ОТА ОНА МЕҲРИ
Отаю-Онага азалда чексиз,
Мехр берилгандир ақл етолмас.
Фарзандига меҳр беришда бошқа…,
Одам, Ота-Она ўрнин босолмас.
Ота-Она каби меҳр беролмас!
Ёшлик жинниликнинг бир бўлагидир,
Иблисни ҳам асли, шу керагидир,
Ёшлар юраги тор, куч билагидир,
Дилида шайтоний ҳавас йўқолмас!
Ўзи билганидан ўлсада қолмас!
Ҳар кўрганни ҳавас қилар эргашар,
Ўзича тўғриман дейди–адашар,
То ақли киргунча шундайин яшар,
Интилади югуради, тутолмас!
Нимагалигини ўзи билолмас!
Истайди хаётда обрў-олишни,
Довруғи дунёда мангу қолишни,
Ҳамма ҳавас қилиб назар солишни,
Қилмишидан ўзи ҳали уялмас!
Ҳеч кимни гапини қулоққа олмас!
Юрар осмонларда фикру-хаёли,
Бўлса дейди; уй ва фарзанд-аёли,
Бўлса бир амалдор–беҳисоб моли,
Бу орзуларни у, ҳеч тарк этолмас!
Шошган билан ҳеч бир, иш битиролмас!
Чунки бор ҳаётни мавжуд қонуни,
Ҳатлаб ўтолмайди одамзод уни,
Тушуниб етгунча ғўр ёшлар буни,
Уринади, баланд тоққа чиқолмас!
Турли тўсиқлардан ошиб ўтолмас!
Қоқилиб сурилиб, йиллар ўтади,
Хатони тушуниш вақти етади,
Ҳою-хаваслар ҳам тугаб битади,
Начора, замона зайлин бузолмас!
Илож йўқ, оқимга қарши сузолмас!
Бўлади турли хил балога дучор,
Машаққатлар чекиб, бўлиб хору-зор,
Заррача меҳрга бўлиб интизор,
Ўз хатоларини билар айтолмас!
Ўзини-ўзи ҳам ҳеч кечиролмас!
Уйланар ҳам, аёл меҳрига қонар,
Балки фарзанд кўрар, қучиб қувонар,
Эслаб ўйлаганда куюнар, ёнар,
Ота-она меҳрин ҳеч унутолмас!
У меҳрга ҳеч нарса тенглашолмас!
Кўзини кўр қилган пардалар кетса,
Отаю-онани қадрига етса,
Истайди уларга хизматлар этса,
Энди излаб улар изин тополмас!
Армон билан ўтар ҳеч унутолмас.!
САҲВИЙ.
|