//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Момомдан қолган пардоз
23-сон  http://www.od-press.uz/

Момомдан қолган пардоз

 

Қадимги мисрликлар бир неча минг йил илгари хинадан косметик бўёқ кашф қилишган. Хина дарахтидан олинадиган қизғиш-сариқ, кукунсимон бўёқдан хотин-қизлар қўл панжалари, тирноқ, сочини бўяшда фойдаланишган. Хина сочнинг илдизини мустаҳкамлайди. Гули ва поя­сининг янчилганидан халқ табобатида тери касалликларини даволашда ҳам ишлатилади.  

 

Ўсма ҳам момоларимизнинг севимли пардоз воситаси бўлган. Ўсмани эркак киши экса, яхши ўсиб, қизлар қошида қоп-қора бўлиб энармиш, деган гап бор. Ўсма дастлаб, ҳарбий Европада нил бўёғи олиш учун экилган. Унинг суви кўз нурини ҳам равшанлаштиради. 

 

 Кунгабоқар мойи илиқ ҳолида юзга суртилса, қуруқ, сўлғин терини тиниқлаштиради. 

 

 Помидорнинг эзилган мағзи терини силлиқлаб, жозиба беради.

 

 

 

 Соч хом ёнғоқ пўстидан тайёрланган дамлама билан бўялса, у қўнғир тусга киради.

 

 Ингичка ва қуруқ сариқ сочларни бўяшда қизил пиёз пўсти қайнатмаси қўл келади. Сочнинг ранги муайян тусга киргунча ҳар куни пиёз сувидан фойдаланиш зарур.

 

 
 

Чангютгичдан қолган чанг

29.11.2012 21:26 Администратор
Босма PDF

 

Бугун ҳаётимизни маиший техникалар ва рўзғорбоп электрон технологияларсиз тасаввур қилолмаймиз. Уйимиздаги ана шундай беминнат «дастёр»лардан бири чангютгичлардир.

 Чангютгичлар озодаликни «хуш кўради», уйимизга тозаликни олиб киради. Аммо мутахассисларнинг ушбу замонавий технология хусусидаги фикрларини ҳам билиб қўйиш фойдадан холи эмас.

Эҳтиёт бўлинг, кўринмайди!

Маълумотларга қараганда, чангютгич чангни қўзғатиб, унинг ҳавога тарқалишини янада кучайтирар экан. Ушбу ускунадан фойдаланиш жараёнида 99 фоиз йирик чанглар чангютгич қопида қолади, бир фоиз майда чанг­лар ҳавога кўтарилади. Кам кўринган бу бир фоиз чанг кун давомида тўпланса, оз эмас, кўп эмас нақд икки ошқошиқ бўлар экан. Энг ёмони «тозаликсевар» чангютгич бу кўринмас гардларни ҳавога кўтариб, ундан кўпроқ «баҳраманд» бўлишимизга ҳисса қўшади. Ҳолбуки, бу чангнинг ерда тургани инсон саломатлиги учун анча хавфсизроқ.

 Тоза ҳавога нима етсин

Чангютгич майда чанг зарраларини тортиб олиш қувватига эга эмас. Олимларнинг айтишича, уйдаги ҳаво кўчадаги ҳаводан 20-50 баробарга ифлосроқ экан. Чунки очиқ ҳаводаги чанг зарралари қуёш нури, ёмҚир таъсирида ўзининг зарарли хусусиятларини йўқотади.

Экологларнинг фикрича, инсон саломатлиги учун энг хавфли касб уй юмушлари билан шуғулланувчи кишидир. Улар бошқа касб эгаларига нисбатан кун бўйи тозаланмаган ҳаводан нафас олишга мажбурдир. Сайёрамиздаги ҳар ўн кишидан бири аллергик касалликлар билан оғрийди. Аллергик хасталикларнинг 85 фоиз­га яқини айнан маиший техника воситаларидан фойдаланиш оқибатида юзага келади.

Сифатлисини танланг

Албатта, чангютгичдан воз кечиш керак, деган фикрдан йироқмиз. Ишлатилиши қулай ва осон бўлган чанг­ютгичлар билан ҳар қандай катта ва кенг уйларни ҳам осонгина тозалаш мумкин.

Ҳозир сотувда чангютгичнинг юзлаб турлари мавжуд. Ҳамма гап уларнинг қандай сифатдагисини харид қилишда. Арзон баҳодаги чангютгичларга ўрнатилган арзон хомашёдан тайёрланган сифатсиз техник ускуналар фильтр тизимини юқори даражада ишлашига тўсқинлик қилади. Сифатсиз фильтр майда чанг зарраларини таш­қарига чиқариб юборади.

Ҳозир жаҳон бозорида 99 фоиз чангни торта оладиган эмас, балки 99,5, 99,7 фоиз чанг зарраларини юта оладиган чангютгичларни яратиш ва кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда. Ихтирочиларнинг айтишича, ҳозирда ҳаводаги чанг зарраларини 99,7 фоизга тозалайдиган НЕРА-фильтрлар яратилган. Шунингдек, ҳаводаги чанг миқдорини пасайтириш мақсадида сув фильтрли — аквафильтрли чанг­ютгичларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Хўш, ҳам хонадонни, ҳам ҳавони тоза сақлаш, соғлиғимизни асраш учун нима қилиш лозим?

Чангютгич харид қилаётганда унинг сифати, яъни фильтр ускунасининг қувватига эътибор беринг. Баҳоси қимматроқ бўлса-да, сифатли ва хавфсиз маҳсулот сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан оила аъзоларингиз саломатлигини асраган бўласиз.

Сабрина УМАРОВА

тайёрлади

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (24.06.2014)
Просмотров: 918 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz