//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Мажбурликми ёки баҳона?

Мажбурликми ёки баҳона?

 

“Мажбурликдан шундай қилдим”, “Мажбурликдан бундай дедим”, каби сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб туради. Келинг ўзимизни оқлашга баҳона бўлаётган ушбу сўз ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Биринчи ҳолат.

 “Эшик тақиллайди.

– Ким бу?

– Мен, ойи, қизингиз... Ассалому алайкум, яхши ўтирибсизми?

– Ва алайкум ассалом. Бу вақтда нима қилиб юрибсан, қизим, ўқишда бўлишинг керак-ку?!

– Э, бугун ўқишга бормадим, қайнонамга, куёвизга ҳам ўқишга кетдим дедиму сизни кўришга келдим.

– Уйдагиларга ёлғон гапирдингми?

– Нима қипти, ойи, уйга бориб келай, деб сўрагим келмайди, доим бир баҳоналар билан рухсат беришмайди. Тўғрироғи, уларга ҳисоб беришни ёқтирмайман, шунинг учун ёлғон гапиришга “мажбур бўлдим”.

Иккинчи ҳолат.

– Ўғирлик қилишга уялмайсанми, ейишга овқатинг, кийишга кийиминг, яшашга бошпананг бор!

– Тўғри, лекин атрофимдагилар, ўртоқларим энг қиммат кийимлар кияди, энг янги русумдаги мошиналар минади. Уларга ҳавасим келади, мени эса ҳеч ким назарга илмаётгандай. Ишлаб топган пулим билан қорнимни тўйдираман, кийинишимга ҳам етади, лекин бу пулга икки дунёда ҳам уларга ўхшаб яшолмайман. Шунинг учун ўғирлик қилишга “мажбур бўлдим”.

Учинчи ҳолат.

– Нима учун бундай иш билан шуғулланасиз? Ахир, бу – гуноҳи кабира, буни касб қилиб олиш эса ундан ҳам ёмон!

– Эрим иккита ёш болам билан ташлаб кетган. Менда нима гуноҳ. Болаларимни боқишим, боғча, мактабга юборишим, рўзғор қилишим керак.

– Отангиз, акаларингиз бор экан, улар ҳам қараб туришмасди, ёрдам беришарди-ку?!

– Бировдан ёрдам кутишни ёқтирмайман, ғурурим йўл қўймайди, шунинг учун қандай бўлса ҳам ўз кунимни ўзим кўришга “мажбурман”.

Юқоридаги каби ҳолатлар тез-тез учраб туради. Сабаб эса мусулмонларнинг ўз динларини билмасликларида, деб айта оламиз. Алдамчи мажбурликлар келтириб чиқараётган гуноҳлар эса босқичма-босқич ортиб бораверади. “Мажбур бўлдим” дегувчилар олдин, кичик, яъни фақат ўзига зарар келтириши мумкин бўлган гуноҳларни қилади (вазиятдан чиқиб кетиш учун кичик баҳоналар, ҳийлалар ўйлаб топиш каби). Бора-бора ёлғонлар “пухталашиб” боради. Кейинчалик гуноҳ ортидан гуноҳ келаверади.

Шу тарзда шариатимиз бўйича сақланиш лозим бўлган нарсалар – инсон ҳаёти, ақли, шаъни, дини ва мол-мулкига тажовуз қилиш бошланади. Шунча гуноҳларни қилиб бўлиб, энди Аллоҳ омонат берган жонларига нисбатан ҳам жиноят қилиш “мажбурият”ига навбат келади. Одамнинг ўғилларидан бири Қобил укасини ўлдириб қўйиб, виждони билан ёлғиз қолади ва марҳумнинг яхши тарафларини эсга олади. Ниҳоят, виждони билан бўлган бу суҳбати “Ҳобилнинг “ўзи ўлдиришга” мажбур қилди, уни огоҳлантирган эдим, ўзидан кўрсин”, деган сўз билан якун топади.

Худди шу каби ҳар ким гуноҳларини оқлаш учун етарлича баҳона топишга уринадиУларнинг ёмон амалларини шайтон ўзларига зийнатли қилиб кўрсатиб туради, “жўяли” важлар топишда кўмакчи бўлади.

Ваҳоланки, мажбурман дегувчиларнинг тўқсон фоизи ҳақиқий мажбурлик нима эканини билишмайди. Бу масала фиқҳ китобларида кенг баён этилган (Убайдуллоҳ ибн Масъуд, “Ниҳоя мухтасарул виқоя”).

Яқинда кўрмаганимга анча бўлган бир дугонамни учратиб қолдим. У билан тўрт йил бирга ўқиганмиз. Жуда ўзгариб кетган, шундай бачкана кийинган, кўриниши ўзбекчиликка ҳам, мусулмончиликка ҳам тўғри келмайди. Олдин яқин бўлганимиз учун бемалол сўрадим: “Бу нима юриш, сенга нима бўлди?” “Э, нимасини айтасан, – ёзғиргандек гап бошлади у, – турмушга чиқдим, эримга шундай кийинишим ёқар экан, мени шунга мажбур қиляпти...” Ичимдага қайғуни билдирмай маъюс жилмайдим. Эрингга ёқадими ёки ўзинггами? “Шу кийимни киймасанг, кўчага чиқмайсан” ёки “мана шуни кийиб тезда кўчага чиқ” деб мажбурладими? “Киймасанг, оёқларингни синдираман, жонингни оламан”, деб таҳдид қилдими? Ўзингга ёқмайдиган масалаларда эрингга умуман итоат этмай, нафсингга хуш келадиганларида унга итоатни ўйлаб қолдингми?

Баъзилар китоб ўқишга вақтим йўқ деб баҳона қилади.

Чора: Ҳам диний, ҳам дунёвий тарафдан тақиқланган китобларни топиб, ўқишни эплаётганлар, ножоиз нарсаларни интернет орқали бўлса ҳам томоша қилаётганлар қанча. Дунё ва охиратимиз учун фойдали бўлган биргина Китобни топиб ўқишга шунчалар ожизмисиз?

Бундай саволларни бераверсак, ҳеч тугамайди. Яхшиси, ҳаммамиз ўзимизни тафтиш қилайлик. Бир гуноҳни қилишга мажбур бўлаётганимизда, бу мажбурият ҳақиқийми ёки йўқ, яхшилаб ўрганайлик, шариат ҳукмларига солиштириб, Аллоҳ ва Расули нимани буюрган бўлса, шуни бажарайлик. Қийин бўлиб туюлса ҳам, тўғри ишни қилайлик, иншааллоҳ, охири яхшилик билан тугайди.

Сурайё Муроджон қизи,

“Хадичаи Кубро” Ислом ўрта-махсус билим юрти мударрисаси

Ҳидоят” журналининг 2012 йил, 8-сонидан олинди

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (13.09.2015)
Просмотров: 844 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz