Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
*МАЛҲАМ* ҳалқ табобат маркази рахбари,халқ табиби.КИЙИКЎТНИНГ ДОРИВОР ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЗАРАРЛАРИ
Қандай хосиятга эга кийикўт,
Кел дўстим айтайин буни ёдда тут.
Қуруқ-иссиқ бўлар унинг мижози,
Уни истеъмол қил, ғамларни унут.
ТУРИ:
Мамлакатимизда кийикўтнинг 30 га якин тури мавжуд. Шундан 22 таси Ўрта Осиёда, 7 таси Ўзбекистонда ўсади. Уни Европада «зизифора», форслар «фудиони жабали», араблар «боклаътул ғозол» деб номлайди. Махаллий тилларда уни «жамала соч» «чўлялпиз», «хулбойлами», «такаялпиз» (бош ялпиз деб аталади).
УЧРАШИ:
Кийикўт лабгулдошлар оиласига кирувчи, бўйи тизза баробар бўлади. Тоғ ёнбағирларидаги қумлоқларда, тошли қумлоқларда учрайди. Барглари майда, наштарсимон, текис, бахмал тукли поялари ингичка, кулранг бўлади. Ўсимлик июнь июль ойларида новдаларининг учида ярим шар кўринишида тупгул хосил ,қилади. Ўсимликнинг бинафшаранг (чучмома рангли) гулларига эътибор берсангиз ажойиб, хушбуй хид таратади.
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА:
Кийикўт халқ табобатида томоқ оғриги, меъда фаолияти бузилишида, кўнгил айнишида, юрак санчиғида, юрак сиқилишида, бехаловатликда таскин берувчи омил сифатида тавсия этилади.
ИЛМИЙ ТАБОБАТДА:
Илмий табобатда ундан тайёрланган дамлама оқма мараз, захм, ичбуруғ, чиллашир, колит касалликларида ишлатилади.
ЗИРАВОРЛИГИ:
Кийикўт мааллий халқнинг севимли зиравори. У тоғли халғларда татимли ошкўки бўлиши билан бирга сабзавотларни сақлашда, меваларни консервалашда, бўза тайёрлашда хам қўлланилади. Кийикўтдан тайёрланадиган дамлама иштахани очиб, овқат хазмини тезлаштириши билан пешоб хайдаш хусусиятига хам эга.
Кийикўт таркибида илмий тиббиётда қўлланиладиган ментол кўп бўлади.
ТАРКИБИ:
Ўсимликнинг химиявий таркиби қуйидагича кийикўтнинг барг, поя, туп гулларида 2,5 фоиз атрофида анбар мойлари бўлиб, унда ментол, пулегон, пинин, ментнол мавжуд .Кийикўтнинг шифобахшлик даражасини янада оширадиган нарса унинг таркибида учрайдиган, организм учун зарур бўлган моддалар витаминлар, микроэлементлар, туз, озиқ-овқат кислоталарининг мавжудлигидир.
Шуни эсда тутиш керакки, кийикўтни пала-партиш юлиш, унинг шифобахшлик хусусиятига путур етказади. Маълумки, кийикўт таркибида мавжуд бўлган шифобахш омиллар гиёхнинг айни гуллаш пайтида кўпаяди. Бу июль-август ойларига туғри келади. Шу пайтда ўриб олиниб, соя-салкин, хаво етарли жойда қуритилса яхши бўлади.
КИЙИКЎТНИНГ ТАЪСИРИ:
Баъзан кийикўтни билиб-билмасдан ишлатиш натижасида баъзи кишилар наф ўрнига зарар кўришлари мумкин масалан гипертания ва тери касаллинкларида қон босимини тушириш ва тери доғларини кетказиш мақсадида қўлланиш баъзан ёмон окибатларга олиб келиши мумкин Ибн Сино хомиладор аёл кийикўтдан нотўғри фойдаланса хомила тушиши, пешобда қон пайдо бўлиши хақида эслатиб ўтган.
Кўп йиллик кузатишлардан келиб чиқиб, балғам кўчиши қийин бўлганида, қон босимини туширишда, озгина асал билан асабни тинчлантиришда, айрим тери хасталикларида доривор исириқ билан қўшган холда ювиш учун, юраги хаста беморларга эса хонялпиз қўшган холда қайнатиб чой ўрнига ичиш буюрилади.
ХИЛТ ВА ИШТАХА:
Агар кийикўтии килсанг истеъмол,
Сийнада хилт бўлса, кўчирар дархол,
Иштаханг йўқолса, иштаха очар,
Ич кетса, ичавер ундан бемалол.
ҒАМ ВА ҒАШ:
Юракда ғаш бўлса ёки дилда ғам,
Ғам билан ғашлигинг кетар ўша дам.
Пешоб хайдар яна хайз очади,
Яна яхшилайди қон ишини хам.
ҚАЙНАТМА СУВИ ВА БАДАЛИ:
Кайнатма сувидан топсанг мабодо,
Ўн грамм ичгин, оширма асло.
Бадалин билмоқчи бўлсанг ялпиздир,
Ёки ёввойи зира бўлса хам аъло.
Тайёрланган кийикўт ёки гиёхни ўзи керак бўлса +998-74-998-5-998 телефон рақамига ёки *МАЛҲАМ* халқ табобат марказига мурожат қилишингиз мумкин.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли *МАЛҲАМ* ҳалқ табобат маркази рахбари,халқ табиби.
Фойдаланилган адабиётлар; А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов *Дардинга давоман*
М.Хасаний *даволардан чиққан садолар*
М.Набиев АюИброгимов *Шифобахш нематлар*