Категории раздела |
Турфа тақдирлар
[483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил
|
|
Статистика |
Онлайн всего: 3 Гостей: 3 Пользователей: 0 |
|
ФУТБОЛДИР
ФУТБОЛДИР
Эй дўстларим, билсангиз...
Жону дилим футболдир,
Кеча..кундуз сайраган
Бийрон тилим футболдир!
Футболнинг жозибаси,
Ишқи дилларда ёниқ,
Вужудимда жасорат,
Куч ва билим футболдир!
Оламда энг суюкли,
Қизиқ ўйин...мана шу,
Ҳамма унга маҳлиё,
Юрту элим футболдир!
Кимлар ўйлаб топгандир,...
Отасига минг раҳмат,
Бу тилсимот, хазина,
Битмас илм футболдир!
Миллион..миллион одамлар
Унга шайдо ҳамиша,
Сўзлагани..сўзлаган
Шоир, олим...футболдир!
Ихлосмандлари бисёр,
Ўйнаганлар бахтиёр,
Ҳар бир инсонга албат,
Берар таълим футболдир!
Мураббийлар қаттиққўл,
Тактикаси жуда зўр,
Доно, зукко. билимдон
Ва муаллим, футболдир!
Энг омади келганлар
Ажаб голлар уради,
Шунда улар дегайким:
Бахт..иқболим футболдир!
Суҳайлий ҳам футболнинг
Шайдоларидан бири,
Ҳар қаерда, ҳар қачон
Жону дилим футболдир!
|
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (01.12.2014)
|
Просмотров: 760
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
|