//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Мустақиллик — бебаҳо неъмат

Мустақиллик — бебаҳо неъмат

 
Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни энг улуғ ва энг азиз айём — Ватанимиз истиқлолга эришган қутлуғ санага тобора яқинлаштирмоқда. Президентимизнинг юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори фуқароларимизни беҳад қувонтирди.
Шу кунларда мазкур қарор кенг жамоатчилик, хусусан, сиёсий партиялар вакиллари томонидан чуқур ўрганилиб, унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш, мустақиллик байрамини юксак савияда нишонлашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши ҳам айни шу масалага қаратилди. Унда партиянинг парламент ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, “Аёллар қаноти” ва ёшлар билан ишлаш бўлими фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқувчи Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган партия Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров мамлакатимизда мустақиллик байрами халқимиз томонидан энг азиз ва энг улуғ байрам сифатида кенг нишонланиши она диёримиздаги тинчлик, осуда ҳаёт ва барқарорликнинг ёрқин намунаси эканлигини эътироф этди. Президентимиз қарорида белгиланганидек, мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берганлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.
— Истиқлол шарофати билан тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ҳар томонлама тез суръатлар билан ривожланиб, куч-қудрати ва салоҳияти жадал юксалиб бораётган мамлакатга айлангани республикамизда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар натижасидир, — деди партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов. — Истиқлолимизнинг ўтган 24 йили том маънода муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида тараққиётнинг «ўзбек модели» асосида жамиятимизнинг барча жабҳаларида ривожланиш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда давлатимиз нуфузини юксалтириш ва энг муҳими, тинчлик, осойишталик барқарор бўлган эркин фуқаролик жамиятини қуриш даври бўлди. Президентимиз ташаббуси билан бу йилги байрамни «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!» шиори остида кутиб олаётганимиз замирида, туб моҳиятида ҳам мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, шу улуғ ва муқаддас Ватанда ўтаётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашдек улуғ ғоя ва мақсад мужассамдир. Шу боис ҳам юртимиз бўйлаб истиқлол тантаналарини нишонлашда ушбу эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Албатта, республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг барча даражадаги тузилмалари, депутатлик бирлашмалари, фаоллари ҳамда аъзолари томонидан ҳар йили Мустақиллик байрамини юқори даражада нишонлаш анъанага айланган. Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбарининг қароридан келиб чиққан ҳолда партия ташкилотлари томонидан Мустақиллик байрамини кенг нишонлашга қаратилган бир қатор маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб, ижтимоий лойиҳалар ўтказилади.
Йиғилишда сўзга чиққанлар истиқлол айёмини муносиб кутиб олиш, бутун халқимиз, мамлакатимиз меҳмонлари иштирокида юртимиз бўйлаб кенг нишонлашда барча давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДП ва унинг жойлардаги тузилмалари, депутатлари ва фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклашини қайд этдилар.
Шундан келиб чиқиб, қисқа муддатда мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича марказий ва ҳудудий партия комиссияларини тузиш, байрам тадбирларининг жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда намунали ўтказилишида уюшқоқлик билан иштирок этиш, ижодий гуруҳлар ташкил этиш, ушбу қутлуғ айём билан боғлиқ барча тадбирларни юқори савияда ўтказишни таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Мухаррам ДАДАХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори кенг жамоатчилигимиз, бутун халқимиз кайфиятига байрамона руҳ бағишлаб, барчамиз учун энг улуғ ва энг азиз бўлган айём шукуҳини кучайтириб юборди.
Мазкур дастуриламал ҳужжат барчамизнинг Истиқлол аталувчи бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини янада чуқур идрок этишимизда, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қўлга киритилаётган муваффақиятлар замирида ватандошларимизнинг заҳматли меҳнати ётганини яна бир бор англаб етишимизда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мустақиллик туфайли халқимиз барча соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди.
Буни ижтимоий соҳалар, хусусан, биргина тиббиёт тизимидаги ютуқларимиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, ўтган қисқа даврда мамлакатимизнинг барча ҳудудида, шаҳарлардан тортиб, энг олис, чекка қишлоқларда ҳам аҳоли, хусусан, она ва бола, оилаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳамда кўлами замонавий даражага етди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этилди. Улар мустаҳкам моддий-техника базаси билан таъминланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ўтган йилларда мамлакатимизда оналар ва болалар ўлими 3 баробардан зиёд камайди, шу ўринда болаларнинг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Президентимизнинг қарорида соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича ана шу каби беқиёс имкониятларни аҳолига тушунтириш вазифаси алоҳида белгилаб қўйилган. Ушбу соҳадаги ислоҳотлар аҳамияти, ташкилий-ҳуқуқий асосларининг мазмун-моҳиятини электоратимизга холис, теран ва самарали етказиб бериш биз, депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Шу нуқтаи назардан бугунги йиғилишда мустақиллик байрами тантаналарини жойларда юқори савияда ташкил этиш ва нишонлашда партиямизнинг ҳудудий ташкилотлари ва фаоллари билан ҳамкорликда олиб борадиган чора-тадбирларимиз юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдик, аниқ мақсадли режаларни белгилаб олдик.
Қобилжон САГАТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси:

— Бугун дунё харитасида мустақил давлатлар кўп, аммо уларнинг айримларида тинчлик барқарор эмаслигидан барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб турибмиз. Давлатлар ўртасида ўзаро манфаатлар тўқнашуви натижасида юзага келаётган турли сиёсий низолар, терроризм, сепаратизм, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳозирги таҳликали замонда юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаётнинг қадр-қимматини янада чуқурроқ англамоқдамиз. Шу нуқтаи назардан юртимизда барқарор бўлиб турган ушбу азиз неъматни, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, узоқ ва яқин атрофимиздаги давлатлар билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш олдимизда турган энг долзарб масалалардан биридир. Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида аҳоли, айниқса, ёшлар онгига ана шу масалаларнинг моҳиятини сингдириш, уларни доимо огоҳ, сергак бўлиб яшашга ундаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Таъкидлаш лозимки, ўтган йиллар ичида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида, халқимизнинг турмуш тарзи, дунёқараши ва онг-шуурида жиддий ўзгаришлар юз берди, одамларимизнинг сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги ортиб, фуқаролик позицияси кучайганлигини кузатиш мумкин. Халқимизнинг фидокорона меҳнати ва истиқлолнинг илк йилларидан тўғри танланган оқилона сиёсат натижасида бугун Ўзбекистон эришаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон қилинган рейтингда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида мамлакатимиз 5-ўринни эгаллагани, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ташкил этилган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллагани барчамизнинг қалбимизга ғурур ва ифтихор туйғуларини бағишлади.
Президентимиз қарорида келтирилганидек, айни шундай ютуқ ва муваффақиятларимизнинг туб моҳиятини очиб бериш, бунга ниманинг ҳисобига эришилаётганини ватандошларимиз орасида кенг тарғиб этишда партиямизнинг ҳар бир фаолидан янада фидойилик талаб этилади.
Райхона ЎРМОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Аёллар ва ёшлар сиёсий фаоллигини ошириш бўлими мудири:

— Ўтган қарийб чорак аср давр мобайнида мамлакатимизда бутунлай янгича шароитда, мустақиллик руҳида камол топган янги авлод вакиллари шаклланди. Истиқлол байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларимизда замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ўз она юртига меҳр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги авлодни тарбиялаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган тарғибот тадбирларида партиямиз сафларидаги ёш “адолатчи”ларнинг фаол иштирокини таъминлашимиз зарур. Шу билан бирга, катта авлод вакиллари иштирокида ҳозирги фаровон турмушимиз ва мустақилликдан олдинги шароитларни ҳаётий мисоллар билан таққослаш, айниқса, мустақилликка эришиш йўлида халқимиз бошидан кечирган воқеликлар, истиқлолнинг дастлабки йилларида босиб ўтилган машаққатли йўлнинг моҳиятини ёшларимиз идрок этишларига эришиш энг муҳим вазифаларимиздандир. Бу борада республикамиз мустақиллик тарихининг беқиёс манбаси бўлган Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари биз учун яқин ўтмишимизнинг мураккаб тарихий-сиёсий босқичларини, жумладан, ғоят оғир ва таҳликали бир вазиятда мамлакатимизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш йўлида босиб ўтилган машаққатли йўлни келажак авлод онгига чуқур сингдиришда муҳим манба бўлиши шубҳасиз.
Қолаверса, бугунги ҳаётимизда рўй бераётган янгиланишлар, миллий тараққиёт моделимизда устуворлик касб этган кучли ижтимоий сиёсат тамойилининг самараларини, хусусан, хотин-қизларга, кекса авлодга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг аҳамиятини айни ушбу қатлам вакиллари орасида кенг тарғиб этишда янада ташаббускор бўлмоғимиз керак.
Муҳаммаджон ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва мафкуравий ишлар бўлими мудири:

— Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорини ўқиб, бугунги тинч-тотув ҳаётимиздан, мамлакатимиз ва халқимиз эришаётган ютуқ ва муваффақиятлардан мамнун бўлиш баробарида, эртанги ёруғ кунларимиз, Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга бўлган ишончимиз янада ортди.
Дарҳақиқат, Истиқлолимизнинг ўтган 24 йили том маънода муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида тараққиётнинг «ўзбек модели» асосида жамиятимизнинг барча жабҳаларида ривожланиш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда давлатимиз нуфузини юксалтириш ва энг муҳими, тинчлик, осойишталик барқарор бўлган эркин фуқаролик жамиятини қуриш даври бўлди. Президентимиз ташаббуси билан бу йилги байрамни «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!» шиори остида кутиб олаётганимиз замирида, туб моҳиятида ҳам мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, шу улуғ ва муқаддас Ватанда ўтаётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашдек, улуғ ғоя ва мақсад мужассамдир.
Шу боис, халқимиз, айниқса, ёшлар орасида олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларида, маънавий-тарбиявий тадбирларда аввало мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини етказиш, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англатиш, юртдошларимизни янги марралар сари руҳлантиришда таъсирчан услуб ва воситалардан фойдаланишимиз зарур, деб ўйлайман.
Бугунги йиғилишда ана шу мақсадга қаратилган давра суҳбатлари, маданий тадбирлар, кўрик-танловлар, илмий-амалий конференциялар ўтказишга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Қўшма йиғилиш сўнггида Президентимиз қарори асосида мустақиллик байрамини партия ташкилотлари томонидан уюшқоқлик билан юқори даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш юзасидан партия марказий ва ҳудудий ташкилотлари олдидаги вазифалар белгилаб олинди.
Илёс САХАТОВ,
«Adolat» мухбири 
 
 
 
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (01.06.2016)
Просмотров: 1111 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz