//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

МЕВА ДАНАГИДАН ЁҒ ОЛИШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ

МЕВА ДАНАГИДАН ЁҒ ОЛИШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ

Яқинда Бухоро муҳандислик технология институти олимлари ўрик, шафтоли, олхўри каби мева данакларидан ёғ олишнинг янги усулини кашф этди. Ушбу усул ёрдамида данакларни чиқиндилардан тозалаш, мағзини пўстлоғидан ажратиш, намлигини йўқотиш, термик ишлов бериш, ёғни ажратиш, уни тозалаш ва қиздириб олиш каби ишлар бажарилади. 

Бу ҳақда ихтиро муаллифларидан бири — Каримжон Ғафуров шундай дейди:

— Кўпчилик меванинг ўзига эътибор бериб, данагига иккинчи даражали маҳсулот сифатида қарайди. Шу боис ҳарйили юртимиз боғбонлари томонидан етиштирилаётган икки миллион тоннадан кўпроқ мева, 1,3 миллион тоннадан зиёд узумдан атиги ўн фоиз данак ажратиб олинади. Мева данакларида ёғ сақлаш хусусияти анча юқори, яъни битта данак таркибининг 24-25 фоизи ёғдан иборат. Узумга келадиган бўлсак, унинг данагида 18—24 фоиз ёғ мавжуд. Масалан, ўрик данаги мағзи данак массасининг 20—33 фоизини, мағзининг ёғлилик даражаси эса 35—40 фоизни ташкил этади. Янги олинган ўрик ёғи очиқ рангли, ҳиди бодомни эслатади. Ўрик данагидан олинган ёғнинг таркибида А, В, С витаминлари, калий ва малий тузлари, ёғ кислоталари ва бошқа зарур моддалар мавжуд. Биз таклиф этаётган усулда данак мағзидан олинадиган ёғлар асосан, фармацевтика ва косметологияда ишлатилади. Озиқ-овқат саноатида эса ўсимлик ёғларини витамин билан бойитиш учун қўлланилади. Чунки мева данаклариданолинаётган мазкур ёғларнинг таннархи анча юқори.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда данак ёғи ишлаб чиқарувчи, юқори иш унумдорлигига эга мини технологиялар тизимининг мавжуд эмаслиги боис мева данакларининг 70-80 фоизи қайта ишланмаяпти. Каримжон ўафуров бошчилигидаги муҳандис-технологлар гуруҳининг таъкидлашича, мазкур мева данакларидан ёғ олиш технологик тизими кичик корхона ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган, у қайта ишловчи кичик корхоналарнингпайдо бўлиши, ҳудудларда хом­ашёнинг исроф бўлмаслиги, янги иш ўринларини яратиш ва энергия тежамкорлиги каби муаммолар ечимини ҳал этишга кўмаклашади.

— Ҳозир амалиётда қўлланилаётган мева данакларидан доривор ёғларни ажратиб олиш технологияси ёрдамида ёғлар икки маротаба «совуқ» пресслаш усули билан олинмоқда, — таъкидлайди Каримжон Ғафуров. — Одатда, маҳсулотни бундай усулда пресс­лашдан олдин иссиқлик ишлови берилмайди. Бунинг асосий сабаби олинадиган ёғниншифобахш хусусиятини сақлаб қолишдир. Данак мағзининг температураси 55-600Сдан оширилса, ёғ таркибидаги фойдали элементлар йўқолиб кетади. Бироқ бу усул орқали данак мағзидаги ёғнинг фақат эллик фоизигина олинади, холос. Биз таклиф қилаётган усулда эса мева (хусусан, ўрик, шафтоли, олхўри) данакларидан ёғ олишда тўғридан-тўғри экстракциялаш жараёни амалга оширилади. Дастлаб инфрақизил нурлар билан паст температурада иссиқлик ишлови берилган майдаланган данак мағзи таркибидан ёғ ажратиб олинади. Экстракциялаш жараёнидан сўнг олинган ёғ  аралашмаси дистиллятор қурилмасига юборилади. У ерда 600С ҳароратдан ошмаган ҳаво сийраклиги шароитида буғлантирилиб, конденсатор ёрдамида совитилади. Шундан сўнг тайёр бўлган данак мағзи ёғлари дистиллятор қурилмасидан чиқарилиб, тозаланади ва шу ернинг ўзида қадоқланади. Барча жараёнларни паст температурада олиб бориш натижасида олинадиган ёғ маҳсулоти фармацевтика ва косметология талабларига жавоб берадиган сифат кўрсаткичларини сақлайди. Катта ютуғимиз кунжара таркибида 40-50 фоиз эмас, атиги бир фоиз ёғ қоляпти, холос. 

Янги усулнинг яна бир афзаллиги кам энергия талаб қилишидир. У қайта тикланадиган электр энергия манбасидан қувват олади. Бу билан 1 кВт энергия сарф қилиб, 4,5-5 кВтли иш бажариш мумкин. Эътиборлиси, кичик корхона ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган мазкур усулда ишлайдиган технологик тизим орқали суткасига 120 килограмм данак мағзидан ёғ ажратиб олиш имконияти мавжуд.

Ўрик данагидан олинган ёғнинг таркибида А, В, С витаминлари, калий ва малий тузлари, ёғ кислоталари ва бошқа зарур моддалар бор.

 

Мамлакатимизда ҳар йили икки миллион тоннадан кўпроқ мева, 1,3 миллион тоннадан зиёд узум етиштирилади. Улардан атиги ўн фоиз данак ажратиб олинади. Мева данакларида ёғ сақлаш хусусияти анча юқори, яъни битта данак таркибининг 24-25 фоизи ёғдан иборат. Узум данагида эса 18—24 фоиз ёғ мавжуд.

 

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Мева данагидан ёғ олиш усули» учун К.Ғафуров, А.Сафаров, А.Ортиқов, Д.Базарбоева, Д.Ҳикматов, А.Холиқовдан иборат муаллифлар жамоасига № ИАП 20090176 талабнома бўйича №04990 рақамли патент берилди.

 

Данак мағзидан олинадиган ёғлар асосан фармацевтика ва косметологияда ишлатилади. Озиқ-овқат саноатида эса ўсимлик ёғларини витамин билан бойитиш учун қўлланилади.

 

Рустам ЮСУПОВ

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (28.05.2015)
Просмотров: 1080 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz