//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Катта гуноҳлардан баъзилари

Катта гуноҳлардан баъзилари 

* Бўлар, бўлмасга қасам ичиш,

* Тўнғиз гўштини ейиш,

* Ҳаромгаларга қараш,

* Алкоголли ичимлик ичиш,

* Етимнинг молини ейиш,

* Гувоҳликдан қочиш,

* Фоиз олиш ва бериш,

 * Яхшиликни мақтайвериш,

* Одам ўлдириш,

* Зино ва хуносалиу қилиш,

* Қимор ўйнаш,

* Тарозида ғиромчилик қилиш,

* Ўғирлик қилиш,

* Жонли ҳайвонни ёқиш,

* Илм ўрганишдан қочиш,

* Жунуб* юриш,

* Каъбада гуноҳ қилиш,

* рўза тутмаслик,

* Тўйганидан кейн ҳам ейишни давом қилиш,

* Фитна чиқариш,

* Закот ва ушур тўламаслик,

* Хиёнат қилиш,

* Намозни атайлаб қозага қолдириш,

* Ҳассислик қилиш,

* Ота-онага қарши чиқиш,

* Ҳаром ейиш,

* Асҳож-и киромни ёқтирмаслик,

* Пора олиш,

* Аврат жойларини кўрсатиш,

* Зулм қилиш,

* Қариндош-уруғларни зиёрат қилмаслик,

* Фолга ишониш,

* Кичик гуноҳларни давомли такрорлаш,

* Ҳасад қилиш,

* Дунёга берилиб Оллоҳни унутиш,

* Ғийбат этиш,

* Иймонни, арзларни, ҳаромни ўрганмаслик,

* Кўнгул қолдириш,

* Оллоҳнинг раҳматидан умид узиш,

* Сўз ташиш,  

Қўл остидагиларни гуноҳ қилишдан қайтармаслик,

* Ўз ўзини ўлдириш,

* Оллоҳдан бошқа бирор нарса устидан қасам ичиш,

* Кибрланииш,

*Қуръони каримни ўрганидан сўнгра уни унутиш.

* Туҳмат қилиш,

* жунуб – хотин билан алоқада бўлганидан кейинги ҳол.

Қайси ҳадислар Ҳадиси қудсийдир? 2011-09-2612:02:00

Жавоб: Маъноси ва сўзлари муҳтарам Пайғамбар (соллаллоғу алейҳи ва саллам) ҳазратларининг ўзларига оид бўлган Пайғамбаримиз алейҳиссалом сўзларига ҳадис дейилади. Маъноси Оллоҳу таоло тарафидан билдирилиб, Пайғамбар ҳазратларининг сўзлари билан ифода этилган сўзларга ҳадиси қудисий дейилади. Шунинг учун ҳадиси қудисийлар нақл қилинганида

“Оллоҳу таоло ҳадиси қудисийда марҳамат қиладики, …” дейилади.

Саодати абадийя* ва бошқа китобларимизда келтирилган ҳадиси қудисийлар-дан баъзиларини қуйида келтирамиз:

“Аввал келганларингиз ва кейин келганларингиз, катта-ю кичигингиз, тириклару ўликларингиз, инсонларингиз ва жинларингиз, энг ишончли суянадиганларингиз биргалашиб энг итоатли бандам каби бўлсангиз, бу билан менинг буюклигим кўпаймайди. Акси бўлиб, ҳаммангиз менга қарши турадиган ва пайғамбарим алейҳиссаломни паст ҳисоблайдиган душманим сингари бўлсангиз, менинг илоҳийлигимдан бир зарра камаймайди. Оллоҳ сиздан ғонийдир. Унга сизнинг ҳеч бирингиз лозим эмассиз. Сиз эса, бор бўлишингиз ва борлиқда қолишингиз учун ҳар бир ишингизда Унга муҳтожсиз.”

“Буюклик ва юксаклик Менга махсусдир. Бу икки сифатда Менга шерик бўлишни истаганларга жуда аччиқ азобларим бор.”

“Ё Одам! Муҳаммад алейҳиссаломнинг исми билан сўраганингда қабул қилардим. Муҳаммад алейҳиссалом бўлмаса эди, сени яратмаган бўлардим.”

“Эй Расулим! Сен бўлмаганингда эди, ҳеч нарсани яратмаган бўлардим.”

“Эй Расулим! Иброҳим Ҳалилим(дўстим) бўлган бўлса, сен Ҳабибимсан (севгилимсан).”

“Авлиё бир зотга душманлик қилган киши, менга уруш очган ҳисобланади.”

“Фарз ибодатини қилиш билан менга яқинлашгани каби, бошқа ҳеч нарса билан менга яқинлаша олинмайди.”

“Дўстларимни кишилар ичида яшириб қўйганман. Уларни ҳеч ким била олмайди.”

“Ерга ва кўкка сиғмайман. Бироқ мўмин бандамнинг қалбига сиғаман.”

“Қазо ва қадаримга рози бўлмаган, уларни ёқтирмаган ва юборган балоларимга сабр қилмаган кимса, мендан бошқа Раб изласин! Ундай киши ер юзида бандам бўлиб турмасин!”

“Раҳматим ғазабимдан ортиқдир Хаста бадамни афв айладим.”

“Рўза мен учун тутилади. Унинг қаршилигини мен бераман.”

“Бандам мени қандай хотирласа, мен ҳам уни ўшандай қарши оламан. Агар шундай бўлса, мендан фақат яхшилик кутинг!”

“Ло илоҳа иллоллоҳ” менинг қалъамдир. Бу сўзларни айтиб юрган қалъамга кирган бўлади. Қалъамга кирган эса, азобимдан қутилгандир.”

“Нафсингни душман бил! Чунки у менга душмандир.”

“Эй бандам! Сени ўзим учун яратдим. Бошқа нарсалар билан овора бўлма! Ризқингга кофилман, ҳеч хафа бўлма!”

Бу жавоб Туркияда нашр қилинаётган “Туркия” газетаси (26.07.2011) “Бизнинг саҳифа” бўлимининг “Суҳбат” рубрикасида босилгандир. Материал газетанинг масъул ходими дин қардошимизМеҳмет Али Демирбош тарафидан тайёрлангандир.Уни ўзбекчалаштирган таржимонАлибой Йўляхши.

Ҳусайин Ҳилми Ишиқ, “Саодати Абадийя. Тўла илми ҳол”, (Фотиҳ-Истанбул, 2003).

Ҳаётим романдир. Имаил почтага 24 сентябр куни Хайраддин исмли дўстимдан бир мактуб тушди. Хайраддин дўстим, менга туркиялик дин қардошимиз Ўнал Бўлот тайёрлаган, Туркия туркчасида битилган “Ҳаётим романдир” номли бир кичик ҳажмдаги мақолани менга юборган эди. Уни мен ўзбекчага ағдариб, блогимиз ўқувчилари учун ҳам ибратли бўлар деб ҳисобладим. Шу сабаб сиз қадри ўқувчилар эътиборингизга уни ҳавола қилишни лозим кўрдим. Марҳамат ўқинг ва ўрганинг! “Буни менга обланг юборди.”

Анталияда бир гуруҳимиз бор. Бир неча дугона ва дўстлар бир жойга тўпланиб, Аҳли суннат олимларининг нақлга асосланган китобларидан ўқиймиз. Бизни бундай бир жойга келтириб тўплаган эса, ҳаммамизнинг ҳурматига соҳиб бўлган Ойдан обла(опахоним)миздир. Бу киши, ҳар тарафдан, ҳар бир масала-мавзуда ҳақиқатан бизнинг опахонимиз, жамоатчи бир инсондир.

Ойдан опамиз билан бир жойга йиғилганимиздан сўнгра, бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўрашиб, чойларимизни олдимизга қўйиб, муборак динимизни ўрганиш орзусида китобларимизни ўқишга киришамиз. Бу китоблардаги ёзилганлар суҳбатимизга тамоман бошқа бир тот ва лаззат бера бошлайди.

Қарасакки, бизнинг суҳбатимиз ва бошқа шу каби жамоатчилик ишларида ҳамиша фаол бўлган Ойдан опамиз, бир кўргазма ташкил қилиш ишини ҳам бошлаб турган экан. Кимда қандай имкон бўлса, ўшалар билан бу кўргазмага қатнашадиган бўлишдилар. Мен ҳам бу кўргазмага қўшилмоқчи бўлдим ва унга бирор қимматли нарса беришни истадим. Чунки бу кўргазмадан қўлга тушадиган маблағга диний китоблар олиниб, улар динини ўрганишни истаганлар учун Оллоҳ йўлида дунёнинг тўрт тарафига юборилишини ҳам билардим. Бу эса, бизнинг гўзал динимизни ёйиш йўлида бир хизмат эди. Чунки динимизни ёйиш Ҳазрати Пайғамбаримизнинг суннатидир ва бундай ишга жиҳод савоби берилади, дейилган ахир. Шунинг учун “нима қилсам экан,” деб ўйлаб турганимда хаёлимга ҳали тўқиб битирмаган бир жойнамозим борлиги эсимга тушди. Уни келтириб Ойдан опага кўрсатдим ва

“Ойдан опа, мана буни қизларимнинг бўғчасига тайёрлаётгандим, бироқ уни шу кўргазмага ҳадя қилишга қарор қилдим,” дедим. Шу вақтнинг ўзида бундан бир йил аввал вафот қилган отам раҳматлининг руҳига савобини бағишлаш ҳам кўнгулимдан ўтди.

Ойдан опа жойнамозга қаради ва дедики, “Бу жойнамоз жуда чиройли экан, сен буни қизларинг бўғчасига қўй. Мен буни олмайман, Оллоҳ ниятингни қабул айласин.” Мен эса, йўқ, Ойдан опа, мен буни қайтариб олмайман,” дедим. Ойдан опа менинг жиддий қарорлигимга қараб, уни олишни лозим кўрди ва “Кўргазма бошланганича уни тўқиб битир,” деди.

Бу воқеадан икки кун ўтганидан сўнгра мендан анча узоқда яшайдиган синглим менга телефон қилди ва дедики, “Раҳматли отамни тушимда кўрдим. Унинг қўлида бир яшил рангли жойнамоз бор эди. Отам жойнамозни менга узатиб, “Буни менга опанг юборди,” деди.” Бундан мен тушунтириб бўлмас даражада жуда қаттиқ ҳаяжонландим. Чунки синглим менинг жойнамозни кўргазмага ҳадя қилишим ва кўргазманинг бўлишидан тамоман хабарсиз эди.

Демак, динимизни англатган китобларнинг тарқатилиши шунчалар аҳамиятли эканки, отам раҳматлининг руҳига бағишланган ҳадям ҳали жойига бормасидан унинг руҳига етишибди. Бундан сўнгра жойнамозни тўқиб битиришим бутунлай бошқа туйғулар остида кечди.

Китобларни тарқатишда энг кичкина ёрдам берган ва арзимаган бир иш билан қатнашган барча қардошларимдан Оллоҳу таоло рози бўлсин. Бу тириклардан ўликларга, ўликлардан тирикларга ҳадя бўлган бир буюк ишдир. Оллоҳу таоло ҳамангиздан рози бўлсин. Орифа Ўсал, Анталия 2011-09-2410:05:00

Навбатдаги суҳбат … 2011-09-0415:23:00

Шаввол ойида рўза тутиш…

Рамазонда тутилган рўзаларнинг биринчи ва охирги кунлари, яъни Рамазони шарифнинг бошланиши ва тугаши ойнинг ҳилолини кўрмасдан тутилган рўзалар шубҳали бўлгани учун Шавволда икки кун қазо рўзаси тутиш лозимлиги Баҳр, Ҳиндия ва Кодихон каби мўътабар китобларда кўрсатилгандир.

Ҳар вақт рўза тутиш савобдир, аммо Шаввол ойида тутилган рўзанинг савоби янада буюкдир. Масалан, ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики: “Рамазон рўзасидан кейин Шавволда ҳам олти кун рўза тутган киши бир йил давомли рўза тутгандек ҳисобланади.““Рамазон ойида тутилган рўза, 10 ой рўза тутилиши ҳисобига ўтади. Шавволда тутилган 6 кунлик рўза эса, икки ой рўза тутилганидек бўлади. Шундай қилиб, Рамазон ойи ва Шавволда тутилган 6 кунлик рўза бир йилни ташкил этган бўлади.““Рамазондан кейинги Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутган киши, онадан энди туғилгани каби гуноҳсиз бўлади.“

Шаввол ойида тутиладиган рўзани бўлиб-бўлиб тутиш ҳам мумкин. Масалан, икки кун тутиб, бироз танафусдан сўнгра яна икки кун ва ҳаказо шаклида. Бу суҳбатимизга Туркияда яшаб ўтган Юнус бахшининг қуйидаги термаларини ҳам илова қиламиз:

Келсин

Қочирмасдан жамоатни,

Имом бўлдик уйган* келсин!

Ичсин ошқин шарбатини,

Ошқ исмини туйган келсин!

Мискинликнинг куйлагини,

Ориф бўлиб кийган келсин!

Оққан раҳмат сувларила,

Кўнгул кирин ювган келсин!

Айрилик йўқ йўлимизда,

Эркак келсин, ёрон келсин!

Бу тупроқда отли бўлмас,

Тушсин ерга, яёв келсин!

Замона шайхидан қочиб,

Пиримизга уйган келсин!

Ҳаромларни заҳар билиб,

Ҳалолидан еган келсин!

Холисона тавба этган,

Гуноҳлардан қочган келсин!

Ҳаромни кўрмаслик учун,

Кўзларини юмган келсин!

Ёқсин дунё молу мулкин,

Кўзу нафси тўйган келсин!

Бегоналар билмас бизни,

Бизга бизнинг деган келсин!

Заҳар билан пишган ошни,

Бол сингари еган келсин!

Адабсизнинг иши йўқдир,

Улуғларни билган келсин!

Аҳли суннат китобларла,

Динимизни ёйган келсин!

Мункарларнинг мозорига,

Илон келсин, чаён келсин!

Фидокорлик истар бу йўл,

Ширин жонга қирғин келсин!

Юнус тегма қўрқоқларга,

Ҳақ йўлга бош қўйган келсин!

*уйган – ўзини унга уйғун ҳисоблаган, унга эргашган маъносида қўлланилган сўз.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (10.02.2015)
Просмотров: 865 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz