки улар нефтедолларларини Америка банкларида сақлайдилар. Бошқача айтганда, Евроиттифоқ оддийгина филантропик мақсадларда АҚШ иқтисодиётини юқоридаги миқдорга молиялаштириб қўйди. Шу билан америкаликларнинг “ғоя”лари тугаб қолдими? Эрон нефть сотиш ҳисобига импорт қиладиган Европа товарларини сотиб олишни тўхтатди, пайдо бўлган импорт вакууми бошқа компаниялар томонидан тўлдирилдики, уларнинг даромадлари Америка фирмаларида жамланади.
Назаримизда, Евроиттифоқ даромадлари билан боғлиқ ўтказилган Эрон нефти компанияси АҚШга мойдек ёққан кўринади, энди уни Европага импорт қилинадиган Россия углеводородлари (газ ва нефти)га нисбатан ҳам жорий қилишни ҳоҳлаб қолишди. Европаликлар Россиянинг углеводородлар экспорт қилишдан камаядиган экспорти Евроиттифоқдан амалга оширадиган импорти камайишига олиб келишини ҳам ўйлаб кўрсалар яхши бўлур эди. Бу нарса стихияли ёки россиялик маъмурлар томонидан амалга ошадими, бу ЕИ учун ҳеч қандай принципиал аҳамиятга эга бўлмай қолади. Бундан ташқари, Европа энергия бозорида янги углевород етказиб берувчиларни пайдо бўлиши уларнинг нархи ошишига олиб келади, бу ўз навбатида ЕИда ишлаб чиқарилаётган товарлар баҳоси ошишига олиб келади, бу эса жаҳон бозорида европа товарларнинг ана шундай Америка товарларига нисбатан рақобатбардошлигини пасайтириб юборади. Шу ерда муҳокама қилинаётган мавзуга нисбатан бир қанча саволлар пайдо бўлади: ким кимни жазолаяпти, ким манфаат кўряпти ва ким жафо чекяпти?
Аслида кенг миқёсдаги антироссия санкциялари АҚШ томонидан ЕИга мажбуран тиқиштирилгани ҳолда, Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтиришга мўлжалланган. Бу нарса Еврокомссиянинг евроатлантпараст раҳбарияти томонидан ташкилланган ва узоқ муддатдан бери қўллаб келинаётган бўлиб, унда британия дипломатияси ва америкапарастларнинг қарашлари кўзга ташланиб туради. 22-25-май кунларига мўлжалланаётган Европарламент сайловларидан кейин, Еврокомиссия раиси алмашади ва янгиланади, бу эса Еврокомиссия қарашларида ўзига хос ўзгаришлар бўлишига олиб келади.
Шунинг билан бирга Еврокомссиянинг янги раҳбарияти амалдагисидан буткул ўзгача қарашларда иш юритади дейиш хом хаёлдан ўзга нарса эмас, яъни евроатлант лоббиси ЕИдаги ўз мавқеини йўқотади деб хулоса қилишга ҳали эрта. Шуниси аниқки, Еврокоммиссиянинг Россия йўналишидаги тажовузкорона ва позитив қарашларни кескинлаштириш бўйича қарашлари америкаликларнинг фикрича, ҳозирги вақтдагидай мана шундай ёрқин рангларда сақланиб қолиши амалда мумкин эмас. Шунга боғлиқ равишда АҚШ превентив чораларни қабул қила бошлади, демак, улар ўзларининг Еврокомиссиядаги таъсир доираларини ҳозиргидек ҳажмда сақлаб қолишларидан умидларини узмоқдалар. Оқ уй маъмурияти ЕИнинг флагманларидан бири Германиядан максимал даражада антироссияча санкцияларни кучайтиришни талаб этиши тайин бўлиб қолди. Бу эса Еврокомиссиянинг бўлғуси раиси учун ўз фаолиятини шакллантириш ҳуқуқий асоси бўлиб қолади, унга кенг миқёсда манёврлар қилиш, стратегияни шакллантириш, кадрлар масаласини ҳал этиш, ЕИни антироссия кайфиятида ушлаб туриш имконини беради.
Бир вақтнинг ўзида америкалик сиёсатчилар Европарламентга бўлиб ўтадиган май ойидаги сайловлардан сўнг, евроалтантик лобби мавқеини қўшимча равишда бўшашиб қолишидан хавотирдалар. ЕИлик ва шу билан бирга бошқа экспертлар, Европарламентга ЕИнинг турли мамлакатларидан евроскептик(шубҳаланувчилар)ларнинг келиб қолишини башорат қилмоқдалар.Бу ҳолат америкалик сиёсатдонларни қувонтириши керак, чунки евроскептикларнинг фаолияти ЕИнинг интеграцияси чуқурлашувини олдини олади. Ҳаммаси шундаки, евроскептикларнинг аксарияти қайси мамлакатдан келиб чиққанлигига қарамай, марказлашган ва сўл марказлашган партиялар вакиллари бўлиб, кўп йиллардан бери Европарламентда юқори мавега эга бўлиб келаётган ўнг учларнинг ҳокимиятига зарба бериши мумкин, чунки айнан улар ЕИдаги евроатлантик линиянинг жамланган ва яхши ташкил этилган фаолияти генераторлари бўлиб келаётган эдилар.
Россияга қарши санкцияларни киритиш учун вақт чегаралари ўрнатилмаганлигига келсак, санкциялар ташаббускори бўлган АҚШ уларни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб тургани, бу эса унга санкцияларни қай миқдорда ва қачон бекор қилиш имкониятини бераётгани ҳам аён бўлиб қолмоқда.Бошқача айтганда, Оқ уй маъмурияти мана шу манипуляциялар орқали ЕИ ва Россия муносабатлари орасидаги бевосита регулятор мавқеини ўзида тутиб туради.Тўғри, сакциялар режими икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун мақбул муҳит дейишдан йироқмиз. Бу ерда америка сиёсатининг икки мақсади кўзга ташланиб қолади: биринчиси, ЕИни шарқий йўналишдаги мустақиллигига барҳам берса, бошқа тарафдан, биринчи сабабдан келиб чиққан ҳолда, ЕИ иқтисодиётини кучсизлантиради. Якуний натижа америкалик стратегларга, АҚШнинг Европадаги фаолиятида рақобатдаги сўзсиз устунлигини таъминлайди, бу худди “совуқ уруш” давридаги каби “умумий хавф” тўғрисида бонг уриш ва шу орқали янги марраларни эгаллаш имконини беради.
НАТО аъзолари бўлган мамлакатлар ҳарбий соҳага ўз миллий харажатларини НАТО меъёрларига мувофиқ ҳолга (ЯИМнинг 2%идан кам бўлмаган) келтиришлари, АҚШга қўшимча тарзда ҳарбий аслаҳа саноатини ривожлантириб олиш имкониятини яратади. АҚШ Ҳарбий саноат комплекси (ҲСК) ва АҚШ иқтисодиёти бевосита инвестицияларга эга бўлади. Европаликлар учун ҳарбий харажатлар ўз иқтисодиётларида ноишлаб чиқариш харажатларини ортишига олиб келади. Бу бюджетни таҳрир этишга ва ўз навбатида ижтимоий харажатларни камайишига ҳамда жамиятдаги кескинликни ортишига олиб келади.
Оқ уй маъмуриятининг антироссиявий санкциялардаги бундай қатъияти американинг ички сиёсатида ҳам муҳим ўрин тутади. Бу 2014 йилнинг 4 ноябридаги АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловлар билан боғлиқ(вакиллар палатаси тўлиқ, сенатнинг эса 1/3 қисми қайта сайланади). АҚШ қонунчилик органида ўз мавқеларини сақлаб қолишлари учун америкалик демократларга сайловларда ҳомийлар керак бўлади. Шунинг учун, ҳозирги америка маъмуриятининг Украина атрофидаги гиперактивлиги балки айнан шу билан боғлиқдур.
Компания ва хусусий шахсларга қаратилган антироссиявий санкциялар энг аввало улар ҳисоб рақамларини музлатиш, яъни улар бўйича маблағлардан эркин фойдаланишни буткул рад этишда намоён бўлади. Демак, америкаликлар 2014 йилнинг 29 апрели куни россиялик компания ва шахсларга нисбатан иккинчи санкциялар пакетини қўлладилар. АҚШ юрисдикциясида бўлган жисмоний ва юридик шахслар активлари энди музлатилади. Бунда икки ҳолат юзага чимоқда. Биринчиси, россиялик омонатчиларга нисбатан банк сирини қўлланилмаслигида намоён бўлмоқда. Иккинчидан, россиялик банк омонатчилари рўйхати ЕИ аппарати ва АҚШнинг мос структураларида ишчи хужжат сифатида “изғиб” юрибди. Бу дунёдаги ҳеч қандай ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ келмайди.
Йиғма равишда музлатилган россияликларнинг омонатлари АҚШ ва ЕИнинг иқтисодини ривожлантиришга мажбуран йўналтирилади. Шунинг учун,улар бўйича дъволарни Россия судларида кўриб чиқиш мумкин. Ҳар ҳолда, қарзни ҳисоблаш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш мумкин-ку. Қарз барибир қарз, сиёсат эса ҳеч қачон уни поймол қилиш учун восита бўлиб қолмаслиги лозим.
АҚШнинг Европага антироссиявий санкциялар бўйича босими энг аввало АҚШ иқтисодиёти учун хизмат қилади ва Еропанинг энергия бозори хавфсизлиги таъминлаш важида, даромадларни америка иқтисодиётига оқиб келишини таъминлайди.
РФА ИМЭМО катта илмий ходими Владимир Оленченко.
Русчадан Жўраев Ботирхўжа қисқартириб таржима қилди.
|