Ибрат олинг … !
Мана бу еттита нарса бўлмасидан, етти нарса фойда бермайди. Бир ҳикмат соҳиби киши шуларни сўзлаган экан:
1. Гуноҳлардан сақланмаган кишига “Аллоҳу таолонинг азобидан қўрқаман,” дейиши фойда бермайди.
2. Солиҳ амаллар қилиб савоб олмаганларга “Мен Аллоҳу таолодан савоб умид қиламан,” дейиши фойда бермайди.
3. Ибодат ва хайрли ишлар қилишга ният қилсада, бироқ хайрларли ишларни қилмаса, унинг нияти ҳеч қандай фойда бермайди.
4. Ўзининг хайрлар қилиш имконига эга бўлишини тилаб Аллоҳга дуо қилса-ю, аммо ишламаса, меҳнат қилмаса, унга у дуолар фойда бермайди.
5. Қилиб қўйган гуноҳларига пушаймон бўлмасидан, қилинган тавба, Астоҳфуруллоҳ дейишлар фойда бермайди.
6. Одамлар кўрадиган жойларда солиҳ амаллар қилиб, улар кўрмайдиган жойларда ёмон амаллар қилишдан қайтмаганларга уларнинг яхши амаллари фойда бермайди.
7. Ибодат қилишда жуда ғайратли бўлиб, амалларни фақат Аллоҳ ризоси учун қилмаган кишига бу амаллари фойда бермайди.
Эрнинг уй бекаси(хотини) олдидаги вазифалари …
1. Унинг олдида ҳар вақт адабли бўлиш,
2. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш,
3. Уйга келинганда унга салом бериш,
4. У билан ёлғиз қолинганда унга ўз муҳаббати ва севгисини ифодалаш,
5. Хафа кўринган вақтларда, ундан ҳол-аҳвол сўраб, унинг кўнгулини кўтариш,
6. Ҳар вақт, ҳар бир ишда унинг кўнгулига қараш,
7. Болаларнинг тарбиясида унга яқиндан ёрдамчи бўлиш,
8. Улар яшаётган жойларда одат бўлган чиройли кийимларни кийдириш,
9. Имконига қараб унга яхши емаклар едириш,
10. Уни, ҳеч бир сабаб ила урмаслик,
11. Бир кундан ортиқ ундан аразлаб юрмаслик,
12. Унинг камчиликларига сабр этиб, ўзида ҳам камчилик борлигини унутмаслик.
13. Унинг яхшиликлари кўпайса, Оллоҳга шукр қилиш,
14. Эр ўзини, унинг хоними ҳаммадан яхши кўради – севади, деб билиш,
15. Уй ва ташқарида бўладиган ва оила ишларида, хонимнинг фикрига ҳам қулоқ солиш,
16. Икки тараф ҳам уйда раис, эркак эканлигини қабул қилиш,
17. Унинг гуноҳ бўлмаган камчиликларини кўрмасликка олиш,
18. Унинг айб ва қусурларини бошқаларга сўзламаслик,
19. Вақти-вақти билан у билан ҳазил-мутойиба айтишиб, ўйин-кулги қилиб туриш,
20. У билан фитнага сабаб бўладиган жойларга бормаслик,
21. Лозим бўлса, унга динини, ҳалол, ҳаром ва вазифаларини ўргатиш,
22. Унинг розилиги бўлмаса, сафарга чиқмаслик,
23. Унга душманларини ва қарзларини сўзламаслик,
24. Унга хайр(яхши) дуоларда бўлиш ва уни ҳеч вақт қарғамаслик.
|