//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

«ДУНЁ – УЙҚУДАГИ ТУШДИР...»

«ДУНЁ – УЙҚУДАГИ ТУШДИР...»
Жобир ибн Абдуллоҳ (р а) айтдилар:
Пайғамбар (с а в)нинг бир мажлисларида ўтирган эдим. Юзлари оппоқ, сочлари чиройли ва рангдор, оқ кийимли киши келиб, салом берди. Пайғамбар (с а в) алик олдилар. У киши сўради:
-Эй Аллоҳнинг элчиси! Дунё нима?
-Дунё - уйқудаги тушдир. Унинг аҳли эса мукофотланувчи ёки азобланувчидир, - деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ (с а в). У киши сўрашда давом этди:
-Эй Аллоҳнинг элчиси! Охират нима?
-Охират – абадийликдир. Бир гуруҳ дўзахда, бир гуруҳ жаннатда абадийдир. 
-Эй Аллоҳнинг элчиси! Жаннат нима?
-Дунёни ташлаган кишига (дунёнинг) ўрнига берилажак абадий неъматдир.
-Эй Аллоҳнинг элчиси! Жаҳаннам нима?
-Дунёни талаб қилган кишига (дунёнинг) ўрнига бериладиган жойдир, аҳли ундан ҳеч ажролмайди. 
-Умматнинг яхшиси ким?
-Аллоҳга итоат билан амал қиладиганлар.
-Ундай киши қандай бўлади?
-Енгини шимарган ҳолда карвонни излаб юрувчи каби бўлади.
-У одам ерда (дунёда) қанча вақт туради?
-Карвондан орқада қолганчалик миқдорда.
-Эй Аллоҳнинг расули! Дунё билан охиратнинг ораси қанча?
-Кўз очиб юмгунча...
Кейин у киши кетди. Пайғамбар (с а в) бизга юзланиб, дедиларки:
-Бу биродарим Жаброил бўлади. Сизларни бу дунёдан юз ўгиртириш ва охиратга рағбатлантириш учун келди...
«Танбеҳул-ғофилийн»дан

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (20.02.2015)
Просмотров: 869 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz