//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 санам(фото)

Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 санам

Оқ отли шаҳзодасини кутаётган 8 санам
 

Мазкур саҳифа орқали тез орада оила қуришни режалаштираётган, тасаввуридаги оқ отли шаҳзодасини кутаётган санъаткор қизларимизнинг “ТОП-8”лигини туздик...

 

1. “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура мазкур рейтингимизда биринчиликни эгаллаб турибди...

 

 

Манзура Йўлдошева:

 

  • 1978 йилнинг 21 февралида таваллуд топган.

  • Профессионал ижодга 17 ёшида қадам қўйган Манзура бугун шоу-бизнесда ўз тенгқурлари орасида бир неча йилдан буён мавқеини бир маромда ушлаб келаётган санъаткорлардан. Хонанда ўз оиласини таъминлай оладиган, мард эркакларни ҳурмат қилади.



  •  
  •  
 

2. Фильмларда камнамо бўлса-да, ўз мухлисларига эга бўлган актриса Ситора Фармонова рейтингимизнинг иккинчи ўринида...  

 

 

Ситора Фармонова:

 

  • 1984 йилнинг 20 августида туғилган.

  • Актриса бугунга қадар 20 га яқин фильм ва сериалларда катта-кичик роллари билан танилган. Ситоранинг берган маълумотларга қараганда, у шу йилнинг ёз ойларида турмуш қуришни режалаштиряпти. Куёвнинг “Сизнинг ҳамма инжиқликларингизга розиман”, дейиши мен учун катта совға”, дейди актриса.



  •  
  •  
 

3. 2012 йилнинг энг шов-шувли актрисаси бўлган Ойдин Юсуповага учинчи ўрин насиб этди...

 

Ойдин Юсупова:

 

 

  • 1984 йилнинг 13 ноябрида дунёга келган.

  • Ойдин доим турмушга чиқишни режалаштираётганини айтади. Аммо унинг висол оқшоми қачон экани ҳозирча маълум эмас.



  •  
  •  
 

4. Навбат Муниса Ризаевага...

 

 

  • 1986 йилнинг 21 октябрида таваллуд топган.

  • Ризаевага машҳурлик бошқа санъаткорларга қараганда кеч насиб этган бўлса-да, у оила қуришни жуда-а-а узоққа чўзиш ниятида эмас. Хонанда жорий йилда турмуш қуришни режалаштиряпти, куёв санъат оламидан. Аммо унинг кимлиги ҳозирча сир тутилмоқда.



  •  
  •  
 

5. Навбатдаги ўрин ижодкорлар оиласининг давомчиси хонанда Ойхон Ифорзодага насиб этди...

 

 

Ойхон Ифорзода:

 

  • 1989 йилнинг 23 мартида туғилган.

  • Актрисанинг айтишича, турмуш қуришни аввалдан режалаштиришнинг фойдаси йўқ. Аммо тақдирдан қочиб бўлмайди, деган фикрда. Ойхон байрам учун қимматбахо совға сўрайдиганлардан эмас. Кичик бўлса-да, совғангиз уни лол қолдиради!



  •  
  •  
 

6. “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ҳам ушбу рўйҳатимиздан четда қолмай 6 ўринни эгаллади...

 

 

Дилсўз, (Гўзал Жуманиёзова):

 

  • 1989 йилнинг 8 майида туғилган.

  • Эркаклардаги ҳушмуомалалик, мардликни қадрлайдиган Дилсўз турмуш қуриш борасида ҳали аниқ қарорга келмаганини маълум қилди. Аммо тўй келаси йилдан қолмаслиги аниқ экан.



  •  
  •  
 

7. Умидахон Хожиева:

 

 

  • 1990 йилнинг 2 мартида таваллуд топган.

  • Куни кеча 24 баҳорини қаршилаган Умидахонни ҳали-ҳануз болалик тарк этмаган. “Хонанданинг фотихаси бўлибди”, деган гап тарқаганди. Умидахон буни рад этиб, бу йилги режасида турмуш қуришга ўрин йўқлигини маълум қилди.



  •  
  •  
 

8. Йигитлар таърифи билан айтганда “ёқимтой қиз” дея ном олган актриса Шаҳзода Муҳаммедова ушбу рейтингнинг охирги ўринида...

 

 

Шаҳзода Муҳаммедова:

 

  • 1991 йилнинг 15 апрелида туғилган.

  • Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган актриса айни кунда дизайнерлик билан ҳам шуғулланади. Шаҳзода 8 март байрамига машинасининг ўриндиқлари учун ноодатий ғилоф совға қилишларини кутаётганини маълум қилди. Дарвоқе, актрисанинг айтишича, у ҳали-бери турмуш қурмоқчи эмас.



  •  
  •  
 

Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади http://www.darakchi.uz/article/876

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (25.05.2014)
Просмотров: 999 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz