//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Кўнгил битиклари

Кунгабоқарнинг гўзаллигини кимга боқиб турган бўлса, шундан сўранг.
***
Менинг бутун истеъдодим унинг муҳаббати билан банд бўлиб кетди.
***
Дарё ортга оқмаганидай, инсон умри ҳам ортга қайтмайди.
***
Яхши ҳамки, аёл ва эркак мавқеини тенглаштириб турадиган муҳаббат бор…
***
Инсон ўз қадрини билиши, инсоният тараққиётига кафолат бўлади.
***
Бойлик, агар оқил одамнинг қўлида тўпланса, худди маънавий хазина каби хизмат қилиши мумкин.

***
Ҳеч нарса кишига хотирачалик хиёнат қилмайди.
***
Мен ҳали ўлишга рози бўладиган даражада бахтли бўлганим йўқ.
***
Қилган яхшилигини унутмаган одам, миннат азобида юрган одамдир.
***
Кишилар қанча зулм чексалар, золимларга қарши курашганларни шунчалик улуғлайдилар.

***
Тўғри сўз чангалзорда юрган оҳуга ўхшайди. Кўзга кўриниб қолса, овлайдиган кўплаб ишқибозлари чиқади.
***
Бир амалдор: - Бизнинг галстукларимизнинг тиғи, ҳазрат Али қиличининг тиғидан ҳам ўткирроқ, - деганди.
***
Кўп гапирган, оғзи ҳамиша очиқ одамларнинг қалби, хазинаси йўқлиги учун, тамбаланмайдиган уйга ўхшайди.

***
У ўтмишдаги барча қаҳрамонларни афсонавий қаҳрамонга айлантирди ва ўзини замонавий қаҳрамон деб эълон қилди.
***
Қалин ўрмонда ўз йўлини йўқотиб қўймаслик учун, ҳушёрлигинг орта борганидек, қанчалик гавжум мухитда яшасанг, ўз мақсадингга шунчалик кучлироқ интиласан.

***
Биз – бахт, омад, истеъдод қаерда берилаётганини билмайдиган, нўноқ талабгорлармиз.
***
Отанинг биринчи мағлубияти, ўз ўғлининг унга тақлид қилмай қўйишидадир.
***
Текис, ўнқир-чўнқирларсиз йўлда юришни истасанг, безовта ақл билан ҳеч қачон кўчага чиқма.

***
Фазогирлардан бири Тошкентни томоша қилишга келди. Кўкалдош мадрасасини айланиб юриб, имомга деди:
- Фазога чиқиб Худони кўрмадим-ку!
У пайтда бу савол жуда қалтис ҳисоблангани учун ҳамма жим
қолибди. Орани юмшатиш учун гапга фазогирнинг хотини аралашибди.
- Вася, буларнинг жиғига тегма!
Шундан сўнг имомга жон кириб:
- Хотининг сендан кўра ақллига ўхшайди, - деган экан.
***
Ахмоқларгина ўз истеъдодсизлигидан азобланмаслиги мумкин.
***
Талабалик йилларимда бир қизни қаттиқ яхши кўрардим. Бир куни у тушимга кирибди. Бурнимдан шариллаб қон келганида уйғониб кетдим. Қон, бошқаларни ўйлай бошлаганимдагина тўхтади.
***
Жуда кичик эди, унга Ер шари, тушиб кетди, югураётиб.

***
Ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида гапирганлар бўйнида, ҳақ-ҳуқуқлар эмас, мажбуриятларгина осиғлиқ турарди.
***
- Сен, Худо битта дейсан-у, яна Худо ҳамманинг юрагида бор дейсан. Десак, Худо жуда кўп экан-да! – дебди бир одам имомдан норози бўлиб.
Имом, дарҳол ўнта пиёлани сувга тўлдирибди:
- Қуёш битта, лекин пиёлалардаги акси ўнта. Бу билан Қуёш ўнта бўлиб қолгани йўқ-ку – дея далил келтирган экан.

***
Одам Ер юзида истаганча юраверади, лекин бир сиқим тупроқ нима эканлигини ҳеч қачон билмайди. Одам, кеча-ю-кундуз сув ичади. Лекин, бир томчи сувнинг нималигини ҳеч қачон билмайди.
Одам яшайверади. Лекин, яшашнинг қоидасини ҳеч қачон билмайди. Одам фикрлайверади. Лекин хаётнинг асл маъносини ҳеч қачон тополмайди.
Худо, одамзотга ҳамма жумбоқларни қолдириб, ҳамма жавобларни беркитиб қўйганга ўхшайди.

***
Оллоҳ менга шундай умр бер,
Тинмай кўкка кўтарсин хаёт.
Қучоғига олганда ҳам Ер,
Кўкда қолсин, мен айтган баёт!

***
Бир дарахт учун барг қанча керак бўлса, инсон учун ҳам одоб шунча керак бўлади.
***
Муҳаббат остонасига худди ёш боладай қадам ташламоқ лозим.
***
Бир инсоннинг ўзгалардан улуғлигини яхши сўзидан, яхши ниятидан, яхшилик умидида яшашидан билса бўлади.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (31.08.2015)
Просмотров: 883 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz