//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Боланинг хотирасини қандай ривожлантириш
Боланинг хотирасини қандай ривожлантириш

 

Соғлом танда – соғ ақл

Ҳаракат нафақат мушакларни мустаҳкамлаш учун, балки хотирани ривожлантириш учун ҳам керак. Фақат шундагина мия кислород билан озиқланади. Шунинг учун ўйнанг, югуринг, тоза ҳавода иложи борича кўпроқ сайр қилинг.

 

 

 

Боланинг хотирасини қандай ривожлантириш мумкин?

Кичкинтойингизнинг хотирасини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган оддий маслаҳатлар.



Соғлом танда – соғ ақл

Ҳаракат нафақат мушакларни мустаҳкамлаш учун, балки хотирани ривожлантириш учун ҳам керак. Фақат шундагина мия кислород билан озиқланади. Шунинг учун ўйнанг, югуринг, тоза ҳавода иложи борича кўпроқ сайр қилинг.

Янги туғилган чақалоқни тез-тез қорни билан ётқизинг, каравотчасининг устига рангли ўйинчоқларни осиб қўйинг ёки териб қўйинг, гўдак уларни олишга ҳаракат қилсин, ағдарилишга уриниб кўрсин. Болангизга моторикасини ривожлантиришга ёрдам беринг. Бир ёшида бола илк мустақил қадамларни ташлайди. Энди сизнинг ёрдамчиларингиз – бу болалар майдончасидаги нарвончалар, горкалар, арғимчоқлар ва ҳатто ўрмондаги тўнкалар ҳамдир. Фарзандингиз горкага чиқиб, ундан осилиб туришига қўйиб беринг. У шу тарзда ҳаракатларининг координациясини яхшилайди. Икки, уч ёшда бола велосипед ва самокатни ўзлаштириш пайти келади. Қишда кўчага ўзингиз билан чаналарни олинг, агар чанғида учсангиз, албатта фарзандингизни ҳам чанғида учишга ўргатинг. Ахир бу ёшда жисмоний ва ақлий ривожланиш бир бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади-да. Фаол ҳаракатланадиган гўдакнинг фикрлаши ва эслаб қолиши ҳам фаол бўлади.



Дастлабки сабоқлар

Олдинига ишга таниб олиш хотираси ишга тушади. Янги туғилган чақалоқ бирор бир предметни бир марта кўрса бас, кейин уни дарров таниб олади. Агар предметни онаси ёки отаси қўлида ушлаб турса, гўдак уни янада яхшироқ эслаб қолади. Чунки сизлар унинг ҳаётидаги энг асосий одамларсиз, демак сиз билан боғлиқ ҳамма нарса гўдак учун ҳам жуда муҳим. Олти ойлик бола борган сари кўпроқ нарсаларни эслаб қолишга қодир. Агар унга ёрқин сариқ рангдаги ўрдакча билан кўзга унчалик ташланмайдиган оқ машиначани таклиф қилсангиз, у албатта, ўрдакчага қўлини чўзади. Энди эса машинанинг ғилдиракларини айлантириб, машина қандай юришини кўрсатинг. Кичкинтой куляпти! У севимли ўйинчоғини бир неча кундан кейин ҳам таниб олади, чунки у машина нималар қила олишини эслаб қолди-да. Болага янги ўйинчоқни таклиф қилар экансиз, унга ўйинчоқ нималар қила олишини кўрсатинг ва гапириб беринг. Шунда, боланинг ўйинчоқ билан ўйнаши янада қизиқарлироқ бўлади ва шу тарзда у хотирасида қоладиган янги маълумотга эга бўлади.

Бола 2-3 ёшида катталардай эслаб қола олади. Энди у хотирасининг барча имкониятларидан фойдаланишни билади. Мияда қандайдир бир предметлар қатори (масалан, сигир, йўлбарс, нок, лимон...) сақланиб қолиши учун у тушунчаларни тоифалар бўйича гуруҳлайди. Баъзи бир сўзлар ҳайвонларни, бошқалари эса меваларни ифодалайди. Мевалар, сабзавотлар, жониворлар тасвири туширилган суратларни қирқинг ва болага уларни турли қутичаларга солишга ёрдам беринг.



Хотирани машқ қилдириш

Катталар ўқийди, чет тилларини ўрганади, кроссвордларни ечади ва шу тариқа ўз хотираларини машқ қилдиради. Бола эса уни ўйинлар ёрдамида ривожлантиради. Фарзандингизга бу борада ёрдам бериш учун у билан бирга кубикларни ва пазлларни жойлаштиринг. Албатта болалар лотосини харид қилинг. Ёрқин суратлардан фойдаланган ҳолда, болани ҳайвонлар, гуллар, одамлар билан таништиринг. Ҳар қандай ўйин олдидан болага у ҳақда гапириб беринг, биргаликда суратларни томоша қилинг, бола уларни ўз қўлида ушлаб кўрсин.

Болага эртак ва шеърлар ўқиб беринг. Шунда бола қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо беришни ўрганади, хотираси ва диққатини машқ қилдиради. Эртакларнинг тили ритмик бўлади, матнда кўплаб такрорланишлар ва турғун жумлалар бўлади. Бу боланинг қабул қилиб олишини енгиллаштиради, бу эса гўдак учун жуда муҳим. Актрисалик қилинг: маликага ёки ўгай онага, сичқончага ёки маймоқ айиққа айланинг. 



Мия учун парҳез

Фойдали:

• янги узилган мевалар ва сабзавотлар (А витамини);

• гўшт, тухум, дуккаклилар (В витамини);

• ўсимлик ёғи, ёнғоқлар (Е витамини).

Зарарли:

• фаст-фуд овқати (пицца, гамбургер, чипслар, хот-дог, фри картошкаси);

• ёғли овқат (қандолатчилик маҳсулотлари);

• кучли газланган сув.



Пирамида

1 ойликдан бошлаб

Таниб олиш

Гўдак шақилдоқни товушидан, визуал тарзда ва қўли билан ушлаб билиб олади. У ҳатто ўйинчоққа қараб кулади.

2 ёшдан бошлаб

Акс эттирувчи, тасвирий

Гўдак

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (31.05.2015)
Просмотров: 1026 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz