//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Одамлар орасида бўлиш бахти (Davomi bor)

Одамлар орасида бўлиш бахти (Davomi bor)

Блог им. kingofnet

ёки  Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши раиси

 

Тошпўлат Матибоевнинг қуйи ташкилотда сиёсий куч

 

нуфузини янада ошириш борасидаги саъй-харакатлари

 

қандай самара бераётгани хусусида

 

 

 

    У ҳузурига келган онахоннинг изтиробга тўла гапларини  берилиб тинглади. Анчадан буён ишга кираолмай қийналаётган қизининг дардида ҳаловатини йўқотган  бу муштипар аёлнинг ташвишларига асло бефарқ қараб бўлмас эди...

 

 

 

    Келажакка катта умид ва ишонч билан бораётган Гулноранинг  ҳаёт тақозосига кўра  янги жойга  ишга жойлашиши керак бўлиб қолди. Аммо  бу муаммони ҳадеганда хал этаолмади.Қаерга борса рад жавобини олди. Дилбандининг эртанги тақдирига  онахон асло бефарқ қараб тура олмас эди.Ёши бир жойга бориб қолган бўлишига қарамай қизига қўшилиб, масаланинг  ечимига чора излашга киришди.

 

 

 

    -Бу муаммоингизни ”Адолат”дагилар хал этиши мумкин, — деб қолди бир куни унга танишларидан бири таскин бериб.

 

 

 

    -Партиядагиларни айтаяпсизми? –  ажабланди онахон.

 

 

 

    -Бошқа кимни  ҳам айтардим, — деди таниши  онахонга далда бергандай бўлиб.-Улар ҳеч бир ариза ва мурожаатни эътиборсиз қолдиришмас экан.Муаммоли масалаларни хал этишда ёрдам сўраб келганларга  иложи борича кўмак бериб, йўл кўрсатишаркан...

 

 

 

    Онахон сўраб-суриштириб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгашининг қароргоҳини топиб борди. Кенгаш раиси Тошпўлат Матибоев маҳалла фаоллари билан бўлган учрашувдан эндигина қайтиб келиб, партиянинг навбатдаги тадбирига тайёргарлик кўраётган экан.Қабулига келган муштипар аёлдан хабар топиб, дарҳол уни ҳузурига чорлади:

 

 

 

   -Келинг онахон, келинг.

 

 

 

   Кенгаш раиси  ёши улуғ бу меҳмонни илиқ кутиб олди. Онахонга бир пиёла чой узатиб, хол-аҳволини  сўради. Ўзига худди эски танишлардек муомалада бўлаётган  раҳбарнинг  маънили гап-сўзлари онахонга  ёқди. Чойдан бир-икки  қултим хўплаб, истараси иссиқ, юз-кўзидан нур ёғилиб турган, ғайрат-шижоати савлатига ярашган  суҳбатдошига дилини ёрди.Ундан ёрдам сўраб,  нажот кутди.

 

 

 

    –Кўнглингиз хотиржам бўлсин онахон, — деди Тошпўлат кўзига ёш олган қарияни овутиб.- Сиздан ёрдамимизни асло аямаймиз.Ҳаётда баъзан шунақа  ишлар ҳам бўлиб туради.Аммо кўнглингиз ҳеч  қачон  чўкмасин. Хали хаммаси яхши бўлиб кетади...

 

 

 

    Туман партия Кенгаши раиси онахонни кузатиб қолар экан, мурожаатни обдон ўрганиб чиқиб, ишни албатта ижобий хал этишга, қарор қилди...

 

 

 

    Орадан кўп ўтмай Тошпўлатга онахон қўнғироқ қилди. Қизини  154-умумтаълим мактабида ёшларга биология фанидан дарс бераётганини айтиб, раисдан миннаддор бўлди.

 

 

 

    -“Адолат”  — одамлар ишонса бўладиган партия экан, болам, — деди у сўзининг охирида. — Бир умр унга ҳайриҳоҳ  бўлиб қоламан...

 

 

 

    Шу тарзда    пойтахтимизнинг Миробод туманидаги Сарикўл маҳалласида истиқомат қилувчи  ёши улуғ бу онахон  партиянинг ҳайриҳоҳига айланди. Ишга кириб, анча хотиржам бўлган қизи Гулнора Бобоева эса партия ғоялари, мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишиб чиқиб,Ўзбекистон     “Адолат” СДПга аъзо бўлди.

 

 

 

    -Менга партиянинг ғоялари ёқади, — дейди Гулнора қувончларини биз билан баҳам кўриб.– Уларда кучли ижтимоий-ҳуқуқий давлат барпо этиш, адолатли фуқаролик жамиятини яратиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилиш, жамиятда ижтимоий адолат принципларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашдек олийжаноб мақсадлар мужассамлашган.Табиийки, сиёсий кучнинг бундай  қарашлари ва ёндошувлари одамларда ”Адолат”га бўлган қизиқишни янада кучайтиради. 

 

 

 

    Бугунги кунда туман партия ташкилоти мамлакатимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик  партиясининг энг нуфузли, фаол ва ташаббускор  бўғинларидан бири ҳисобланади.Унинг кейинги йиллардаги самарали фаолиятига разм солсангиз кескин ўзгариш ва янгиланишларнинг гувоҳи бўласиз. Жумладан, ўтган   йилнинг  ўзида туманда партия аъзолари сони 217 тага кўпайиб, 711 нафарга етди. Илгари “Адолат” СДПнинг биронта ҳам аъзоси бўлмаган етакчи корхона ва ташкилотларда ишловчи ишчи-хизматчилардан бу сиёсий куч сафига қабул қилишларини сўраб ўнлаб аризаларнинг тушгани айримларни ҳайратда қолдирган бўлса, баъзи бировларни ғафлат уйқусидан уйғотди. Туман партия Кенгаши уларнинг ҳар бирини обдон кўриб чиқиб, қаноатлантирди. Ҳатто бир пайтлар партия ташкилотининг қўли етмаган “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, “Йўлэлектромеханика” МЧЖ, “Ўзтемирйўлпассажиртранс”нинг “Сервис-экспресс” каби меҳнат жамоаларидан “Адолат” СДП сафига ўтишга иштиёқманд мутахассисларнинг етишиб чиққани Кенгашнинг кадрлар билан ишлаш масаласига қанчалик жиддий эътибор билан  ёндашаётганлигини кўрсатди.Уларнинг  салоҳияти, жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳудудий ташкилот томонидан пухта ўрганиб чиқилди. Партияга қабул қилишда синалган бу усул туман Кенгашига ҳар доимгидек катта наф келтирди.Янги аъзолар ҳисобига сафлар сон ва сифат жиҳатидан бирмунча мустаҳкамланди.

 

 

 

    Партия ташкилоти фаолияти унутилмас, муҳим воқеаларга бой.  Ахир рақобат майдонида кураш осон кечмайди. Ҳар бир партия ўз мавқеи, мақсад- муддаолари, ғоялари учун курашади. Шундай экан, кўппартиявийлик шароитида, ҳозирги янгиланишлар  жараёнида  сиёсий куч нуфузини оширишга  баландпарвоз гаплар, тоғдек ваъдалар билан эмас, балки, узоқни кўзлаб қилинган амалий саъй-ҳаракатлар билан эришиш,ўз маслакдошлари ва хайрихоҳларини кўпайтириш, аҳоли кенг қатламлари орасидан мустаҳкам жой эгаллаш мумкин. Ҳозир туман партия Кенгаши раиси, cоциология фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси, Фахрий темирйўлчи Тошпўлат Матибоев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига депутат.Партия ташкилоти фаолларидан — Ахбор Алимов “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Болалар шифохонасида бош шифокор, профессор, тарихчи олим Ҳамдам Содиқов эса Тошкент транспорт муҳандислари институтида етакчи мураббий. Шунингдек, партия сафларида самарали фаолият кўрсатаётган Абдуғани Холбеков -  Халқ таълими вазири ўринбосари, Мукаррам Мирхусанова — 154-мактаб директори, Элвира Беглова –Тошкент ҳимоя ўрмон хўжалиги бош муҳандиси, Элла Ли   “Ўзтемирмаштаъмир” унитар корхонаси раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлашмоқда.  Жамиятга катта наф келтиришаяпти. Табиийки, бу партия фаолларининг ҳар бири ўзининг ҳалол ва фидокорона меҳнати билан эл орасида  обрў-эътибор топган, бой иш тажрибасига эга бўлган маслакдошлардир.

 

 

 

    -“Адолат” партияси сафида эканлигимдан фахрланаман, — дейди “Йўлэлектромеханика” МЧЖ раҳбари Сергей Веденский. –Одамлар орасига кўпроқ кириб бориш мақсадида  туман Кенгаши алоҳида аҳамиятга молик ишларни қилмоқда. Партия ҳаётига, бугунги жўшқин фаолиятига доир қатор муҳим тадбирларни ўтказаяпти.Демак,ўзларига нимасидир ёққан йиғилиш ва учрашувлар, мулоқотлар орқали одамлар партия ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишмоқда.Ўз навбатида бу уларнинг “Адолат” СДПга нисбатан  қизиқишларини янада кучайиб,  ортиб боришига ёрдам бераяпти.

 

 

 

    Партия Кенгаши раиси Тошпўлат Матибоев лоқайдликни хуш  кўрмайди.Бепарво, масъулиятсиз, хасадгўй, ўз  сўзининг уддасидан чиқа олмайдиган кишилар билан келиша олмайди. Атрофида доимо қатъиятли, фидойи,   юртпарвар сафдошлар, маслакдошлар кўпайиб боришини ҳоҳлайди.Улар билан ишлаб, изланиб чарчамайди.

 

 

 

    — Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир, — дейди у. – Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси олдиндан маълум бўлади. Лоқайд,  бепарво одамнинг башарасини тезда билиб бўлмайди. Бундай кимсалар орамизда юриб, душманларга имконият яратиб беради. Шундай экан, барчамиз ҳамиша ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлишимиз, ҳар қандай бузғунчилик кўринишларига қарши курашда ҳокимият идоралари билан  фаол ҳамкорлик қилишимиз, ўз уйимиз, маҳалламиз, юртимизни асрашни муқаддас бурчимизга айлантиришимиз лозим. Зеро, юртга фидойилик улкан шарафдир...

 

 

 

Гўзал АҲМАДАЛИЕВА

 

ЎзДЖТУ  Халқаро  журналистика  

 

факультети 2-босқич талабаси 

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (16.03.2016)
Просмотров: 892 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz