Халқимизда қадимдан қолган шундай урф-одат бор: келин-куёв қутлуғ остонани ҳатлаб чимилдиққа кирар экан, янгалар энагалар мисоли уларга бош-қош бўладилар. Ёш оиланинг илк қадам босишидаги барча масъулият ҳамиша уларнинг зиммасига юкланади. Бу урф-одат ким томонидан ва қачон жорий этилган, буни-ку бирор кимса аниқ айтиб беролмайди, аммо ушбу удумнинг ўзи тўйларимизда никоҳ каби муқаддас бўлиб қолган.
Хўш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бу урф-одатнинг қандай сир-синоати бор? Никоҳ оқшомида икки ёш юракнинг жўшқин туйғуларига янгалар нега эш бўлади? Нега у асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётир?
Албатта, бу урф-одатлар шунчаки эрмак учун ўйлаб топилмаган. Уларда биз ҳали англаб етмаган, бефарқ қарайдиган хислатлар жуда кўп. Донишманд ота-боболаримиз ёш оиланинг кейинги ҳаёт йўли, бир-бирларига, фарзандларига меҳр-муҳаббати биринчи никоҳ оқшомига ҳар томонлама боғлиқлигини чуқур ҳис этишган. Улар мана шу масъулиятни юракдан туйганлари учун янгаларни энага этиб танлаган бўлсалар ажаб эмас. Эҳтимол, бошқа бир томондан олиб қараганда, бу асосий жинсий сабоқ усули ҳисоблангандир. Янгалар бу қутлуғ оқшом боис икки ёшнинг қимматли сирдошига айланганлар. Ҳатто, айтиш мумкинки, янгалар ушбу тунда келин-куёвнинг дарди, кечмишлари билан яшашган.
Гоҳида инсон ақл-заковатига ҳам панд берадиган бугунги сершитоб даврда мазкур урф-одатларимизга қай даражада эътибор бераяпмиз? У эскилик сарқитлари дея бир четга сурилиб қўйилгани йўқми?
Маълумки, ўтган мустабид тузум оила, никоҳ, жинсий ахлоқ тарбияси каби инсон руҳиятида устувор таъсирга эга қадриятларимизни мактабларда ўқитиш ва матбуотда ёритишни қаттиқ таъқиқ остига олганди. Афсуски, бир неча авлод ушбу қадриятлардан бебаҳра қолди. Яширишга ҳожат йўқ, биз юқорида тилга олган никоҳ тўйларимиздаги урф-одатларга ҳам бугун номигагина амал қилинаётир. Натижада, айрим янгалар мазкур удумларимизга шунчаки бир кўнгилочар эрмак сифатида қарай бошладилар. Уларнинг нотўгри хатти-ҳаракатлари туфайли эса баъзи ёш оилалар бир умрлик бахтсизлик гирдобига ҳам тушиб қолаётир.
«Мустақиллик шарофати туфайли, — деб ёзади самарқандлик Б. исмли йигит, — бугун матбуотда оила, никоҳ ва бошқа миллий урф-одатларимиз хусусида очиқ-ойдин ёзилаяпти. Бу барчамиз учун, айниқса, ҳали оила қуриб улгурмаган ёшлар учун айни муддаодир. Шу ўринда мен ҳам никоҳ арафасида бошимдан кечирган бир воқеани сўзлаб бермоқчиман.
Ҳарбий хизматни тугатиб қайтгач, ота-онам тўй тараддудини бошлаб юборишди. Кўз остига олиб юрган қўшни қишлоқдаги қизга уйлантириб қўйишди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Ҳамма хурсанд. Ёру дўстларимиз ёр-ёр айтиб қизни чимилдиққа кузатиб қуйишди. Янгалар ҳам ўзларича шивир-шивир қилиб қўшни хонага чиқиб кетишди. Орзуимдаги илк висол оқшоми... Бундай пайтда одамзод қандай ҳаяжонлар қуршовида қолишини бошидан ўтганлар яхши билишса керак. Биз ҳам ана шундай ҳаяжонлар қучогида маст эдик. Тикилишиб тўймасдик. Энди тўшакка ётган ҳам эдикки, қўшни хонадан ҳар хил гап-сўзлар, бақир-чақирлар эшитилиб қолди. Янгалар баланд овозда кулишар, уялмасдан беодоб сўзларни айтишарди. Бир пайт улардан бири қия очиқ турган эшикдан бошини сукиб «Ҳа, куёв, тезроқ бўлсангизчи!» — деб қолса бўладими. Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Кутилмаганда аҳвол-руҳиятимиз ўзгарди. Қўл-оёгим худди жонсиздек бўшашиб қолди. Дастлабки сониялардаги ҳаяжоним, дадиллигим сўниб, ҳеч нарсага ҳафсачач қолмади. Қўшни хонада эса ҳамон ҳалигидай пойинтар-сойинтар гаплар тинмасди. Хуллас, биз никоҳнинг биринчи синов оқшомини бир-биримизнинг кўзимизга тик қаролмай, ҳадик ва тушунмовчилик билан ўтказдик. Тонг отгач мен гандираклаб ташкарига чикдим. Янгалар мени кўриши билан калака қилгандек кинояли карашлар, гап-сўзлар қила бошлашди. Шаддодроги эса тилини тиёлмай: «Ишқилиб хизматда зах олдирмаганмидингиз, куёв?» деб қолди. Унинг гапидан ўзимни айбдордек сеза бошладим. Қип-қизарганча нари кетдим. Кун бўйи кайфиятим тунд бўлиб, нохуш кайфиятда юрдим. Шунинг таъсири бўлса керак иккинчи кеча ҳам самарасиз ўтди. Энди соглигимга ўзим ҳам шубҳа қила бошладим. Хаёлимга ҳар хил воқеалар келади. Бу дунёда ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Бунинг устига ота-онам ҳам келиннинг олдида бош кўтаролмай қолишди. Орадан бир ойлар ўтгач, Тошкентга — врач ҳузурига боришга мажбур бўлдим. Буни қарангки, тиббий кўрикдан ўтказгач, «соппа-согсиз» дейиш-ди. Мен фақат руҳий изтиррб домига тушиб қолиб, ўзимни касал санаб юрган эканман. Албатта, бу руҳий ҳолат янгаларнинг ўша кунги пичинг аралаш сўзларидан кейин пайдо бўлганди. Икки ҳафта руҳиятга таъсир этувчи усуллар ёрдамида даволаниб, уйга кайтдим. Шундан сўнг ҳаммаси яхши кечди. Худога шукур, ҳозир икки нафар фарзандим бор. Оилам билан яхши яшаяпман. Аммо, шунча изтироблар чекишимга мажбур қилган янгалар бу ҳақда ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишганмикан?»
Ҳурматли китобхон, муҳтарам замондош! Ҳаётда бунга ўхшаш воқеалар жуда кўп содир бўлади. Аммо, турмушдаги айрим нуқсонларни тугатиш, бартараф этиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини ҳаммамиз ҳам тўғри тушунмаймиз. Натижада, ўзимиз сезмаган ҳолда кўп хатолар қиламиз. Ўзгаларнинг бахтига зомин бўламиз. Худди юқоридагидек юз берган иккинчи воқеа ҳам кишини чуқур ўйга солади.
«Сайфиддии ва Маҳбубахонлар никоҳ тўйларига қадар бир-бирларини яхши билишмас эди. Қариндош-уругларнинг ўртага тушиши уларнинг оила қуришига сабаб бўлди. Оқсоқоллар бу икки ёшнинг бахтини тилаб, нон ушатишди. Тезда пгўй куни ҳам белгиланди. Никоҳ оқшомида куёвга яқинда турмуш қурган кичик акасининг рафикаси янгалик қилиб, йўл-йўриқ кўрсатадиган бўлди. Бироқ янга ўзидан бир неча ёш катта бўлган куёвга никоҳ оқшомининг барча сирларини уялиб ошкора айтолмади. Фақат гусл қоидалари ва калимани ўргатиб қўя қолди.
Маҳбубанинг никоҳ олди тайёргарлиги эса бутунлай бош-қача кечди. У деярли ҳар куни янгасининг ваҳимали гапларидан «тарбия» олиб борди. Янгасининг гапларига қараганда никоҳнинг биринчи кечасида ҳар қандай келин ҳам огриқнинг зўридан ўзини йўқотиши мумкин экан. Эркаклар эса ўз ҳирсларини қондириш учун келиннинг оҳу зорига ҳам қарамасдан ҳайвонлардек хатти-ҳаракат қилишар экан. Маҳбуба бу гапларни диққат билан тинглаётганлигига ишонч ҳосил қилган янга, янада жўшиб сўзлайверган. Охир оқибатда келиннинг фикру ёди гуж-гуж ваҳималар, қўрқувлар исканжасида сиқилиб қолган. У энди никоҳ оқшомини орзиқиш билан эмас, қўрқув билан кута бошлайди. Ниҳоят, тўй ҳам ўтиб, висол сониялари ҳам яқинлашади. Чимилдиқда Сайфиддин унга қўлини узатиши билан худди жонини сугуриб оладигандек сапчиб тушиб, ўзини бурчакка тортади. Куёвни бир неча марта нафрат билан итариб юборади. Сайфиддин эса унинг нима учун бундай қилаётганини тушунолмайди. Хаёлига турли ўйлар кела бошлайди. Охири у келиндан «Яхши кўрган йигитингиз бормиди?», деб сўрайди. Маҳбуба эса «йўқ», деган ишора қилиб юм-юм йиглайверади. Қисқаси, Маҳбубадаги қўрқув бир неча кунлаб қовушолмаслик натижасида куёвга ҳам ўтади. Вақт ўтиши билан Сайфиддин ҳам ҳаётга бефарқ қарайдиган бўлиб қолади.
Орадан бир ойлар ўтгач, куёв нажот истаб врачга мурожаат қилади. Врач унга келин билан бирга тиббий кўрикдан ўтиши лозимлигини укдиради. Текширувлар натижасида шу нарса маълум бўлганки, Маҳбуба «вагинизм» дардига гирифтор бўлган экан. Бу хасталик унда асосан янгаларнинг «доно» маслаҳатларидан сўнг пайдо бўлган. Шифокорлар Маҳбубага муттасил ёрдам қилгач, у хасталикдан халос бўлади».
Бу хатларда акс эттирилган воқеалардан барвақтроқ хулоса чиқаришга шошилманг, азиз китобхон. Биз бу борада янгалар-нинг хизматларидан бутунлай воз кечиш истагида эмасмиз. Ахир жинсий тарбия хусусида ҳеч қандай билимга эга бўлмаган ёш келин-куёвларга кимдир насиҳат қилиши керак-ку. Аммо, бу борада жуда эҳтиёт бўлмоқлик кони фойдадир. Қолаверса, тўйларимиз шундай урф-одатлар, анъаналар билан гўзал-ку. Никоҳ оқшоми эса ҳар бир йигит-қизнинг азалий орзуидир. Айтишларича, никоҳ арафасида келин-куёвнинг руҳияти шунчалик нозик бўларканки, унга зигирдек нозик сўз ҳам улкан талофат етказиши мумкин экан. Бунинг исботи юқорида баён этилган мактубларда ҳам келтирилган. Биз шундан келиб чиқиб янгаларни яна бир марта ҳушёрликка чақирамиз. Келин-куёвларимизни гулдек нозик лаҳзаларда нохуш сўзлардан эҳтиёт қилинг!
|