Келинлар
Келинлар … Совчиликка боришдан олдин биз обдон суриштириб минг чиғириқдан ўтказган, етти маҳалладан суриштириб, охири “яроқли” деб топилгач дабдабали тўю томоша билан уйимизга олиб келган ушалган орзуларимиз бизнинг...
Келинлар… Куёвникига боргач ҳамма сири очилиб, “кимлиги билиниб” қолган, шўрлик қайнонанинг юзига чопиб, юрак ўйноғига дучор қилган, заҳарли тили билан ҳамманинг қалбига ниш санчадиган табиатнинг энг ёмон махлуқлари …
Келинлар… Тинчгина яшаб келган оиланинг оромини ўғирлаб, қудаларнинг орасини бузувчи, аёллару қудабуваларни юз кўрмас бўлиб кетишларига сабаб бўлувчи ўйинбузуқилар,..
Келинлар… Ўғилларимизга тегиб олгач уларнинг бош-кўзини айлантириб, ота-она, қавм қариндошдан ажратувчи, куёвнинг топган тутганини “уйига ташиб”, оиланинг баракасини учирувчи бебаракалар…
Келинлар… Уйдаги ҳамма гапни кўчага ташиб, оила ички сирларини ёядиган, бўлар-бўлмас майда гапларни ота-онасига айтиб гапни кўпайтирувчи магнитофонлар улар…
Келинлар… Рўзғорини юритиб, ҳамма ишларни ўрнига қўйиб турган, келинимга ёрдам бўлсин, оғирини енгил қилай деб хизматини қилиб ўтирган қайноналарни оч қолдириб, ўзи куёв тўра билан ресторанма-ресторан юрадиган бераҳм жаллодлар улар…
Келинлар… Қайнонаю овсинлар, муллакалару қайнона-холажонларни норози этиб, ҳаддан зиёд зулм қилган, уларга иссиқ-совуқ, сеҳр-жоду қилиб касалликка йўлиқтирувчи, баъзан эса уларни ўлдиришгача ҳам борувчи қотиллар…
Келинлар… Биз келинларга мана шу фикр билан, шундоқ бад назар билан қараймизми ёки улар аслида ҳам шундоқми?
|