//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Исмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?

Исмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?

Баъзан ўйланиб қоламан нега мени исмимни айнан Фурқат деб қўйишган. Болалигимда исмим ўзимга унчалик ёқмасди. Лекин мактабда ўрта синфларга ўтганимдан кейин исмим ёқа бошлади. Чунки синфдошларим бир бирларини исмларини қисқартириб айтишарди. Исломни Иска, Шохрухни Шаха, Жаҳонгирни Жаха ва ҳоказо. Мега келганда эса қисқартиришнинг иложи йўқ эди. Ростини айтсам, исмимни қисқартириб айтишларини умуман хоҳламайман. Шахсий фикримча ҳар бир инсонни ўз тўлиқ исми билан айтган маъқул. Исмларни қисқартилиб айтилишига тенгдошларимнинг фикри билан қизиқиб кўрдим. 

Мирзабаева Санемхан (НМПИ талабаси): Ҳозирги кунда ёшлар орасида исмларниИсмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?қисқартириб айтиш урфга айланган. Мен ҳам кўпчилик қатори исмларни қисқартириб айтишни яхши кўраман. Сабаби, менга қисқартириб айтиш қулай. Дўстларим, яқинларим исмимни Санем деб айтишса, уларни менга яқин эканликларини сезаман. Аксинча, исмимни тўлиғича Санемхан деб айтишганида менга узоқ одамдай туюлади. Бироқ, ўзимиздан катта инсонлар одамнинг исмини тўлиқ айтиш керак деб уқтиришади. Лекин, баъзан уларнинг ўзлари ҳам бунга амал қилмаганликларини кўрамиз. Лекин ўзимга исмларни қисқаририб айтиш барибир ёқади.

Қазақбаев Раҳматулла (ҚДУ талабаси): Исмим Рахматулла бўлса ҳам, Исмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?дўстларим мени Рома деб чақиришади. Баъзан Рахматулла деган исм менга бегонадек туюлади. Лекин, тан олиб айтишим жоизки, Рома деган ном менга кўпроқ ёқади. 


Юлдошева Гулбону (НМПИ талабаси): Одамга туғилган пайтида яхши ният билан исм қўйишади, Исмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?уни қисқартириб айтсак, у исмнинг баъзида маъноси ҳам чиқмай қолади. Лекин шунда ҳам айтаверишади, бунга тушунмайман. Тўлиқ исми билан айтишса нур устига аъло нур бўларди. Лекин шундай иснонлар борки, улар бошқалардан ажралиб туриш учун ҳам исмларни қисқартириб ёки эркалатиб айтишни ҳуш кўришади. 


Абуов Жарилқасин (ТАТУ талабаси): Мен исмимни фақатгина ўқитувчилардан тўлиқИсмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?эшитаман холос. Дўстларим одатда мени Жакен деб чақиришади ва мен бунга кўникиб ҳам қолганман. Тўғрисини айтсам, исмимни тўлиқ айтишадими ёки қисқартирибми бунга унчалик ҳам эътибор бермайман. 


Абибуллаев Нурлибек (ҚДУ талабаси): Менга исмимни Нурли деб қисқартирибИсмингизни қисқартириб айтишларига қандай қарайсиз?айтишганлари унчалик ёқмайди. Агарда изига бекни қўшиб Нурлибек деб чақиришса яхши бўларди. Шунингдек ўзим одатда ҳеч кимни исмини қисқартириб айтмасликка ҳаракат қиламан.

Албатта ҳар кимнинг ҳам ўзига яраша фикри бор. Хўш бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Юсупов Фурқат
Манба: furkat.uz
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (17.04.2015)
Просмотров: 793 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz