Ўзбек жамиятидаги сиёсий “foot fetish” ҳақида, ёхуд путинпарастлар учун ёзилган мақола

Украинадаги воқеалар, хусусан, Қиримнинг ноқонуний тарзда аннексия қилиниши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо республикалар аҳолисининг аксарияти, шу жумладан, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ҳали ҳам собиқ Иттифоқ соғинчи билан яшаётганини намоён қилди. Хусусан, Ўзбекистондаги мустабид тузум 24 йилдан бери тинмасдан Мустақилликнинг афзалликлари ҳақида оғиз кўпиртириб, томоқ йиртиб келаётганига қарамасдан, ўзбекларнинг аксари ҳали ҳам ўз юртини Россияга қарам бўлишини орзу қилиб яшаётгани ўртага чиқди.
Масалан, Қиримдаги воқеалар пайти қорақалпоғистонликларнинг баъзилари ҳам Владимир Путин бошчилигидаги Россия тасарруфида яшашни истаб қолишди. Тошкентдан олинган норасмий маълумотларга кўра, Қирим автоном республикасини Россия тасарруфига аннексия қилиш бўйича ноқонуний референдум ўтказилган куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида таҳминан 300 уй ва хонадон ўз эшикларига Россия байроғини илиб, Путин Қорақалпоғистонни ҳам аннексия қилишини истаётганларини ифода этишган.
Каримов диктатурасининг зулми Россияга қарам бўлишни истаётган ўзбеклар ҳамда қорақалпоқларни бирлаштириб турган ягона нуқта эмас. Уларни марказга интилтираётган ва жипслаштираётган яна бир омил – Россия президенти Владимир Путиннинг шахсига бўлган сиёсий муҳаббатдир.
Россияга қўшилиб, Федерация таркибида яшашни зимдан орзу қилаётган ўзбекларнинг қайсиси билан гаплашманг, Путинни ҳалол ва адолатли раҳбар ҳисоблаб, “АҚШ бошчилигидаги империалист ва капиталистларга қарши курашаётган жасур сиёсатчи”, “АҚШ яккаҳокимлигига барҳам бера оладиган ягона одам” дея баҳолашади.
Табиий-ки, уларнинг мазкур қарашлари Россия оммавий ахборот воситаларининг яширин тарғиботи таъсирида шаклланган. Лекин бу тоифа ўзбеклар ўзларининг қулликни орзу қилаётган зомбилар эканлигини, Россия телевидениеси тарқатаётган хабарларни тўтиқушдай такрорлаётган манқуртлар эканлигини билмайдилар.
Баъзи путинпараст ўзбеклар эса: “Путинга қул бўлиш, Каримовга қул бўлишдан яхшироқдир”, деган гапни ўзларига шиор қилиб олишди. Путинпарастларнинг мазкур тоифаси ўзларининг зомби ва қул эканлигини биладилар. Уларга кимгадир қул бўлиш ёқади.

Ўзбек жамиятидаги сиёсий “foot fetish” (“оёқсеварлик”) ҳақида
XIX-XX асрларда инсоннинг жинсий қизиқишларини ўрганган олимлар қизиқ бир кашфиётга дуч келганлар. Бу кашифётнинг мазмуни шундан иборат-ки, одам болалик чоғида қўрқитиш, тазйиқ, босим, камситиш каби салбий таъсирлар остида давомли қолиб кетган бўлса, ўсмир ва ўспиринлик даврига етгач, унда қарама-қарши жинсдаги одамнинг оёғи остида ястаниш, унинг оёқларини ўпиш, хулласи калом, унга нисбатан қул вазифасини ўташга интилиш ҳиссиётлари пайдо бўлар экан. Одам зеҳниятида рўй берадиган бундай психологик-жинсий бузилишни олимлар бир сўз билан “foot fetish”, яъни ўзбекчасига “оёқсеварлик” деб номлашган.
Юқоридаги хулоса қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини билмайман-у, лекин мана шу фикрни бугунги кунда Ислом Каримов каби қаттол диктаторни мақтаётган каримовпарастларга ҳамда Владимир Путин каби каззоб ўғрини мадҳ қилаётган путинпарастларга нисбатан қўлласа, бу хулоса тўғри эканлигига амин бўламиз.
Дарҳақиқат, бир назар солинг-да: 24 йиллик Мустақиллик даврида Каримов ўзбек халқига қанчалик кўп қатағон, тазийқ, босим уюштириб, ўзбекларни қанчалик камситиб келаётган бўлса, ёш авлод ичидан шу қулликни мадҳ қилиб, уни ёқтираётганлар шунчалик кўп чиқмоқда. Ёш ўзбек қулбаччаларнинг зеҳнияти қулликни мустақилликнинг илк йилларидаги қатағонлар таъсирида ёқтириб қолган бўлса, ажаб эмас!
Ёки Россияда Путин чиқиб, СССРни тиклаш ғояси билан аввалига Россия давлат мадҳиясини собиқ Иттифоқ давлат мадҳияси мусиқасига уйқаштириб, кейин эса қизил империянинг қонли байроғини Россия армиясига олиб кирса ёки Қиримни босиб олса, ана шу ёш ўзбекларнинг ота-оналари шу сиёсатни, шу босқинни ва босқинчини улуғлашдан чарчамаяптилар. Кекса ўзбек қулларининг зеҳнияти қулликни СССР пайтидаги камситишлар таъсирида ёқтириб қолган бўлса, ажаб эмас!

Шундай экан, каримовпараст ва путинпарастларнинг бугунги ҳатти-ҳаракатлари сиёсий “foot fetish” (оёқсеварлик)дан бошқа нарса эмас. Ўзбек жамиятидаги “оёқсеварлар”га бир назар ташлайлик!
Владимир Жириновский Россия Давлат Думасида чиқиб: “Биз ўз этикларимизни Ҳинд океани қирғоқларида ювишимиз керак!” ёки “Россия Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонни босиб олиб, уларни Марказий Осиё Федерал Округига айлантириши лозим!”, деса, ўзбекистонлик оёқсеварлар: “Жирик мужик-да! Энасини кўрсативоради любойини!” деб олқишлашади.
Асли яҳудий, аммо ўзини рус тақирбош миллатчилар лидери қилиб кўрсатиб келаётган Эдуард Биняминович (!!!) Лимонов (Савенко) Қизил майдонда митинг тўплаб: “Россия – фақат руслар учун! Уни қоракетлилардан тозалашимиз шарт! Бу Худо олдидаги бурчимиздир!” деса, ўзбекистонлик оёқсеварлар рус манқурт миллатчиларига қўшилиб: “Тўғри айтади: бизникилар ҳам Россияда ҳаддидан ошиб кетишди”, деб ўзига қарши урушни маъқуллашади.
На рус манқуртлари, на ўзбек оёқсеварлари Лимоновга ўхшаганларга: “Россия фақат руслар учун бўладиган бўлса, русларнинг ҳаммаси Рязан билан Москва вилоятлари атрофида тўпланиб яшашга мажбур бўлишади-ку! Чунки Россиянинг қолган ўлкалари бошқа миллатларнинг ери! Россияни қоракетлилардан тозалаш қайси Худо олдидаги бурч? Балки, яҳудийларнинг Яҳве худоси олдидаги бурчидир?!” деган саволларни беришмайди. Чунки каллалари ишламайди! Чунки улар оёқсеварлар синфига мансуб кишилардир!
Ёки бўлмаса, Лимоновга ўхшаган яҳудийларнинг шовинистик ва фашистик чақириқларига эргашиб, россиялик тақирбошлар: “Россияни рус бўлмаганлардан тозалаш учун олға!” деб юриш қилишса, ўзбекистонлик оёқсеварлар рус миллатчиларига қарата: “Сизлар олдин Кремль, Дума, идоралар, банклар, завод ва фабрикларингизни яҳудийлардан тозаланглар!”, деб айта олишмайди. Чунки оёқсеварларга оёқ остида яшаш ёқади аслида!
Мана энди Кремльдаги Владимир Путин бошчилигидаги яҳудийлар қиримтатарларнинг, яъни туркий ва мусулмон халқнинг она юрти Қиримни босиб олиб, маҳаллий халқни яна депортация қилишни бошлаётса, ўзини туркий ва мусулмон ҳисоблайдиган баъзи ўзбеклар диндошларига нисбатан қилинаётган босқинчиликни ҳам мадҳ қилишмоқда. Қандай ифлос, латта, манқурт одамлар-а булар?!
Ҳа, эсдан чиқибди: ахир, булар ўзбекистонлик оёқсеварлар-ку! Уларга кимнинг оёғини ўпишнинг фарқи йўқ: руснинг оёғини ўпса ҳам бўлаверади, яҳудийнинг товонини яласа ҳам бўлаверади. Муҳими шу ўпиш ва ялашнинг орқасидан ўзлари тинч бўлса, чўнтакка бир-икки сўм пул тушиб турса бас! Боз устига, бундай камситилишдан ўзбекистонлик оёқсеварларнинг бузуқ зеҳнияти ҳам ором олади.
Бизнинг оёқсеварларга “хўжайини”нинг аслида ким эканлиги ҳам бирибир. Ўзбекистонлик оёқсеварларни Путиннинг ўзи каззоб ва ўғри эканлиги ҳам асло қизиқтирмайди. Гап келганида, ўзбекистонлик путинпарастларга улар мадҳ қилаётган одам ҳақида баъзи фактларни келтирмоқчиман-ки, зора уларнинг ақллари кириб қолса.
Ленинградни “иккинчи қамал”га ўтқазган Путин
Ўзбекистонлик оёқсеварлар мақтовига сазовор бўлаётган Путин ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Санкт-Петербург мэрияси Ташқи алоқалар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган. Ушбу лавозимда КГБнинг истеъфодаги полковниги мэриянинг “Нефть ва қимматбаҳо металлар эвазига озиқ-овқат” дастури доирасида жами 850 миллион доллар маблағни ўзлаштирган. Давлат маблағларини ўзлаштириш йўлида Владимир Путин қуйидаги молиявий фирибгарликни амалга оширган.
Ўзбекистонлик оёқсеварларнинг идеали бўлмиш Владимир Путин Россиядаги уюшган жиноий гуруҳлар (Организованная преступная группа — ОПГ), асосан Тамбов ва Солнцевск ОПГ вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг ёрдамида бир ҳафталик, бир ойлик, узоғи – ярим йиллик фирмалар тузган. Путин муваққат фирмаларга Россия конларидан олинган нефть ва қимматбаҳо металларни ички бозорда сотиб олиш ва ҳорижга экспорт қилиш лицензияларини бериб келган. Путиннинг кўрсатмасига биноан бу фирмалар нефть ва металларни ички бозордан ўта паст нархларда рубльга сотиб олиб, кейинчалик ҳорижга жаҳон бозоридаги нарҳларга яқин қийматда ва эркин конвертация қилинадиган валютада экспорт қилган.
Аммо экспорт қилинган хом-ашё учун Европадан озиқ-овқат маҳсулотлари бартер қилинаётганда Россияга кириб келиши лозим бўлган озиқ-овқат миқдори экспорт нарҳи бўйича эмас, ички бозордаги рубль нарҳлар (яъни нефть ва металларни ички бозордан сотиб олишдаги паст нарҳ) бўйича белгиланган. Яъни, масалан, маҳаллий кон ва комбинатлардан 100 минг рубльга (4 минг долларга) нефть ва метал сотиб олиниб, ҳорижга 400 минг долларга экспорт қилинган. Экспорт қилинган нефть ва қимматбаҳо метал эвазига Европадан озиқ-овқат бартер қилинаётганда эса 400 минг долларлик эмас, атиги 4 минг долларлик озиқ-овқат импорт қилинган. Ўртадаги фарқ (396 минг доллар) эса Тамбов ва Солнцевск ОПГ томонидан офшор ҳудудларда очилган компания ва фирмалар ҳисоб-рақамларига ўтказилиб, ўзлаштирилган.
Бироқ Путининг очкўзлиги шу билан чегараланиб қолмаган: ўша арзимаган 4 минг долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари Ленинград вилоятига кириб келгандан кейин, Путин давлат озиқ-овқат дўконларига атиги 2 минг долларлик маҳсулот етказиб берган. Импорт маҳсулотларининг қолган қисмини эса у Питер ОПГга тегишли фирмаларга тақсимлаб берган.
Владимир Путин ва унинг устози Анатолий Собчак бошчилигидаги бир гуруҳ фирибгарларнинг жиноий фаолияти туфайли Санкт-Петербург аҳолиси озиқ-овқат танқсилигидан шу даражада қийналган-ки, ўша даврни “Ленинграднинг иккинчи қамали” деб атаган. Биласиз, шаҳар аҳолисини очарчиликка олиб келган биринчи қамалнинг ташаббускори немис фашистларининг етакчиси Адольф Гитлер бўлган.
Владимир Путиннинг кирдикорлари 1992 йилнинг бошида фош бўлди. Санкт-Петербург мэриясининг Ташқи алоқалар қўмитаси фаолиятини текширган Марина Салье бошчилигидаги депутатлик комиссияси Путин ярим йилнинг ўзида 122 миллион долларлик маблағни ўмарганини фош қилади ва ўғри “чекист”ни ишдан олиб, жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилади. Ўша пайтдаги рус матбуоти бу можароларни етарлича ёритган.

Мана шу машмашалар бошлангач, Путиннинг Европадаги молиявий ва жиноий кирдикорлари ҳам фош бўла бошлайди. Мисол учун, 1993 йилда Германия ва Лихтенштейн прокуратуралари Владимир Путин Тамбов ОПГга тегишли бўлган ва офиси Франкфурт шаҳрида жойлашган “Spag” компанияси орқали Колумбия наркомафияси билан ҳамкорлик қилганини фош қилишади. Ўша пайтларда Владимир Путин “Spag” компанияси директорлар кенгашига аъзо бўлган, кейинчалик, яъни 2000 йилдан бошлаб эса, директорлар кенгаши маслаҳатчиси лавозимига ўтган.
Яъни В. Путин аввалбошдан наркобизнес билан шуғулланиб, Афғонистонда етиштирилган наркотикларни Европа ва Жанубий Америкага, Колумбияда етиштирилган марихуанани эса Россияга “сотиб” келган. Бу турдаги жиноят билан у Россия ФСБсига ва ҳукуматига раҳбарлик қилган даврларда ҳам шуғулланиб келган. Чунки В. Путин Россия президенти лавозимини эгаллагунча “Spag”да Кенгаш маслаҳатчиси лавозимида расман қайд этилган. Путиннинг наркобаронларга бўлган “муҳаббати” ана шу даврларда куртак ота бошлаган.
Путиннинг ўзбекистонлик нашафуруш Ғафур Раҳимовга илиқлиги
Наркобизнесга алоқадорликда гумонланиб, АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан халқаро қидирувга берилган Ғафур Раҳимов яқинда бўлиб ўтган Сочи олимпиадасида Россия президенти Владимир Путиннинг шахсий кўрсатмасига биноан фахрий меҳмонлар сафига киритилди. Ўзбекистонлик фахрий меҳмонлар рўйхатида Ғафур-бойнинг исми-шарифи Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг исми-шарифидан ҳам юқорида қўйилди. Бу билан В. Путин Обамани ҳам, Каримовни ҳам бир тийинга олмаслигини намойишкорона кўрсатиб қўйди.
Кўпчилик бу ҳолатни: “Ғафур Раҳимов бундай эҳтиромга Сочи олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини олишдаги саъй-ҳаракатлари учун муносиб кўрилди”, дея баҳолади. Албатта, Путиннинг бу иши Раҳимовнинг Сочи-2014ни сотиб олишдаги (Осиё Олимпия қўмитаси вакилларининг овозларини Россия учун олиб беришдаги) уринишларига жавобан эҳтироми эди.

Лекин Путин ва Раҳимов ўртасидаги ўзаро илиқ муносабатларга фақат Сочи-2014 сабаб эмас. Бу икки жиноятчини кўп йиллик ҳамкорлик ришталари боғлаб турганини кўпчилик билмаса керак. Хусусан, бир пайтлар Ленинград давлат университетини тугатган ва кейинчалик жинойи фаолият иплари билан Ленинград ва Тамбовдаги уюшган жиноий гуруҳларга боғланган Ғафур Раҳимов Путиннинг “Нефть ва қимматбаҳо металлар эвазига озиқ-овқат” дастурида (Санкт-Петербург мэрияси Ташқи алоқалар қўмитасининг дастурида) ҳам фаол иштирок қилган.
Ғафур Раҳимов Владимир Путиннинг жиноий режалари ва яқин шахслари учун Тожикистон Алюмин заводи (“TALCO”) акцияларининг 70 фоизини рус мафияси вакилларига зўравонлик билан олиб беришда фаол иштирок қилган. Ва кейинчалик Путиннинг “Нефть ва қимматбаҳо металлар эвазига озиқ-овқат” дастури доирасида Европага “TALCO” маҳсулотини экспорт қилишда ҳам қатнашган. Тожикистон алюмини эвазига Россиянинг Ленинград вилояти аҳолиси учун “Chupa-Chups”лар импорт қилишда қатнашган Ғафур Раҳимов Путиннинг меҳрига ана шу пайтларда сазовор бўлган.
Бундан ташқари, 90-йиллар охирлари ва 2000-йиллар бошларида Ғафур Раҳимов Ўзбекистондан ўтадиган йирик наркотрафик маршрутларини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва унга қарам бўлиб келаётган тожикистонлик ўзбек генерали Маҳмуд Худойбердиев тасарруфидан чиқариб, Тамбов ОПГ тасарруфига ўтказишга ҳам ҳаракат қилиб кўрган. Бироқ маршрут “эгалари”га тиши ўтмаган.
Шундан кейин Ғафур Раҳимов Тамбов ОПГ ва Путиннинг олдидаги ўз айбини ювиш мақсадида Қирғизистондаги нисбатан майда наркотрафик маршрутларини рус мафияси тасарруфига ўтказишда яқиндан ёрдам берган. Шундай экан, Путин ва Раҳимов ўртасидаги илиқликни фақат Сочи-2014 билан боғлаш ноўрин бўлади.
Владимир Путин наркомафия билан ҳамкорлик қилиш, уни ҳимоялаш, пулларни ювиш каби жиноятлар билан ФСБ директори лавозимида ҳам шуғулланиб келган. Дзержинский ва Андропов каби машҳур “чекистлар”дан мерос қолган Россия ФСБси Путин даврига келиб, ўз тарихидаги энг порахўр, энг жиноятчи ва энг террористик ташкилотга айланди.
Путин давридаги ФСБ: Федеральная Служба Беспредела
Лубянкадаги Бош кабинетга кириб келган Путин ўзи билан бирга ФСБга порахўрлик ва талончилик каби иллатларни олиб келди ҳамда бир замонлар порахўрликдан топ-тоза машҳур ташкилотни жиноий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур қилди. Янги раҳбарнинг жиноий йўналишига қарши чиққан генерал ва зобитларни Путин жисмонан йўқ қилишга киришди. Хусусан, Путин ФСБ тарихида аввал бўлмаган ОСУ (“Особо Секретное Управление”), яъни “Ўта Маҳфий Бошқарма” ташкил қилди.
Янги бошқарманинг асосий вазифаси – Путинга номаъқул давлат амалдорлари ва хавфсизлик ходимларини жисмонан йўқ қилиш эди. Тез орада бошқарма самара бера бошлади ва Россияда ўзининг ҳалоллиги билан танилган қатор журналистлар, мулозимлар ҳамда “чекист”лар бирин-кетин йўқ қилина бошлади.
Хусусан, Путин бошчилик қилаётган ФСБнинг Россиядаги бир қатор террористик амалиётларга алоқадорлиги ҳақида қатор мақолалар ёзган журналист Анна Политковская ОСУ ходимлари томонидан отиб ўлдирилди. Путининг жиноий ўтмиши ва баччабозлиги ҳақида илк маротаба бонг урган журналист Артём Боровик эса самолёти билан уриб туширилди. Кейинчалик навбат Россиядаги жиноий гуруҳлар фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган баъзи депутат ва амалдорларга келди.
Путин учун ҳаммаси силлиқ кетаётган пайтда ОСУ ичидан ФСБ раҳбарининг жиноий топшириқларини бажаришдан очиқча бош тортган бир қанча зобит чиқди. Улардан бири Александр Литвиненко бўлиб, ушбу зобит ФСБ томонидан уюштирилиб, лекин мусулмонлар зиммасига юклаш учун амалга оширилган террористик ҳаракатлар, хусусан, Волгодонскдаги кўп қаватли уй Путиннинг топшириғи бўйича портлатиб юборилганини ошкор қилди.
Литвиненко ФСБда ҳалол ишлашни истаётган ва Путиннинг жиноий топшириқларини бажаришдан бош тортаётган кўплаб зобитлар ўзига хос тарзда жазоланаётгани ҳақида ҳам бонг урди. Унинг билдиришича, бундай зобитларни Путин ўзининг эски қадрдонлари – Тамбов ва Солнцевск ОПГ вакилларига бўғизлаш учун топширар эди.
Мана шу омиллар туфайли кўплаб ҳалол ходимлар Путин бошқараётган ФСБни тарк этишга мажбур бўлишди. Бунинг натижасида эса ФСБ порахўрлик ва жиноий бизнес билан шуғулланувчи ярим криминал-ярим тижорий ташкилотга айланди-қолди.
Путин даврида ФСБ ва путинпараст чекистлар нақадар пасткаш бўлиб кетганини қуйидаги воқеадан ҳам билиб олиш мумкин. Москвадаги баъзи террористик амалиётлар ФСБ томонидан уюштирилгани ҳақида туркум мақолалар ёзган Анна Политковскаянинг олдига келган уч нафар ОСУчи ходим журналистга ўз гувоҳномаларини кўрсатиб, ундан очиқчасига пора сўрашган. ОСУчилар: “Биз раҳбаримиз Путиннинг шахсий топшириғига кўра сени зўрлашга келдик. Танла: ё сен уччаламизга минг доллардан уч минг доллар берасан ва биз сенга тегмаймиз, раҳбаримизга топшириқ бажарилгани ҳақида ёлғон ҳисобот берамиз, ёки сени ҳақиқатдан ҳам зўрлаймиз”, дейишган.
Путиннинг ОСУчилари Артём Боровикдан ҳам пора сўрашган ва ФСБ директорини танқид қилишни бас қилишни талаб этишган. Лекин машҳур журналист Генрих Боровикнинг ўғли ФСБчиларга бўйсунишни истамаган ва Путиннинг баччабозлигини фош этишда давом этаверган.
Лубянкадан чиққан баччабоз
Мавзудан чекиниб, Артём Боровикнинг танқидий мақолаларига ва бу воқеалардан олдин содир бўлган баъзи ҳодисаларага қайтаман. 1998-1999 йилларда ФСБ директори бўлиб ишлаган Владимир Путин Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Ельциндан мамлакат Бош прокурори Юрий Скуратовни “чиройли тарзда тинчитиш” вазифасини олади.
Ва топшириқни бажаришга киришган Путин Бош прокурорни ёлланма фоҳишалар билан тузоққа туширади. У ФСБнинг ёлланма фоҳишаларини ишга солиб, Юрий Скуратовни КГБ давридан бери “чекист”лар идораси учун “хизмат иславотхона”си бўлиб келаётган ва Москва шаҳридаги Полянка кўчасида жойлашган хонадонга жалб қилади. Юрий Андропов давридан бери махсус видеокузатув ва аудиоёзув мосламалари ҳамда шинам безак ва мебеллар билан жиҳозланган ушбу квартирада Скуратов ва ёлланма фоҳишаларнинг ишрати видеога олинади.
Шундан сўнг Владимир Путин олигарх Роман Абрамович орқали Юрий Скуратовга “президент оиласини текширишни бас қилиб, ўз аризасига биноан тинчгина, яъни муаммоларсиз ишдан кетишни” тавсия қилади. Лекин бир ҳафта олдин фоҳишалар билан ишрат қилиб, ФСБ тузоғига тушиб қолганидан бехабар Скуратов Ельцин, Путин ва Абрамовичларнинг “таклифи”ни рад этади.
Шундан сўнг Владимир Путин мамлакат президенти Борис Ельцин билан келишган ҳолда Юрий Скуратовнинг ишқий “саргузаштлари”ни Россия Жамоатчилик Телевидениеси орқали намойишга қўяди. Натижада Скуратов ишдан олинади. Сенсацион видеотасвирлар кўплаб журналистларни, шу жумладан, Артём Боровикни ҳам янги журналистик текширув бошлашга ундайди.
Ушбу мавзу ва Полянка кўчасидаги “хизмат исловатхонаси” тарихини ўргана бошлаган Артём Боровик Бош прокурор мавзусидан ҳам шов-шувлироқ фактларни топишга эришади. КГБдан чиққан фаҳрий генераллар билан суҳбатлашган Артём Боровик Полянка кўчасидаги ҳудди шу “хизмат исловатхонаси”да Андропов пайти Владимир Путиннинг ўзи ҳам тузоққа тушганини билиб қолади.
Фақат Юрий Скуратовдан фарқли равишда Владимир Путин фоҳишалар билан эмас, балки ёш ўғил болалар билан, яъни баччабозлик устида қўлга тушган эди. Артём Боровик қўлга туширган видеотасвирларда КГБ полковниги Владимир Путин икки ёш рус болани алдаб, зўрлагани акс этган.
Ва Юрий Скуратовнинг ишқий “саргузаштлари” ҳақида катта танқидий мақола ёзган Артём Боровик ўз материалини: “Ушбу мавзуга бағишланган навбатдаги мақолам Бош прокурор Юрий Скуратовни тузоққа туширган ФСБ директори Владимир Путиннинг шаҳвоний қизиқишларига бағишланади. Ўқувчиларни олдиндан қизиқтириб қўяқолай: Путин ҳам Полянка кўчасидаги ҳудди шу “хизмат исловатхонаси”да қўлга тушган. Фақат Путининнг жазманлари фоҳиша аёллар эмас, мактабда ўқийдиган ёш болалар бўлган”, деган сўзлар билан якунлайди.
Артём Боровикнинг бу сўзларини ўзига нисбатан таҳдид дея қабул қилган Владимир Путин аввалига ОСУчилар орқали журналистга катта (бир миллион доллар) миқдорда пора ваъда қилади ва навбатдаги мақоласини газетада чоп этмасликни сўрайди. Лекин Боровик бунга рози бўлмайди ва мақолани барибир чоп этишини айтади.

Шундан сўнг ФСБ директори ўз рақибини тинчитиш операциясига киришади. Ва 2000 йил 9 март куни Москва-Киев йўналиши бўйича парвозга кўтарилган ва ўз салонига Артём Боровик ҳамда бир қанча йўловчини олган Як-40 учоғи Шереметьево-1 аэропортида ҳалокатга учради. Барча йўловчи ва экипаж ходимлари ҳалок бўлди.
Энди Путиннинг баччабозлигига қайтаман. Орадан бир неча йил ўтиб, бу мавзуни ФСБнинг собиқ ходими Александр Литвиненко қайтадан кўтарди. “Путиннинг баччабозлиги акс этган видеотасвирлар ФСБ директори томонидан йўқ қилинган бўлса ҳам, унинг нусхалари баъзи кгбчиларда сақланиб қолган”, — дея баёнот берди у.
Шундан сўнг ўзининг ифлос шаҳвоний қизиқишлари ва жиноятлари фош бўлишидан қўрққан Владимир Путин Полянка кўчасидаги тузоқни уюштирган барча кгбчиларни йўқ қила бошлади. Энг аввало у “баччабозлик саҳналари” билан боғлиқ махсус операция раҳбари, ФСБ директорининг ўринбосари, генерал-полковник Анатолий Трофимовни ўлдиртирди. Фаҳрий кгбчи ўз уйига кираверишда ОСУчилар томонидан отиб кетилди. Ўз жиноятларини яшириш йўлида Владимир Путин Полянка кўчасидаги баччабозлик тузоғидан хабардор 80 яшар нафақахўр кгбчини ҳам аяб ўтирмади.
Фаҳрий кгбчилар томонидан рус журналистларига берилган маълумотларга кўра, Владимир Путин узоқ йиллар давомида КГБнинг ташқи равзедка бўлимига ишга ўтишга уриниб келган. Лекин КГБ раҳбарияти Путиннинг баччабозлигини инобатга олиб, уни бундай жиддий бўлимга ишга ўтказмаган. Андропов: “Бу педофил тузоққа тушганини билмаслиги керак. Уни шарманда қилмасдан, ўзига билдирмасдан КГБ сафларидан ҳайданглар”, деб топшириқ берган. Бу борада Лубянканинг ўша пайтдаги раҳбарлари Владимир Путиннинг талабалик даврлариданоқ Ленинград КГБсининг 5-чи бошқармасига (Мафкуравий ҳуружларга қарши курашиш бошқармасига) “қулоқ”лик қилиб келганини ҳам эътиборга олмаган.
Шунинг учун ҳам кейинчалик Владимир Путин Германия Демократик Республикасида ишлаб, Лениградга қайтганда КГБ раҳбарияти уни ишга олмаган. Ва Путин бир неча йил ўзининг “Жигули” автомобилида Ленинград кўчаларида таксистлик қилишга мажбур бўлган.
Киракашнинг иқтидорга келиши
Путинни кўчадан давлат ишига ва кейинчалик катта сиёсатга олиб кирган киши Анатолий Собчак бўлади. 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида Ленинград мэри лавозимида ишлаган Анатолий Собчак чет элга нефть ва қимматбаҳо металлар сотиб, эвазига Россияга (Ленинград вилоятига) озиқ-овқат маҳсулотларини бартер тариқасида импорт қилишни кўзда тутувчи “Нефть ва қимматбаҳо металлар эвазига озиқ–овқат” дастурини ишлаб чиқади.
Уни бажариш учун Собчакка бир нечта чет тилларини биладиган, Европа мамлакатларида алоқалари бор ва иложи бўлса КГБда танишлари бор одам керак бўлиб қолади. Шунда Собчакнинг ёрдамчиларидан Виктор Черкесов (Ленинград вилояти КГБси 5-бошқармаси собиқ раҳбари, Путиннинг илк куратори) Ленинград мэрига ёш ва шижоатли Владимир Путинни тавсия қилади. Ўзи этник яҳудий бўлган Анатолий Собчакка Путиннинг барча характеристикалари маъқул келади.
Аввалига Собчак Путинни ўзига ёрдамчи қилиб олади. Бу лавозимида Путин Собчакнинг кун тартибини бир қолипга тушириб, мэрнинг ишларига янгича шижоат олиб киргач, Ленинград ҳокими ўз ёрдамчисини мэриянинг Ташқи алоқалар қўмитасига раис қилиб тайинлайди. Айнан мана шу лавозимда Владимир Путин мақола бошида тилга олинган молиявий фирибгарликларга қўл уради, Ленинград аҳолисини “иккинчи қамал”га ўтирғизади.
1996 йилги сайловларда Анатолий Собчак мағлубиятга учрагач, Владимир Путин яна ишсиз қолади. Лекин бироз вақт ўтгач Собчак Россия президенти Ишлар бошқармаси раҳбари Павел Бородинга хорижий мулк бошқарувида тажрибага эга мутахассис кераклигини билиб қолади ҳамда Бородинга қўнғироқ қилиб, ушбу лавозимга Владимир Путинни тавсия қилади.
Путин Бородинга ҳам маъқул келади ва Россия президенти Ишлар бошқармаси Юридик ва хорижий мулк бўлимига раҳбар этиб тайинланади. Бу лавозимда Путин яна ўзини кўрсатиб, ўз бўлимида ароқхўр Ельцин пайтидаги тартибсизликни бартараф қилиб, деярли ҳарбий интизом жорий қилади. Бу ҳатти-ҳаракатлари туфайли Путин нафақат Павел Бородиннинг, балки шахсан президент Борис Ельциннинг ҳам назарига туша бошлайди.
Бу орада Россиянинг ўша пайтдаги Бош прокурори Юрий Скуратов президент Ельцин ва унинг оила аъзолари катта молиявий фирибгарликка аралашиб қолгани юзасидан махсус текширув ўтказа бошлайди. Президент ва унинг командаси Бош прокурорни бундай хатарли йўлдан қайтаришга уринишади. Лекин Скуратов ҳеч кимга қулоқ солмайди ва текширувни шиддат билан давом эттиради.
Шунда Ельцин ФСБнинг ўша пайтдаги директори Николай Ковалевга мурожаат қилиб, ўзбошимча Скуратовни тинчитишни сўрайди. Лекин Ковалев бундай жиноятни амалга оширишдан бош тортади. Шунда Борис Ельцин ФСБ директори лавозимига ҳеч қандай жиноятдан қочмайдиган раҳбар излай бошлайди. Президентнинг энг яқин одамларидан ҳисобланган Павел Бородин Ельцинга Путинни тавсия қилади. Путинга тавсиф бераётиб, Бородин: “Бу йигит ҳеч нарсадан қайтмайди. Қўлидан ҳамма иш келади”, дейди.
Шу тариқа 1998 йил июль ойида Борис Ельцин Путинни чақириб, уни ФСБ директори лавозимига ўтказиш ниятида эканлигини ва бундан кўзланган асосий мақсад Бош прокурор Юрий Скуратовнинг овозини ўчириш эканлигини тушунтиради. Путин бу ишга тайёр эканлигини билдиради. Шундан сўнг президент Ельцин Путинни ФСБга раҳбар қилиб тайинлайди.
ФСБга нима мақсадда келганини яхши тушунган Владимир Путин директор лавозимига ўтириши биланоқ асосий ишга – Юрий Скуратовни тинчитишга киришади. Ва, юқорида ёзганимдек, бу йўлда у Бош прокурорни фоҳишалар билан тузоққа туширади ҳамда президент Ельцинни ва унинг оила аъзоларини муқаррар жиноий жавобгарлик ва шармандаликдан қутқариб қолади.
Владимир Путиннинг Борис-шохга қилган ушбу хизмати нафақат президентнинг ўзига, балки унинг оила аъзоларига ҳам ёқиб тушди. Скуратов воқеасидан сўнг Путинни амал пиллапояларида юксалтириш ғояси Ельцин оиласининг ҳар бир аъзоси учун асосий мақсадлардан бирига айланди.
Владимир Путиннинг атиги уч йил ичида президент Ишлар бошқармасининг бўлим раҳбари лавозимидан ФСБ директори, Хавфсизлик Кенгаши котиби ва Бош вазир лавозимларига тезлик билан кўтарилиши негизида ана шу сабаблар ётади.
Шуни айтиш керак-ки, охирги уч лавозимда Владимир Путиннинг золим ва қаттол табиати ошкора намоён бўла бошлади. Айниқса, унда мусулмонларга нисбатан айрича бир нафрат кўринди.
Туғруқхонани бомбалатган Путин
Иккинчи Чечен урушида Путин томонидан россиялик ҳарбийларга берилган бир топшириқ бир кунда бутун дунё оммавий ахборот воситаларини айланиб чиқди. Телефон орқали Чеченистондаги ҳарбий штаб раҳбарига мурожаат қилган Бош вазир Владимир Путин: “Грознийдаги Марказий туғруқхонани “Земля-Земля” русумидаги ракеталар билан бомбардимон қилинглар! У ердаги аёлларга ҳам, чақалоқларга ҳам ичингиз ачимасин. Чунки у ердаги аёллар террористларни туғаяпти. У ерда туғилаётган чақалоқлар эса бўлажак террористлардир!”, дея буйруқ берган.
Ҳарбийлардан бир гуруҳи: “Владимир Владимирович, балки туғруқхонани бомбардимон қилмаган маъқулдир?”, дейишганда Путин: “Қачондан бери мусулмонларга ичингиз ачийдиган бўлиб қолди?!” дея дўқ урган.

Ва россиялик ҳарбийлар Путиннинг топшириғига биноан Грознийдаги Марказий туғруқхонани бомбардимон қилишган. Аслида ядро бомбаларининг каллакларини ташишга мўлжалланган “Земля-Земля” ракеталари туғруқхонага келиб тушганда, оналар ва чақалоқларнинг бошлари, қўл-оёқлари узилиб, таҳминан 15-20 метр баландликгача учиб, ён-атрофга сочилган. Орадан бир ҳафта ўтгач, ўзбекистонлик оёқсеварларнинг идеали бўлмиш Владимир Путин “Земля-Земля” ракеталари билан Грознийдаги болалар боғчаларини ҳам бомбалатган.
Ушбу телефон мулоқотини ва ундан кейинги хунрезлик тафсилотларини “Свобода” радиосининг мухбири Андрей Бабицкий қўлга киритиб, дунёга эълон қилганди. Кейинчалик Путининг югурдаклари журналистни бир неча кун ноқонуний ҳибсда олиб қолиб, унга ўлим билан таҳдид қилишган.
Ўзбекистонлик путинпарастлар мавзусига қайтиб…
Ўзбекистонлик оёқсеварлар улуғлаётган Владимир Путин аслида ана шундай одам. Лекин бизнинг манқурт қуллар буни билишмайди ва билишни ҳам исташмайди. Уларни Путиннинг баччабоз экани ҳам, ўғри ва каззоб экани ҳам, қанчадан-қанча ленинградликни оч қолдиргани ҳам қизиқтирмайди. Ўзбекистонлик оёқсеварлар ўзларини мусулмон ҳисоблайдилар, лекин мусулмонларнинг туғруқхоналарини бомбалатган бир қотилни ҳар қанақасига мақтаб, тарафини оладилар.
Мақолани ўқиб: “Бу Саид Аскар дегани украинпараст бўлса керак. Шунинг учун Путинни ёмон кўрса керак”, деган ҳаёлларга борманг. Чунки мен Януковични ағдарган ҳозирги Украина ҳукуматини ҳам ёқтирмайман. Нега дейсизми?
Чунки Украинадаги янги ҳукумат 90 фоизга яҳудийларнинг ҳукуматидир. Бу ҳукуматнинг янги раҳбари Арсений Яценюк яқин-яқинагча ортодоксал ҳасид яҳудийлар сафида бўлиб, нояҳудийларнинг қонини ичиш каби энг жирканч яҳудий байрамларини ҳам очиқча нишонлаб келган.
Украина ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги ҳозирги тортишувлар сефард ва ашкенази яҳудийлари ўртасидаги геосиёсий ва иқтисодий зиддиятларнинг бир кўринишидир. Бир томондан, Ротшильдлар билан тил бириктирган Владимир Путин ва Россиянинг яҳудий олигархлари, иккинчи томондан эса, Рокфеллерлар билан тил бириктирган АҚШ ва Европадаги яҳудий олигархлари жаҳон табиий бойликлари учун қаттиқ курашишмоқда.
Улар ўртасидаги асосий тортишув дунё халқларини, айниқса мусулмонларни сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан итоатда ушлаб туриш устидадир. Рокфеллерлар: “Дунё халқларини АҚШ Федерал Резерв Тизими орқали хоҳлаганча нақд доллар чиқариб, қарзга ботириб, итоат қилдириш лозим” дейишаётган бўлса, Ротшильдлар: “Дунёни қул қилишнинг бу усули охирги пайтларда ўзини оқламай қўйди. Шу сабабдан қитъаларда кичик молиявий зоналар ташкил қилиб, ҳар бир қитъага ўзининг умумий пул бирлигини чиқариб, итоат қилдириш керак”, дейишмоқда.
Шу сабабдан икки лагерга бўлинган яҳудийларнинг курашида мен бир мусулмон сифатида ҳеч қайси тарафнинг ёнини олмайман. Аммо мана шу мавзу устида қир-пичоқ бўлаётган яҳудийларнинг тарафини олиб, икки лагерга бўлиниб, бири украинпараст, бири путинпараст бўлаётган ўзбекларга ачинмасдан илож йўқ. Чунки икки томон ҳам аслида нима бўлаётганидан бехабар, лекин ўзини билағон қилиб кўрсатишга уринмоқда.
Саид АСКАР
facebook.com дан олинди