//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ХИЁНАТ ГИРДОБИ

Саттор Наргизанинг кўксига тиззасини тиради. Қўллари бўрининг оғзидай Наргизанинг бўйнига қапишди. Жон жаҳди билан бўғарди. Холида йиқулгудай бўлиб, келиб Наргизанинг қўлини босди. Қизнинг оёқлари жонсиз силтанади. Кўзлари чақчайган. Бир қўли ярадор қушчадай типирчилайди. Кўзлари қоп-қора булутга бақрайганча қотди. Саттор оёқлари билан Наргизанинг ҳолсиз қимирлаётган бармоқларини ерга қапиштирди.

Саттор қўлларини қизнинг бўйнидан олмай, Холидага ваҳший бўри каби қаради.

-Ўлди…

Холида Сатторга титраб, қўрқувдан музлаб боқди. Сатторнинг тилидан ириллашдай овоз чиқди.

-Иккита тилло тиши бор. Тўкиб ол! Синдириб ол!!!

Шу лаҳзада Сатторнинг қўллари итнинг оёқларига ўхшарди. Холида илондай тўлғанди ҳайвон қиёфасида шиддатланди. Бўш шиша билан ўлиб ётган Наргизанинг оғзига урди. Қизнинг тишлари қисирлаб синди. Холида унинг битта тилло тишини суғуриб олди. Иккинчи тилло тишни ололмади. Саттор Наргизанинг мурдасини ағдарди. Чарм курткасини силтаб-силтаб ечди. Қизнинг вадоласкаси ва кўйлагини одам қиёфасидаги ажалдай сидириб6 юлқиб олди.

-Оёғидан кўтар!!-бақирди Саттор.

Саттор елкасидан тортди, Холида оёқларидан. Улар мурдани судраб, тортқилаб… жар ёқасига олиб боришди. Жарнинг туби кўринмайди. Иккови ҳам шошар, қалтирар, қурқувдан оёқлари музларди. Улар Наргизанинг мурдасини жарга отишди.

Бутун осмонни қора булут қоплади. Тоғ чўкиб ерга кириб кетгандек, кўринмасди. Ўмғир бошлади. Гўё дунё йиғларди. Нега? Нега? Борлиқда бу саволга жавоб йўқ эди.

 

11

Хушвақт таксидан тушди. Уйи томон юрди. Елкасидан чиройли куртка қўлида жомадон. Унда Холидага янги кўйлак, болаларига ўйинчоқлар ва… долларлар…

Дарвоза ёнидаги кичик эшикни итарди, очилмади. Қаттиқроқ кафти билан оҳиста урди, овоз чиқмади. Қаттиқроқ муштлади. Жимлик… Қаёққа кетишди экан? Атрофга қаради. Қўшнилардан сўрашга чоғланди. Кўчада келаётган Аҳмад бобога кўзи тушди:

-Ассалому алайкум, бобо

-Ваалайкум ассалом, Хушвақтмисан?

-Ҳа, бобо, Хушвақтман. Россиядан келдим, анча-мунча пул қилиб… Уйимизда ҳеч ким йўқ… шунга

-Ҳейй, бўтам, қулоқ эшитмаган гаплар бўлди…

Аҳмад бобо юраги куйиб, қадди яна букилиб сўзларди. Овозлари оловланиб гапирарди. Гоҳо нафаси етмасди. Ўкинарди. Дунёнинг ишларига лол. Кўзлари янада киртайди. Бир томчи ёш юзидан сизиб соқолига тушди…

-Бўтам-а… оиланг бу ерда… сен пул деб қаерларда юрибсан. Кетмаганингда бу кўргуликлар бўлмасмиди? Томарқанг бор… Ишласанг неча жонни боқади, бўтам. Ҳунар… зар, дейишган хазина дейишган. Ўргансанг ризқинг бутун бўларди, бўтам. Ҳунарли ўзини ҳам элини-ям обод қилади. Нечаларнинг умри хароб, қанча бола тирик етим. Энди уларнинг куни қандай кечади? Энди қандай яшайсан, бўтам?..

А-ай-ай… аттанг-а… Сенга айтсам…

Аҳмад бобо кетди.

Хушвақт ногоҳон даҳшат ичида қолди. Йиқилгудай бўлиб, бориб, уйининг орқасида баҳор келса-да барг ёзмаган, қуриб қолган дарахтга суянди. Оёқлари уни кўтаролмади.

Сирғаниб ерга ўтирди. Юрагидан отаётган фарёд кўзида ёшга айланиб, юзини юварди. Елкалари силкинади. Ўзини дунёда ёлғиз ва ночор ҳис этди. У дунё излаб, дунёдан жудо турарди. Уйи кўзига жуда ғамгин ва бахтсиз кўринди. Кўз олди қоронғулашди. Йиғлар ва нима қилишини билмасди…

12

-Суд келаяпти!

Ҳамма ўрнидан турди…

"Қора курси"да Саттор ва Холида…

Суд яримлади.

Хушвақт ўтирган жойида йиғлади. Ўнидагиларнинг сўзини эшитмасди. Сўнг бўкириб йиғлай бошлади. Елкасидаги янги курткани ечиб оёқ остида отди. Унинг чўнтагидаги долларлар сочилиб кетди. Уни икки киши ташқарига етаклади. У ҳамон бақириб, ўкириб, қақшаб дод соларди. Уни кўриб турганларнинг кўзидан ёш қуйилди.

Менгнор ОЛЛОМУРОД,

Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси аъзоси

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (30.08.2015)
Просмотров: 962 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz