//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Китоб ўқиб жинниманми?

Китоб ўқиб жинниманми?

Китоб ўқиб жинниманми?

«Китоб ўқийдиган одамларни жиним суймайди. Ғирт аҳмоқ улар. Нима кераги бор, шунча вақтни кетказиб ўқишни? Хозир ХХI-аср бўлса, китобга бало борми? Ундан кўра интернетга кир. Хоҳлаган нарсангни топа оласан. Ўзимдан катта одамлар китоб ўқи деса энсам қотади. Ўқиб олим бўлармидим. Дўстларим китоб ўқиётганликларини кузатар эканман, мазза қилиб устиларидан куламан. Ёки бўлмаса кўча-куйда, йўлда ёки автобусда бирон нима ўқиётганларни кўрсам, уларга ачиниб кетаман. Эссизгина бунинг учун сарфланган вақт. Ундан кўрса бориб, Play station ёки билярд ўйна. Қандай мазза қиласан. Ғирт замондан орқада қолиб кетишган улар.

Бечораларни китобдан боши чиқмайди, лекин чўнтакларида сариқ чақа ҳам йўқ. Менда эса буни акси. Бир сафар дадам менга қўшимча пул бердилар. «Ўғлим шу пулга китоб сотиб ол!» деб. «Хўп» дедим беихтиёр. Ичимдан эса «Дада, ҳали мен «жинни» бўлганим йўқ» дедим. Чўнтагимдаги бор пулга мазза қилдим: Компютер ўйнадим, кийим олдим, кафеларга бордим. Деярли ҳар куним мана шундай ўтади. Ўша пулларга китоб сотиб олганимда нима бўларди? Ўтирардим уйда китоб варақлаб. Эй йўқ, бунақа ёмон нарсалар ҳақида ўйласам, асабларим қўзиб кетади.

…Эҳҳ афсус, ёшлигимда шундай деб ўйлардим. Бироқ ёшим улғайиб, отам амалдан тушиб, чўнтагимда пул қолмаганида, одамлар мени ҳурмат қилмай қўйишганликларидан кейингина бунинг барчаси қанчалик хато эканлигини англаб етдим. Энди бошимни қайси деворга урсам ҳам бефойда. Китоб ўқиб жинни улар деб ўйлаб юрган, дўстларим ўқиб турли хил лавозимларда ишлаб, эл ардоғидаги инсонларга айланишди. Менчи? 

Хуллас, энди мен ҳам китоб ўқий бошладим. Ахир айтишадику ҳечдан кўра кеч яхши деб…»

Собиқ дангаса кундалигидан…

Юсупов Фурқат
Манба: Furkat.uz
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (17.04.2015)
Просмотров: 770 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz