//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ИМЗО ТАҚДИРНИ БЕЛГИЛАЙДИМИ?

ИМЗО ЧЕКИНГ!

 

Инсоннинг келтирилган уч хил кўринишдаги феъл-атвори мавжуд: унинг ўз «Мен»и, атрофдагиларнинг унга нисбатан фикри ва асл феъл-атвори. Қуйида биз инсоннинг асл феъл-атвори ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлишнинг янги усулини келтирамиз: оддийгина имзога қараб, бу имзо эгасиқандай инсон эканлигини аниқлаш мумкин экан!

Руҳшунос Жеймс Раскиннинг фикрича, имзосини турли нақш ва гуллар билан безайдиган шахслар кенг дунёқарашга эга бўлган шахслардир. Ҳуснихати энига қисқа, бош ҳарф ва кейинги кичик ҳарфлар ҳажми орасида катта фарқ билан имзо қўювчилар эса ўта эҳтиёткор ва чўрткесар инсонлар бўлишади, деб ҳисоблайди. Исм ва фамилия бошҳарфларини умумлаштириб имзо қўювчилар ҳаётда оптимист, бир вақтнинг ўзида бир неча ишни битиришга «ихтисослашган». Ҳарфларда бурчаклар яққол кўриниб турган имзо эгалари сабрсиз ва жаҳлдор бўлиб, уларнинг ғашига тегмаган маъқул. 

1. Имзо Ўлчами:

а) Кенг — кенг қамровли фикр юритиш;

б) Ўртача — аниқ ва лўнда қарорлар.

2. Имзо узунлиги:

а) Жуда узун — муаммоларнинг туб-тубига етиб бориш, ортиқча эътиборлилик, эзмалик;

б) Қисқа — бир хилликдан қочишга мойиллик, вазият жиловини осон қўлга олиш.

3. Имзо типи:

а) «Гажакли» ҳарфлар — юмшоқлик, меҳрибонлик, мезонни сақлашга уриниш;

 б) Бурчакли — бесабрлик, жаҳлдорлик, мустақиллик, ҳақпарварлик.

4. Ҳарфлар орасидаги масофа:

а) Аниқ кўринадиган — сахийлик;

б) «Пухта» имзо — тежамкорлик, хасислик (айниқса, майда ҳарфлар ёзилган бўлса).

5. Имзода:

а) Доирачалар бўлса — муаммолар ва ғоялар такрорийлиги;

б) Илмоқчалар — эҳтиёткорлик, «тўғридан-тўғри» феъл-атвор;

в) «Суратли» — ижодий фикрлаш;

г) Аралаш шакллар — ўз қирраларини намоён қилишга, чўққига чиқишга уриниш.

6. Имзо йўналиши:

а) Чапга — ўзини севиш, яққол индивидуализм;

б) Ўнгга — феълини мувозанатда тута билиш, вазиятни тушунишга ҳаракат қилиш;

в) Тўғрига — ўзини тутиб туриш, чеклаш, ўзига тўғрилик, ақл;

г) Ҳар тарафга йўналган дастхат — яширинлик, самимий бўла олмаслик;

д) «Ухлаб қолган» ҳарфлар — руҳий муаммолар қуршовида қолиш.

7. Якунловчи чизиқ йўналиши:

а) Юқорига — оптимизм;

б) Пастга — тушкунликка мойиллик;

в) Тўғрига — маълум мувозанат, қолипга солинган феъл-атвор.

8. Имзо думчасининг узунлиги

а) Узун «думча» — қанчалик узун бўлса, ўзгалар фикрига шунчалик қарши чиқиш. Шунингдек, бу кузатувчанлик ва эҳтиёткорликни ҳам белгилайди;

б) Қисқа «думча» — кўникувчанлик.

9. Имзо чизиқлари:

а) Имзо остида — худбинлик, хафа бўлишга мойиллик, атрофдагилар фикрига қарамлик;

б) Юқорида — мағрурлик;

в) Имзонинг ўзидаги чизиқлар — ўзига паст баҳо бериш ва кўнгли тўлмаслик, иккиланиш.

10. Симметрик кўриниш:

а) Аниқ ўлчамлар асосида — ишончлилик;

б) Асимметрик — ўзгарувчан феъл, кайфиятнинг тез-тез тушиши;

в) Аралаш — ҳиссиётга берилиш, меъёрни унутиш.

11. Мураккаблик:

а) Оддий — «муаммо йўқ» — «эл қатори» ҳаёт кечириш;

б) «Зўриққан» — пашшадан фил ясашга мойиллик;

в) «Оригинал» — юқори ижодий потенциаллик.

12. Тушунарлилик

а) Ҳарфлар чаплашиб кетиши — айёрлик;

б) Аниқ, чиройли ҳуснихатда — феъли «бир қарашда» маълум бўлиши, сирлиликдан йироқлик.

13. Ҳарфлар «босими»

а) Ҳаддан ортиқ — агрессивлик (тажовузкорлик);

б) Енгил (кучсиз) — нималарнидир яширишга мойиллик;

в) Кучли — ўзига ишончдан дарак беради.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (25.01.2015)
Просмотров: 1081 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz