Ибратли бир даъват …
Фейсбуукнинг Дурдон Ўзбекистон адресида тубандаги хабарни ўқидим ва у менга ёқиб қолди. Буни ҳам баъзибир стилистик ўзгаришлар билан юқорида келтирилган шеърга тиркаб, саҳифамиз ўқувчиларига ҳавола қилишни фойдали ҳисобладим.
“Бир инсоний гуруҳда билдирилган фикрлар эди. Уни кўчириб олиб. Доим ўқиб юраман ва фойдаланаман. Қимматли юртдошлар. Сизларга ҳам балки фойдали бўлар деган қарорга келиб, уларни сиз азизларга ҳам илиндим. Марҳамат, маърифат олингиз:
Инсонлар бор Қуръони карим лаззатини тота олмайдилар, қанча ҳаракат қилсалар ҳам.
Инсонлар бор, умуман ўшандай лаззат борлигини ҳам билмайдилар.
Инсонлар бор, Қуръони карим варақлагани вақти йўқ, чунки у учун бу аҳамиятсиз.
Инсонлар бор, Қуръони карим ўқиб, гоҳида роҳат топади, аммо сўнгра у роҳатни йўқотади. Бироқ шундай инсонлар ҳам борки, улар учун Қуръони каримни фақат ўқиш кифоя эмас, унинг мазмунини яхши англаш учун тил ўрганиш лозимлигини ҳам тушуниб етади. Шунинг учун улар, Қуръони карим ифодаланган тилни ўрганиб, уни онгли шаклда ўқиб, тушунишга уринишадилар. Яна бир қатор инсонлар ҳам бордирки, улар Қуръони карим тилини билиб, ўзича тушуниш билан чекланмайдилар. Бу тур кишилар, Қуръони каримдаги оятларнинг индирилиш тарихи, улардан ҳукм чиқариш йўлларини ва у ҳукмларга амал қилиш тартибини ҳам биладилар. Бундай кишилар, бошқача айтганда Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ворислари-олимлардир.
Сиз ҳам шу кичкинагина танангизга ўйлаб кўринг-а, сиз қандай одамсиз? Роббингизнинг китобидан кунига икки оят ёд ололмасангиз? Агар сен, кунига икки оят ўрганиш (ёд олиш)ни мақсад қилсанг-да, уни бажара олмасанг … Эй ғофил банда, интернетдан кўп нарсалар ўрганаяпман деганинг қуруқ сафсата эмасми!?
Бундайларни биласанми ким дейишадилар? Билсанг, уларни Ўз НАФСИНИНГ ҚУЛИ, дейишади. Сени дангасаликка ундаётган, китоб очишингга тўсқинлик қилаётган, интернетда соатларча ўтиришга маҳкум қилаётган, мен ҳам унча-мунча нарсалар ўрганаяпман-у, деб ўзингни оқлашга ундаётганларнинг барчаси НАФСингдир, нафс балосидир. Сен эса, у балони бошқара олмаяпсан, аксинча сен унга бўйин эгаяпсан …
Улуғлик тожини ечиб, хорлик либосини кийгин, нафсингга қул бўлмай, атрофингга қара! Сен бу ерда, юмшоқ кўрпача устида ўтирибсан гердайиб, у ёқларда, балки узоқ, балки сенга жуда яқинларда Оллоҳу таолонинг Расулу-Пайғамбаримиз (соллаллаоҳу алейҳи ва саллам) номига нималар ёпиштиришга уринишаяптилар … ! Қуръони каримдан, динимиз тарихидан нималарни ўргандинг …? Улардан қандай ибратлар олдинг? У Зот бизнинг замонимиздаги вазиятларда Ўзларини қандай тутган бўлардилар …? Саҳобалар-чи? Улар, улар нималар қилишган бўлардилар …?
Менга қара, эй нодон банда! Ўтаётган умрингга, бекорчилик вақтингга, бажараётган ишингга қара! Агар сен уларда ҳеч уяладиган ерларини кўрмаётган бўлсанг, уларда айбдорлик ҳис этмаётган бўлсанг…! Ва Оллоҳ, сенга қандингни ур, дейишдан бошқа сўз топиш мушкулдир. Аммо кўзингни оч эй банда! Қиёмат яқиндир. У ерда Оллоҳ сендан интернетдан ўрганларингни сўрармикан-а …? Йўқ, сўрамайди. Атрофингга назар ташла, китоблар истаганингча бор … Улардан ўрган! Излан, илм заҳматини ҳам чек, ахир. Тил ўрган, тўнка сингари юравермасдан … ! Қуръони карим ўқиганингда имкони борича ҳарфларни яхши талафузда ўқи. Қуръони карим ўқиш қоидасига мувофиқ ўқисанг, унинг лаззатини ҳис қила оласан. Ўз устингда чидам билан кўпроқ ишлашга ўрган! Шуни ҳам билгинки, устоз сени камчиликларингни тўғрилаб туради, холос. Асосий иш, ўрганиш эса сенинг зиммангдадир. Ҳеч ким ва ҳеч қандай куч сени бир пастда олим қила олмайди. Олим бўлиш учун асойдил енг шимариш ва жуда кўп қора тер тўкиш керак бўлади. Қуръони карим устида ўтириш учун алоҳида вақт ажрат! Ундан ўрганишга белгилаган вазифангни бажармасдан уйқига ётма. Заруратдан эртага қолган вазифангни эртаси куни дарҳол бажар!
Қуръони карим ўрганишга ажрат вақтинг, ҳеч бўлмаганда иетернетга ажратган вақтингдан кам бўлмасин! Ёки Қуръони карим ўрганишни интернетда ўтиришдан аҳамиятсиз ҳисоблайсанми!? Агар Қуръони карим ўрганиш ва интернетда ўтиришни солиштирадиган бўлсанг, интернетда ўтириш вақтингни кескин камайтир ва Қуръон карим устида ўтириш вақтингни сезиларли кўпайтир! Оқибатда интернет сен учун аҳамиятсиз бир юмушга айлансин! Нима, сен бундай қила олмайсанми? Ундай бўлса, ҳаётнинг нима аҳамияти бор? Олдингга яхши мақсадлар қўйгин, мақсадингни амалга оширишда сидқидил бўл! Уларни бажаришда астойдил бўлишинг зарур! Ана шунда сен ҳеч замон ёлғиз бўлмайсан. Бу йўлда қанча машаққат кўрсанг-да, ҳеч кимга буни билдирма! Ҳар қандай савобли ишнинг бошида бир мунча қийинчиликлар бўлади, ҳатто жуда катта қийинчиликлар бўлиши ҳам мумкин. Чунки нафсинг ижтиёрида яшашга ўрганиб қолгансан. Энди эса чидашга тўғри келади. Сабр қил ва Қуръони карим устида ишлашиннги тўхтатма! Акс ҳолда бошқа инсонга айланиб қолишинг мумкиндир …
|