ҚЎШИҚЛАРНИ ҚАЛБЛАРГА МУҲРЛАГАН ҲОФИЗ
— Кекса ҳофиз умрининг адоғига қадар қўлдан торини қўймади.Саҳифамизни марҳум ҳофиз
Фахриддин Умаров ижросидаги бир қўшиқни мавзу қилиб бошласак .
О, муҳаббат,
Боғингдан гул термаган ким бор,
Ўн саккизга кирмаган ким бор.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида урф бўлган бу қўшиқ ҳақида марҳум ҳофизнинг ўзи мана
буларни айтган эди.
- Саҳна деган жойни биласизми? У кичкина хонадай жой эмас. Бу халқ билан юзма-юз бўлинадиган
жой. Мухлислар мендан фақатгина Навоий, Бобур ëки Машрабни эмас, мана шу ҳозирги етук
шоирларимизнинг шеърларини ҳам талаб қилишади. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Пўлат Мўмин,
Жуманиëз Жабборов, Тўра Сулаймон. Мана шуларнинг ғазаллари ҳам халқимизнинг кўнглидан жой
олган. Мана қаранг “Эй муҳаббат”, “Ўн саккизга кирмаган ким бор” ëки “Хаëл”ни қайси классикдан
кам деб биласиз?
Фахриддин Умаров ижросидаги “Ўн саккизга кирмаган ким бор” ғазали китобдагидан фарқ қилади.
Куйга тушиши учун муаллиф матнни Фахриддин Умаровга бироз ўзгартириб берган. Фарқ эса мана
бундай:
Эркин Воҳидов китобида:
Тушдим чоғи мен ҳам домингга,
Эзгу ҳислар бахш этдинг менга,
Ҳаëтимда зар лавҳа бўлдинг,
Илк шеъримда сарлавҳа бўлдинг,
Хаëлларим улфатдир сенга.
Фахриддин Умаров ижросида:
Тушган чоғим мен ҳам домингга,
Ажиб дунë бахш этдинг менга
Ҳаëтимга зар лавҳа бўлдинг,
Илк шеъримда сарлавҳа бўлдинг,
Хаëлларим улфатдир сенга.
Бу фарқни Фахриддин Умаровнинг шогирди Абдураим Абдураҳмонов шундай хотирлайди.
— Мана Эркин Воҳидовнинг “18га кирмаган ким бор” деган шеърлари бор. Бу шеър бу, ғазал эмас.
Ана шунинг айрим жойларига ўзгартириш киритилган.
Тушган чоғим мен ҳам домингга,
Ажиб дунë бахш этдинг менга.
Шу жойда ажиб дунë. Бу севгининг ажиб дунëсининг, одам илк бора севгига дуч келганда бутунлай
бошқача бир дунëга кириб қолганлиги таърифлаб, шу сўзга ўзгартирганлар. Китобда
бошқача.Сайрам қишлоғида Фахриддин Умаров хотирасига бағишлаб ўтказилган "Мени ёд эт" деб
номланган концертда унинг шогирди Хожиакбар Хамидов бу ҳақда шундай деган эди:"Эркин ака
буни ўзларида ҳам эшитиб кўрганларидан кейин “Яхши. Менга маъқул бўлди, тўғри ўзгартирибсиз”
деб айтган. Мен шунга ўхшаган ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганман. Бир томондан маъносига, иккинчи
томондан ички техникаларига ҳеч қандай зарар етмайдиган қилиб қўшган сўзлари ўшандан кучли
бўлса бўлардики, кам бўлмас эди.
Қўшиқни тинглар эканмиз¸ ўз ëзган севги мактубини қўшни қизга девор оша бераëтган ўспирин
ҳолати гавдаланади.
Сенга атаб ғазаллар ëзиб,
Ҳамроҳига аста кўрсатиб,
Қўшни қизга бермаган ким бор.
Таниқли кинорежиссëр Али Ҳамраев суратга олган фильмда ҳам Фахриддин Умаров ижросида айни
қўшиқ янграйди.
Собиқ Иттифоқ даврида ҳофизнинг душманлари кўп бўлган.Шунинг учун унга "Ўзбекистон халқ
артисти" деган унвон берилмаган.Мустақиллик туфайли ҳақиқат юзага чиқди.Унга "Ўзбекистон халқ
ҳофизи" деган унвон берилди.Бу унвоннинг даражаси халқ артистиг7а қараганда бир неча палла
юқори туришини кўпчилик билмаса керак.
Умаров оилавий архивида сақланаëтган аудио тасмада марҳум ҳофизнинг бу борадаги фикрлари
ҳам бор.
“Халқимизда “Дарахтнинг сояси унинг катталигига қараб ўлчанади” деган жуда яхши гап бор.
Одамнинг обрўси эса унинг душманига қараб ўлчанади. Обрўли кишининг душмани доимо кўп бўлади.
Душман сиз билан биз ўйлаган душман эмас. Улар чин дилдан ëмонликни истамайдию, сизни озгина
бўлса ҳам қоқилтириб, сиздан бироз бўлса ҳам ўтишни истайдиган рақобатчилар бўлади.
Инсон бир ерда 5-10 йил раҳбар бўлса, суриштириб кўрган вақтда бир неча хатога йўл қўяди. Мен
ҳам 20, 30, 40 йил ишлаган бўлганимдан кейин унча-мунча хатоларга йўл қўйган бўлишим мумкин
ахир. Бунинг устига менга минг-минглаб кишилар гул олиб чиқарди. Минг-минглаб кишилар қарсак
чалишарди. Ўшаларнинг ичида мен ақлимнинг менга босган амри билан ҳаволанишим мумкин эдими
ëки йўқми? Мумкин эди. Эҳтимол шундай бўлган.
Иккинчиси ва энг асосийси ўша даврда битта мен эдим. На Камолиддин, на Хайрулла, на Ғулом на
бошқа лирика айтадиган кишилар йўқ эди. Булар кейин менга эргашди. Бошқа одамлар ҳам бир
йиғин қилса, мени орзу қиларди. Ўғлимизнинг тўйига шу кишини олиб келсак деб ният қилишарди.
Унинг устига мен ишлар эдим. Бир йилда мен икки ойгина дам оламан. Бир ой дам олиш бўлади, бир
ой янги репертуар тайëрлаймиз. Шу даврда ҳаммага айта олмайманку. Устига-устак энг ëмони
менга бир яхшилик қилган киши, мени ойлаб, йиллаб кутган киши тўй қиладиган куни бир каттароқ
раҳбарнинг тўйи чиқади. Ахир мен унга ҳам бора олмай қоламан. Унинг курагида менга нисбатан
қанча яхшилиги бўлса ҳам озгина доғ тушади. Вақти келганда менга яхшиликдан кўра ëмонликни
раво кўришни хоҳлаб қолади. Шунақа йиғилиб-йиғилиб борди камчиликлар. Кичкина камчиликларимиз
катта бўлиб кўринди. Шуҳрат аканинг битта тўртликлари хаëлимга келиб қолдида.
Бахтинг келса ëнингда дўстинг кўпаяр,
Қилмаган ишларинг ҳатто мақталар,
Сен шунда ҳушëр бўл, вақтики келса,
Ана шу дўстларинг оëғинг чалар.
Ахир ўзимиздан ҳам бўлган-бўлмаган гапларни етказувчилар бўлди. Энди мана ҳозир Худога шукур
яхшилигимизга доир сўзлар борки, менга отилган таъна тошларидан мен ранжимайман. Сабабики,
мен ҳам таъна тоши отувчилар билан баробар эдим. Шуларнинг тошларини йиғиб-йиғиб, оëғимга
зинапоя қилиб, бундай қарасам улардан баландроқ бўлиб қолибман. Улар кўргандан кўра олисни
кўрадиган бўлиб қолибман. Шунинг учун уларга миннатдорчилигим бор”.
. Инсон умри поëнли, қўшиқ умри поëнсиз, дейдилар.
“Мен сизларга айтмоқчи бўлган ашула “Ўн саккизга кирмаган ким бор”. тингловчилар орасида,
ижрочилар орасида, қўшиқ шинавандалари орасида ҳаммамиз ҳам шу ëшни босиб ўтамиз. Кўпчилигимиз ўтиб бўлганмиз. Ëшларимиз етиб келади.
Аммо шу ëшда инсон қалбида ажойиб жараëн бўлади. Муҳаббатнинг жуда ҳам авжи, инсонийликнинг
жуда юксак поғоналарига қадам қўйган давр бўлади. Одам 18 ëшидан кейин ҳаëтнинг
икир-чикирларини, ҳаëтдаги ëқимли ва ëқимсизларни, яхшилик ва ëмонликларни аста-секин билиб
борадиган бўлади.
Муҳаббатда 18 ëш ниҳоятда тўнғич, бошланғич ëш ҳисобланади. У даврдаги муҳаббат ҳамма
вақтдагидан ҳам гўзал, ширин кўринади. Ҳозир сизларга мен севимлио адибимиз Эркин Воҳидовнинг
“Ўн саккизга кирмаган ким бор” деган шеърларини куйга солиб айтиб бермоқчиман.
Ўн саккизга кирмаган ким бор,
Боғингдан гул термаган ким бор.
Сен ҳақингда ëзиб тўрт сатр,
Сирдошига аста кўрсатиб,
Қўшни қизга бермаган ким бор.
Дастлаб ҳар ким қалам олган он
Ëниб сени куйлар бегумон.
Маскан қуриб ҳар бир кўнгилдан,
Ошиқларни қолдириб тилдан,
Шоирларни қилурсан бийрон.
Тушдим чоғи мен ҳам домингга,
Езгу ҳислар бахш этдинг менга,
Ҳаëтимда зар лавҳа бўлдинг,
Илк шеъримга сарлавҳа бўлдинг,
Хаëлларим улфатдир сенга.
Юрагимда ҳис этдим қанот,
Тилсим каби очилур ҳаëт,
Висолдаги дамларим ширин,
Ҳижрондаги ғамларим ширин,
Кулиб боқар менга коинот...
Ўн саккизга кирмаган ким бор,
Боғингдан гул термаган ким бор.
|