//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ХИЁНАТ

ХИЁНАТ


ёхуд 
Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хоинлик қилиш

Бу ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаси омонат. Унинг қадрига етиб, умумбашарий қадриятлар тизгинини маҳкам ушлаган ҳолда ҳаёт кечирмоқлик ҳар бир инсоннинг азалий орзусидир. Чунки ҳар бир инсон борки ҳаловат истайди. 
Одатда, “хиёнат” тушунчаси ҳақида гапирилганда, кўз олдимизда Ватанга хиёнат қилиш, бирон-бир моддий омонатга хиёнат қилиш, эр ёки хотиннинг бир-бирларига ёхуд дўстнинг дўстига хиёнат қилиши кабилар гавдаланади. Аслида булар билан бир қаторда Яратган томонидан берилган жонга хиёнат қилиш деган тушунча ҳам борки, бу барча динлар, хусусан, ислом дини нуқтаи назаридан қораланган. 
Диний экстремистик оқимларнинг ислом дини таълимотларини рўкач қилган ҳолда қилаётган хатти-ҳаракатларидаги террорчилик кўринишлари, жумладан, ўзи ва ўзгаларни портлатиш, ўзгалар жонига қасд қилиш каби ҳолатлар Аллоҳ томонидан берилган омонатга хиёнат демакдир. “Нисо” сурасининг 107-оятида “Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди” дейилган.
Муқаддас динимиз ҳаётда эзгу ишлар қилишга ва ёвузликдан узоқ юришга даъват этади. У ўзининг таълимотларида “Хиёнат” тушунчасини кенг қамровли талқин этиб, “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!” (“Анфол” сураси 27-оят) – дея, ҳар икки дунёда “Хоин” деган тавқи лаънатга учраб қолишликдан огоҳлантиради. 
Кўриб-билиб турибмизки, Аллоҳ ўз Каломида хиёнат қилишлик каби разил ишларни қилмасликни таълим бермоқда. Бироқ шунга қарамай, ўзларини мўмин-мусулмон дея ҳисоблаб, ислом дини қадриятларига мутлақо зид бўлган хатти-ҳаракатларни қилаётган кимсаларнинг асл мақсади ёвузлик эканини англаб олиш қийин эмас.
Шуни унутмаслигимиз керакки, “... Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас” (“Анфол” сураси 58-оят). Шундай экан, террорчиликни ўзига касб қилиб олган диний экстремистик оқимларнинг ғояларидан доимий огоҳ бўлиш ва уларга қарши курашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
 
О.Севаров
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (30.07.2014)
Просмотров: 100877 | Рейтинг: 0.7/767
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz