//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Махатма Гандининг 10-та маслаҳати

Махатма Гандининг 10-та маслаҳати …
Дунёни ўзгартириш ҳақида Махатма Гандининг 10-та маслаҳати.Ҳаёт принциплари, мантру сингари ёд олиб ва такрорлаб тургинг келадиган нарсага ўхшайди.

1. Ўзингизни ўзгартинг. “Дунёнинг ўзгаришини истасангиз, энг аввал ўзингиз ўша истаганингиз шаклда ўзгаринг. Агар сиз ўз фикру хаёлларингизни ўзгартирсангиз, сизнинг ҳисларингиз ва қилиқларингиз ҳам ўзгаради. Ана шунинг ҳисобига атрофингиздаги дунё ҳам ўзгаради. Бу атрофингизга янги ҳису туйғуларингиз дарчасидан қараётганлигингиздангина эмас, балки сизнинг чуқур ички ўзгаришларингиз сизни шундай қилишга бошқаради.

2. Ўзингиз ўзингизни назорат қила оладиган бўлинг. “Менинг розилигимсиз, менга ҳеч ким зарар келтира олмайди,” каби қоидага амал қилинг.

Сиз нимани сезишингиз ва нималарга диққат қилишингиз доимо фақат ўзингизга боғлидир. Албатта,турли хил вазиятларда шаблонлашган тартиблар мавжуд. Бироқ, аксарият ҳолларда бутун нарсалар ҳақида қандай ўйлашингиз ва ҳис этишингизни ўзингиз танлайсиз, белгилайсиз. Бу дарҳол бўлавермайди ёки ҳар вақт ҳам бўлавермаслиги мумкин, эскича ўйлаш одати ўз асарини кўрсатиб туриши ҳам мумкин. Аммо аста-секин ишонч ҳосил қиласизки, ҳақиқатда ташқаридан бирор кимса, гуруҳ сизнинг фикрларингизни бошқаришга қодир эмас. Бу янгича ўйлашингизни ҳар кунги турмушингизда қўллайдиган бўласиз.

3. Кечиринг ва унутинг. “Кучсиз ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримли бўлиш кучлиликнинг аломатидир.”Қонга қон”, “Жонга жон” принципи жаҳонни кўр қилиши мумкин.”  Ёвузликни ёвузлик билан енгиб бўлмайди. Бундан олдинги маслаҳатда айтилгани каби ҳар қандай ҳолат, вазиятга сиз қандай муносабатда бўлишни ўзингиз белгилайсиз. Сиз ҳаёт тарзига мана шунақа қарашга қанча кўпроқ берилсангиз, атрофда бўлаётганларга ҳам ўшандай қарашга ўрганасизки, бу эса ўзингизга ва бошқаларга ҳам фойдали бўлади.

Агар сиз кечирмасангиз, ўтганларни ва қаршингиздаги одамни ҳамиша ўз ҳиссиётлари назоратида қолишга мажбур қиласиз. Кечирсангиз эса, энг аввал ўзингизни бу йўлдан қутқарасиз ва бошқа бирор ишлар билан машғул бўлишга йўл очган бўласиз.

4. Ҳаракатсиз ҳеч бир ерга бора олмайсиз. “Бир грамм ўз тажрибангиз, бошқаларнинг бир тонна панд-насиҳатидан қиммат туради.”

Агар ҳеч бир ҳаракатингиз бўлмаса, ҳеч нарса қилмади, дейиш етарли бўлмайди. Сиз фикрларингизда  ўзингизни тинчлантириш сабабларини излашингиз ёки чексиз кўп ўқишингиз ва ўрганишингиз ҳам мумкин. Сиз қилганларнинг барчаси сизга ишларингиз илгари кетаётгандек бўлиб  кўринади. Аммо сизда аниқ бир натижалар бўлмайди ёки улар жуда арзимас бўлади. Шундай қилиб, истаганингизга эришиш учун  ўзингизни ва ўз дунёнгизни ҳақиқатига тушуниб этишингиз лозим, яъни сизга амалиёт, амалий ишлар қилиш керак. Китоблар, китоб ўқиш сизга фақат билим беради, тажриба эмас. Сиз ҳаракат қилишингиз керак ва билимингизни аниқ натижаларда кўришингиз лозим бўлади.

5. Шу куннинг ҳаётини яшанг. “Мен келажакни олдиндан кўришни истамайман. Мени фақат ҳозир қизиқтиради. Тангри менга келажакда нималар бўлишини бошқариш имкониятини бермади.”

Кўпинча бизга тўсқинлик қиладиган ички қаршилигимизни енгишнинг энг яхши  усули ҳаракат қилиш, – ҳозиргидек қолишдир.  Нега? Сиз бугун билан яшаб, келажакда нима бўлиши билан қизиқмасангиз, бу билан ҳар қандай ҳолни бошқариб бўлмайди-ку? Келажакдаги асаротлардан қўрқитадиган ёки ўтмишда бўлган ютуқсизликларни хотирладиган ҳаракатга ўтишни истамаслик ўз кучини йўқотади. Энди эса ҳаракат қилиш енгиллашади, ҳозир қилаётганларингизга кўпроқ диққат қилишингиз мумкин бўлади, дуруст томонлар кўринишига имкон туғилади.

6. Биз фақатгина одамлармиз. “Мен, ўлимга маҳкум бўлган ҳар бир одам каби хатоларга, адашишларга йўл қўядиган оддийгина бир одамман, холос деб баён қиламан. Бироқ менда ўз хатоларимни тан оладиган, кишилар изидан юришга қодир бўлган хусусиятлар ҳам  етарлича мавжуд.”  “Кишининг ўз донишмандлигига қаттиқ ишониши, унинг ҳақиқатан ҳам донишманд эканлигини билдирмайди. Кучли заифлик кўрсатиши, доно эса, хато қилиши мумкинлигини унутмаслик лозим.”

Сиз, ҳатто жуда катта натижаларга эришган кишини ҳам идеаллаштирсангиз, сиз ўзингизни улардан ажратиш, яъни ўзингизни улардан пастроқ даражада кўриш хавфига учратган бўласиз. Оқибатда, сизда ҳеч қачон улардай натижаларга эриша олмаслик каби салбий ҳиссиёт пайдо бўлади. Шунинг учун бизнинг ҳар биримиз, турмушда тутган ўз ўрнимизнинг қандай бўлишидан қатъи назар, оддий одамлар эканлигимизни унутмаслигимиз жуда муҳимдир. Ҳаммасидан ҳам муҳими, бизлар ҳаммамиз одамлармиз, ҳар биримиз камчиликлар ва хатоларга йўл қўйишимиз мумкинлигини билишдир. Кишиларга нисбатан стандартлиги асосланмаган усуллар қўллаш, келажакда сиз яшаган дунёда ва ўзингизнинг турмушингизда мутлақо лозим бўлмаган келишмовчиликларнинг пайдо бўлишини келтириб чиқаради

7. Матонатли бўлинг. “Бошда сизни сезмайдилар, ундан сўнгра сизнинг устингиздан кула бошлайдилар, яна сўнгроқ сиз билан кураша бошлашадилар ва ниҳоят сиз ғалаба қиласиз.” Шунинг учун қатъиятли бўлинг. Билингки, вақт ўтиши билан атрофингиздаги ёқимсизликлар озаяди, бироз сўнгра улар бутун йўқолиб кетадилар. Сизни орқага тортаётган ва ўзгаришингизга тўсиқ бўлаётган ички қаршиликларингиз ҳам кучсизланади. Қарабсизки, сиз ҳақиқатан нималарнидир бажаришни, қилишни ёқтирадиган бўлиб қоласиз. Бу сизда қайта-қайта илгарига қадам ташлашга ундайдиган ички бир сабаблар пайдо қилади. Ганди ўз зўровонсиз қаршилик усулини муваффақиятли қўлашининг сабабларидан бири унинг ва сафдошларининг ниҳоятда қатъиятли бўлишларидир. Улар ҳатто “таслим” бўлиш каби сўзни ҳам билмасдилар. Биласизки, зафар, ютуқ сиз истагандай тезгина ва қулай бир вазиятда содир бўлиши ниҳоятда кам учрайдиган бир ҳолдир. Кишиларнинг ўзлари истаган ютуқлар ёки ғалабаларнинг улар истаганидек тез келавермаслигининг асосий сабабларидан бири, уларнинг сабрсизликлари ва қийинчиликлар олдида тезгина таслим бўлиб қўйишларидан иборатдир. Аслида эса, улар кутган ютуққа эришиш учун лозим бўлган вақт, улар ҳисоблаганидан анча узоқроқдир.

Ниҳоят, қатъиятни йўқотиб қўймаслик учун яна битта маслаҳат, – ҳазил-мутойибани унутманг. Бу қийинчилик вақтларида ҳаётга бир мунча енгил қарашга ёрдам ва кўнгулга тасалли беради.

8. Кишиларда яхшиликлар кўришга урининг ва уларга ёрдам беринг. “Мен кишилардан фақат яхшиликлар кутишга ҳаракат қиламан. Мен ўзим ҳам айбсиз бўлмаганим сабабли, ўзимни бошқаларнинг хатоларини кўришга ҳақли ҳисобламайман.” “Кишининг буюклиги, айниқса ўз яқинларининг тинч ва хотиржамлигини таъминлашда қанчалик фойдали бўлиши билан белгиланади.”  “Ҳа, мен яхши биламан, бир замонлар кишилар устидан раҳбарлик қилиш(уларни бошқариш) учун мускулларнинг бақувват бўлиши зарур эди, бугун эса, мускуллар ўрнини кишилар билан яхши муомала йўлини топиш эгаллади.”

Ҳар бир алоҳида олинган кишида бир қатор яхши ҳам, ёмон ҳам хусусиятлар учрайди. Аслида тўла яхши ёки тўла ёмон одамнинг ўзи йўқдир. Сизда эса ҳамиша танлаш имконияти мавжуд.  Агар сиз бирор киши билан муомалада  ижобий ўзгаришларга эришишни исатасангиз,  унинг яхши хусусиятларига кўпроқ эътибор беришингиз лозим бўлади. Шундай  қилсангиз, сизнинг ҳаётингиз яхши кечади, чунки сизнинг муносабатларингиз ижобий ва ёқимли бўлиб қолади.

9. Монанд, самимий бўлинг ва ҳамиша ўзингизни тутинг. “Бахт(бахтиёрлик) – бу хаёлу ўйларингиз, сўзлаган сўзларингиз ва қилган ишларингиз бир манонд(ҳамоҳанг)лик кашф этишидир.  Одамлар билан муомалани яхшилаш борасида, сизга бериладиган маслаҳатларнинг энг яхшиларидан бири, улар билан муомалада самимий бўлиш ва ўзни тута билишдир. Сизнинг фикрларингиз, сўзларингиз ва ҳаракатларингиз бир-бирлари билан ҳамоҳанг бўлсалар, сиз ичингизда чуқур бир ором, завқ пайдо қиласиз. Бир куч-қувват қуйилиб келганини  ва ўзингиз-ўзингиздан бир қаноатланиш ҳис этасиз. Агар сиз ҳақиқатан самимий бўлсангиз, кишилар сизни албатта тинглайдилар. Чунки сизнинг сўзларингизда ёлғоннинг,  қарама-қарши фикрларнинг ҳамда иккиюзламачиликнинг йўқлигини тинглавчилар жуда яхши сеза оладилар, ахир. Бироқ, сизнинг қилиқ-ҳаракатларингиз, сўзларингизга уйғун-ҳамоҳанг бўлмаса, ўз мақсадингизга интилишингзда ишончни йўқота бошлайсиз, шунингдек бошқаларнинг сизга бўлган ишончини ҳам йўқотасиз. Шундай экан, ўзингизни алдаманг!”

10. Ўсиш ва ривожланишда давом этинг. “Доимий ривожланишда бўлиш – бу ҳаёт қонунидир. Киши, ўзининг доимий ўзгармай қолиши учун қатъи ўрнатилган қарашларда мустаҳкам қоладиган бўлса, у ўзини нотўғри вазият бурчагига суриб қўйган бўлади.” Сиз эса, ҳар доим ўзингизнинг билимингиз-малакангизни, одатларингизни ёки у ва бу нарсаларга баҳоларингизни сезиларли даражада ўзгартиришингиз мумкин. Сиз ўз табиатингизни ва сизни ўраб турган дунёни янада чуқурроқ ва яхшироқ тушунишга эришишингиз мумкин. Бу жараёнларда албатта сиз, мантиқсиз кўринишингиз ёки вақт бевақт қилганларингизнинг фарқига бормаслигингиз мумкин. Сизнинг манонд ҳаракатингизда ёки самимий муносабатларингизда баъзи бир муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Агар сиз, ривожланишда давом этмасангиз, Ганди ҳисоблаганидек, ўзингизни мағлубият вазиятига тушириб қўган бўласиз, яъни сиз доимий кўриниш учун эски принципларга ёпиб олганлингизни атрофингизда нимадир нотўғри бўлаётганини кўрманганигизча сезмайсиз. Шу сабабли, ўсиш ва ривожланиш йўлини танлаш кўпроқ фойдали ва бахтлироқ бўлади.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (10.02.2015)
Просмотров: 824 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz