//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

«Ҳеч кутмаган ердан топган дуримсиз»

«Ҳеч кутмаган ердан

топган дуримсиз»

 

Кармана туманида яшовчи, нафақадаги педагог Ойбаҳор Ўтаеванинг ҳаёт тарзи хусусида эшитарканмиз, беихтиёр, шоирнинг юқоридаги жумлаларини ёдга олдик. Бу хокисор, дилнавоз аёлнинг умр йўллари камчилик аёлга насиб қиладиган эзгу фазилатлар ичида, ибратли кечгани-кечаётгани рост.

Сирасини олганда, умримиз давомида ўгай оналарнинг минг бир кору кароматлари хусу­сида бот-бот эшитган-ўқиган, дуч келган эдигу, аммо таниган-билгани­миз – карманалик Унсин биби Умарова, Саҳатой ая Носирова, Тўхта ая Бойбекова каби онахон­лар умрларини турмуш ўртоқлари болаларига чинакамига она сифати­да бағишлаб ўтказган-ўтказаётган инсонлар эдилар. Яна Навоий шаҳ­рида истиқомат қилувчи, айни пайтда Навоий санъат ва мада­ният кол­лежида маъна­вият бўйи­ча директор ўринбосари вазифаси­да ишлаётган Фотима­хон Ҳикматова ҳам ана шундай меҳр малика­ла­ридан бири сифатида танилиб, тан олингани рост. Шулар­нинг қато­рига...

Келинг, гапнинг  "ин­даллоси"га ўтай энди. Ойбаҳор асли Самар­қанд вилоятининг Пах­тачи туманидан. Тенгу тўшлари қатори ўқи­ган, ишлаган, севиб, тур­муш қургандию, би­роқ ўн йиллаб фарзанд кўрмагач, биринчи тур­му­шидан ажралишга мажбур бўлганди. Тақ­дирнинг ишини кўринг­ки, уч фарзанди билан бева қолган қарнаблик, кейинчалик Навоий шаҳрида яшаётган  Йўл­дош Исроилов хонадо­нига чинакамига она бўлиб кириб келди Ойбаҳор. Шу асно бу даргоҳда кечган 20 йиллик умр йўли унинг "ким"лигини  тўлали­гича намоён қилолди.

Қаҳрамонимиз Исро­илов­лар хонадонига ту­шиб келганда оиланинг катта фарзанди Марғу­ба мактабнинг 7-син­фида, ўртанчаси Сан­жар­бек 4-синфда ўқир, кенжатой Сардоржон 4,5 яшар болакай эди.

Ойбаҳор уларга чина­ка­мига меҳр қўйди. Ана шу меҳр-муҳаббатини эса жуфтининг дилбанд­ларига кўр-кўрона эмас, оқилалик билан  бағиш­лай олди.  Шу сабабдан болалар ҳам опани чин кўнгилдан ўз оналари ўрнида қабул қилишди ҳамда ардоқли дилбан­дига айланиб, вояга етиш­­ди. Бугун катта ўғил-қиз ўқиб, олий маъ­лумот­ли мутахассислар бўлиб етишишган; уй­ли-жойли, фарзандли бўлиб, ўз оилалари би­лан бахтиёр яшашаяпти. Кенжатой ўғил Сардор­бек эса Мос­ква универ­ситети фуқаро авиация­си бўлимида таҳсил олмоқда.

Шунингдек, у турмуш ўртоғининг қариндош-уруғларинию бугун жон­дан суйиб, "ўзимнинг фарзандларим" дея ар­доқлаб, соғиниб-меҳр кўрсатиб келаётган ўғил-қизларини кўкси ости­да ўстириб, ёруғ дунёга келтирган онаси, ҳаёт­дан бемаҳал кўз юмган ши­фокор, раҳматли Ой­ди­ной Исроилованинг қа­рин­дошу яқинлари кўнг­лини ҳам овлаш учун ўзи­да чин рағбат ва ихлос тополган бағри­дарё, тов­фиқли-иймон­ли аёл­дир. Яқинда ана шу инсонлардан бири­нинг вафоти сабабли Ойба­ҳор­нинг бетакрор оқиба­ту одамийлик фа­зилат­ларига бевосита гувоҳ бўлдикки, бундай одами­жонлик фақат ихлосли инсонлар­нинг­гина қўли­дан келадиган ишдир.  

– Менинг ярим кўнг­лим ўғил-қизларим ту­файли аллақачон бутун бўлгани рост. Лекин  ўгай деган сўз – мени ҳа­миша тавқи лаънат­дай таъқиб қилиб юри­ши­ни ҳис этавераман. Шу сўзни олиб ташлаш­нинг иложи борми-йўқ­ми, деб ўйлаб қоламан баъзан...

Қаҳрамонимизнинг энг оғриқли дардлари­дан бири – ана шу нар­са. Чун­ки кези келса, ўз бо­ла­сига қойиллатиб меҳр беролмаган, дунё­ни фа­қат ҳою ҳавасу маишатпа­растлик ҳамда даврабоз­ликдан иборат деб ту­шунган айрим "тили бо­тир"у ақли но­қис жонлар борки, улар истаган пайтда юқори­даги сўз билан унга, ун­га ўхша­ган­ларга бу дард оғриғини ҳадя этаве­ришади.

Лекин эзгуликнинг, ях­ши­ликнинг мукофоти икки дунё ободлиги ва саодатидир. "Касб-ҳу­нар таълими аълочиси" 36 йил давомида педа­гогик фаолият ҳам олиб борган ОйбаҳорЎтаева эса фар­зандлари оқи­ба­ти ми­со­ли­да бу муко­фотлар­ни аллақачон ола бошлаган.

 Салима УМАРОВА.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (25.05.2016)
Просмотров: 846 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz