//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

«НОЗИК»ЛАРНИНГ НИМАСИ НОЗИК?
«НОЗИК»ЛАРНИНГ НИМАСИ НОЗИК?

«-Ҳой, катта уйда ким ўтирибди? Нима, ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини! Уларнинг ўрнига тракторчиларни олиб кир!..»
Эсладингизми, бу ҳажвия марҳум қизиқчимиз Ҳожибой Тожибоев ижодига тегишли. Дастлаб бу ҳангомани эшитганимизда мириқиб кулгандик. Ҳар бир аскияга устомонлик билан катта муаммоларни жойлаган ажойиб санъаткоримиз бу ҳажв орқали бизни яна бир бор ҳушёр тортишга ундаганлигини кейинроқ англадик. Назаримизда, бу ҳажвда ҳозирги кунда тракторчиларнинг обрўси ўқитувчиларникидан баланд эканига киноя қилинмаяпти.
Эътибор берганмисиз, қариндош-уруғникига меҳмонга борсангиз жойнинг энг тўри, бошқаларникига нисбатан яхшироқ тузатилгани «нозик» одамларга деб ажратиб қўйилади. Иложи бўлса, улар ўтирадиган уйга адашиб пашша ҳам кириб қолмаслиги учун елиб-югурилади.
Ишхонада бошлиқ котибасига: «Мен йўқман. Фақат «нозик» одамларга чақириб беринг», деб тайинлайди. Бу билан андишали, оғир-босиқ, аммо «индамас» ходимлар кириб бошимни оғритмасин, ҳаққини танийдиган, тили билан иш битирадиганларга ноилож борман, демоқчи бўлармикан-а?
Барчамиз ҳам хоҳ телефон тўлови учун ёхуд дўконда харид учун навбатда турганимизда «нозик»ларни кўп учратганмиз. Ҳамма жойда бўлиши мумкиндир-у, аммо шифохонада шифокор қабулига бенавбат кириб кетувчи «нозик»ларга тоқат қилиш қийин. Аммо кўп ҳолларда башанг кийиниб, ўзини ишбилармон кўрсатаётган «нозик»ка бирор нарса дейишга журъатимиз етмайди.
Айтинг-чи, «нозик» одам ким? Унинг бошқалардан ажралиб тура-диган жиҳати нима? Ёки унинг кўнгли бошқаларникидан ҳам нозикроқмикан? Бўлса бордир, дейсиз. Лекин нимагадир мен бу гапни ҳазм қила олмайман. Аслида уларни ким бундай «мақом»га чиқариб қўйди? Қачондан бери одамларни бу тахлит ажратадиган бўлиб қолдик?
Афсуски, яна айб ўзимизда. Бирор мансаби бор ёки пули кўпроқ бўлса, дарров «нозик» деб тўрга чиқариб қўяверамиз. Бизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам хушомад устига хушомад қилаверамиз. Ҳеч бир жойда билимли ёки олим одамларга ҳам ўша «нозик»ларга кўрсатиладиган алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатганларни, давра тўрини илм аҳлига асраб қўядиганларни учратмадим.
Ҳар жойда «нозик»ларга устма-уст лутф кўрсатаверамиз. Умр ҳар қандай метин иродали кишининг-да кўнглини минг кўйга солиб, нозиклаштириб қўйгани эсимизда йўқ, булбулигўёдек сайраймиз. Кейин эса… Эҳ, буларга шунақа муомала қилмасанг бўлмайди, деб нолиб ҳам қўямиз. Шу қадар ғофилмизки, ёнимиздаги ёрдамга муҳтож, ота-онасидан ажралган етимлар ёки ночор кишиларга эътибор бермай, «нозик»ларга ёқишга уринамиз. Бу билан уларни янада «нозиклаштириб», шундоқ ҳам кўнгли ярим инсонларни эса яна яралаб яшайверамиз.
Вақт ўтиб, ҳисоб-китоб соати яқинлашганда «нозик»ларга ҳеч қандай имтиёз йўқлигини бизнинг мудроқ қалбимиз идрок эта олмаётганидан ўкинаман.
Зуҳра Рўзиева
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (18.08.2013)
Просмотров: 868 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz