//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

КЎРДИМ, КЎРДИМ...

КЎРДИМ, КЎРДИМ...

Туркияда мен ажиб давру - давронни кўрдим,
Ҳам ўтмиш, ҳам келажак, турфа замонни кўрдим.

Бир тараф ахлат қоп қоп, бир тараф тоза оппоқ,
Бир ён қора, бир ён оқ, боғу - бўстонни кўрдим.

Кимдир яланғоч қаранг, қилпиллаб юрар аранг,
Кимда ҳижоб ранг баранг, куфру - имонни кўрдим.

Кимда бор кибру - ҳаво, кимдир дарди – бедаво,
Мусулмонобод маъво, кофиристонни кўрдим.

Бир тарафида бойлар, бир тарафда гадойлар,
Осмонда юлдуз ойлар, моҳитобонни кўрдим.

Тор кўчаларда одам, тиним билмас бирор дам,
Ким ғамда, кимдир хуррам, бир оломонни кўрдим.

Савдогарлар, баққоллар, саллалару - соқоллар,
Йигит қиз, кампир чоллар, жумла - жаҳонни кўрдим.

Масжидлар ҳар томонда, қурилган қай замонда,
Ҳаммаси тинч омонда, амон - амонни кўрдим.

Ҳайратда қолди Саҳвий, Ҳаққа хос илми ғайбий,
Ҳамдлар бўлсин ё Раббий, яхши - ёмонни кўрдим.

Саҳвий

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (24.04.2016)
Просмотров: 923 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz