//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Рамазон суҳбатларидан

Рамазон суҳбатларидан …

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Илм ўрганинг! Илм ўрганиш ибодатдир. Илм ўрганганга ва илм ўргатганга жиҳод савоби бордир.” Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Молу мулкингизни закотини бериб қўрқланглар! Хасталарингизни садақа бериш билан даволанглар! Дуолар билан Сизга келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олинглар!” дея марҳамат этилади.

Чол ва кампир бўлганинг замон …

Юқорига кучинг йўқ, энишга тиззанг,

Узоқни, яқинни яхши кўрмас кўзинг.

Бизга тарих сингари бўлади сўзинг,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Оғридан, санчиқдан куйиб ёнарсан,

Чора излаб у ён, буёнга бақарсан.

Оз есанг, кўп есанг-да дарҳол тўкарсан,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Емагинга қаришир укол, дорилар,

Фойда берарми, энди сен қилган ишлар.

Чарчагандир қалбинг, имиллайди жигар,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Тиззалар титрайди, белинг ҳам букилар,

Томирлардан иссиқ қонинг тўкилар.

Соч, соқол оқариб, тишлар ҳам тўкилар,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Оёқларинг-ку ҳасса билан уч бўлар,

Ёшликда югурган кунларинг ҳеч бўлар.

Сўзласанг, жим турсанг ҳам кеч бўлар,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Оғайнинг бўлар уйда фақат болалар,

Эшинг, дўстинг сени орада йўқлар.

Невараларинг олиб ҳассангни сақлар,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Биринг ўлиб, кетган бўлсанг йўлдошингдан,

Қолганинг кетиш истар унинг ортиндан.

Чиқаролмай ҳеч хаёлидан, тушиндан,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Бунчалар тез ўтади баҳорлар, кузлар,

Замоннинг оқимига мослашдик бизлар.

Кексайганида киши ўлимни кўзлар,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Фақат чолу кампирга эмас бу сўзим,

Ёшлар ҳам кексаяр, гердайма қизим,

Сенинг ҳам буришир қўлинг ва юзинг,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Элибўл*нинг сўзини бошқага отма,

Тўғри йўлни ташлаб, эгрисига чопма,

Гуноҳлардан сақлан-да, ҳаромга боқма,

Қартайиб чол ва кампир бўлганинг замон.

Элибол, турк шоири.

Шеър, Туркияда 2011 йил учун чиқарилган тақвимнинг 21-август куни саҳифасида эълон қилинган. Уни ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Рамазон суҳбати …2011-08-1910:19:00

Ҳадиси шарифда, “Нафсга ҳоким бўлиш ва ўлганидан сўнгра лозим бўладиганларни тайёрлаб қўйиш ақллиликнинг аломатидар. Нафсга эргашиб, Оллоҳдан афв ва марҳамат сўраш эса, аҳмоқлик аломатидир,” дея марҳамат қилинади.

Рўза тутиш

Рўза, на оч қолмоқдир, на меъданинг чилласи,

Ироданинг шайтон ва нафс ила мужадаласи*.

Рўза гуноҳлар билан орамизда оғ** бўлди,

Иродамиз куч олди, буюди бир тоғ бўлди.

Ўн бир ой, Рамазон ва Қодирла изоҳланир,

Рўза тутган мўминлар ихлос ила нурланир.

Юзларда бироз сўлиш, локин иродалар тинч,

Ва ана тўп портлади, кўзларда буюк севинч.

Рамазон севинчи бор тўкилган кўз ёшингда,

Ифтар вақтига яқин қабул бўлар дувонгда.

Ифтару саҳар ила бу ой улуғ саодатдир,

Рамазонда мўминнинг уйқуси ибодатдир.

Нур юзли қариянинг дудоғида табассум,

Балки бу сўнг ифтари, балки эртага ўлим.

Супрангдаги екмакдан фақирга ҳам пай*** бўлсин,

Рамазон муҳтожнинг ҳам кулгани бир ой бўлсин.

Ҳеч бўлмаса бу ойда, нафсимизни буғайлик,

Ҳақ бергани борини, йўқсулла бўлишайлик.

Рўзада тавба ҳам эт, соф сув каби тиниқлан,

Масофаларни йўқ эт, Раҳмон Оллоҳга яқинлан.

Ҳаққа бандалик бурчидир, ҳар бир аёл, ҳар эрнинг,

Рўзанинг сиридир сабр, шарти сабрдир зафарнинг.

Оллоҳнинг ризосидан ҳам буюк бормидир фойда?

Рўза шу мукофотга василадир бу ойда.

Қадрингга инонгин-да, рўза тут ва намоз қил,

Тавба эт Рамазонда, гуноҳсизларга қўшил.

Дам олиб, тинчланса-да инсоннинг ҳар аъзоси,

Рўза тутишдан ғоя, фақат Оллоҳ ризоси.

Зарра қадар савобга, мукофот бор арз**** қадар,

Рамазонда ҳар хайрнинг мукофоти фарз қадар.

Ёшлар рўза тутишса, чек қўйиб роҳатига,

Раб наздида юксалар, малаклар қаватига.

Рамазон рўза билан сабрни бизга ўргатди,

Нафсимиз келиб тизга, шайтонни мағлуб этди.

Хушдир ифтар вақтини, кутишсак маза қилиб,

Мўминлар бир оила, дунё дастурхон бўлиб.

Илк рўза тутган куним, жуда гўзал кун эди,

Мен учун буюк байрам, мен учун бир тўй эди.

Аҳмад Моҳир Пексан, Туркиялик шоир.

*мужадала  – кураш, уриниш.

оғ** – нозик, ингичка ип.

пай*** – улуш, ҳисса.

арз**** – Ер, Ер шари.

Шеър, Туркияда 2011 йил учун чиқарилган тақвимнинг август ойи 14-куни саҳифасидан олинди. Уни ўзбекчалаштириш Алибой Йўляхши тарафидан амалга оширилди. 19 август 2011, жума.

Суҳбат …2011-08-1011:36:00

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики,

“Беш нарса рўзанинг савобини кетказади. Улар: ёлғон сўзлаш, намима(яъни гап ташиш), ғийбат, бегона аёлга шаҳват билан қараш ва ёлғондан қасам ичишдир.”Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Бирор киши, Рамазон ойида рўзани тутишни фарз ва вазифа билиб, рўзасининг савобини Оллоҳу таолодан кутса, унинг ўтмишда бўлган гуноҳлари афв бўлади,”дея марҳамат қилинади. Бир шоир эса, рўзанинг савобларини тубандагича шеърга солибди:

Бахтиёр инсон!

Рамазонни тутган киши,

У бахтиёр инсон бўлар.

Эътиқоди тўғри бўлса,

Сўнг нафаси иймон бўлар.

Рўза сенга бўлар кафил,

Сени эрта этмас залил*.

Охиратни шундай деб бил,

Сирот сенга осон бўлар.

Рўза тутмас бўлса киши,

Енгил бўлмас унинг иши.

Кўзларидан оқар ёши,

Уйи, жойи вайрон бўлар.

Бўлса ҳам ёш, бўлса кекса,

Бўлсин олим, бўлсин хўжа,

Терс қараб, тутмаса рўза,

Ҳоли ғоят ёмон бўлар.

Кимки рўза нима билмас,

Машҳар куни юзи кулмас,

Билки унча қулай ўлмас,

Охирий пушаймон бўлар.

*залил – хорлик, паст кўриш, камбағал, фақир маъносидаги сўз. Бу ерда эртага (яъни қиёматда) хорланмайди, жаҳаннам азобига дучор бўлмайди маъносида ишлатилмоқда. Бу ҳадиси шарифлар ва шеър Туркияда 2011 йил учун чиқарилган тақвимнинг 7-август якшанба куни саҳифасидан олинди. Уни ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (10.02.2015)
Просмотров: 762 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz