//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

МУНАВВАР КУНЛАР ШУКУҲИ

МУНАВВАР КУНЛАР ШУКУҲИ

 

 

 

Муносабат

 

Барчамиз юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган, мусаффо осмон остида осуда ва фаровон ҳаёт кечаётган шундай дориломон кунлар шукуҳидан баҳраманд бўлаётган бир пайтда Ватан тинчлиги йўлида жонини фидо қилган боболаримиз, Иккинчи жаҳон урушининг оғир кунларини бошидан кечирган, машаққатли дамларда ҳам ўзлигини йўқотмай, юрт ҳимояси йўлида жонбозлик кўрсатган юртдошларимизни эъзозлаш сизу бизнинг инсоний бурчимиздир.

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 18 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони асосида 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш белгилангани, Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган қатор тадбирлар негизида ҳам ана шу ҳурмат-эҳтиром, эъзоз туйғулари мужассам.

Қарши шаҳридаги Қўрғонча маҳалласида умргузаронлик қилаётган Тошар бобо Азизов ҳам мамлакатимизда фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан, қўллаб-қувватлашдан мамнун.

- Бундай юртда яшаётганимизнинг ўзи катта бахт, - дейди Тошар бобо Азизов. - Мустақиллигимизга бу йил чорак аср тўлади. Шу қисқа вақт ичида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришдик. Шаҳар ва қишлоқларимиз кундан-кунга чирой очаяпти, турмушимиз  тобора фаровон бўлиб бораяпти. Биз урушнинг даҳшатли манзаралари, қонли кунларининг гувоҳи бўлдик. Фарзандларимиз зинҳор ундай кунларни кўрмасин. 96 ёшимда невара-чевараларим бағрида тинч-осойишта юртимнинг бахтиёр дамларини кузатиб, кўнглим кўтарилади, минг бора шукур қиламан. Истиқлолимиз абадий, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Н.ХЎЖАЕВ.

***

Суратда: Тошар бобо Азизов чеваралари Исломбек ва Дилдорахон билан.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (24.04.2016)
Просмотров: 857 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz