//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

БОЛАЛАР КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИ

БОЛАЛАР КИТОБ

ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИ

 

     Замонамизнинг ёш авлодини газета, китоб ва умуман ўқишга қизиқиши йўқлигида айблашади. Бу мулоҳаза хато эканлигини исботлаш жуда мушкул машғулотдир. Умуман инсонга хос адашиш шу ўринда ҳам ўзини намоён этади.
 Шахсан таълим бериш, уни мукаммаллигига эришиш йуналишидаги сайи-ҳаракатларга қарши эмасман, бироқ мукаммалликка томон йўл майда, икр-чикирларни чиқариб ташлаш эвазига, йиллар давомида шаклланган моҳиятни юзаки ёритиб ўтиш эвазига бўлмаслиги керак деб ўйлайман.

      Хўш, инсон шаклланишида турли фанлардан умумий маълумотлар мужассамлигига эга бўлиши кимга зарар келтирган? Собиқ Советлар Иттифоқи фуқаролари бўлган ҳар қандай инсон бирор жой тилини ўрганиши орқали жой ва макон, шунингдек шароитга ўрганиб кетишига, баъзилари ўз йўлини топишига турли йўналишда бир вақтнинг ўзида мулоҳаза юритиши, маълумотлар мажмуидан зарур хулоса чиқара олиш кўникмаси сабаб эмасмикан? Айнан фанлар мажмуини ўргатиш даврида улардаги моҳиятни тушунтира олиш барча муаллим, мураббийларга насиб этавермайди. Инсон қанчалик мукаммал мавжудотликни даъво қилса, уни қамраб турган олам ҳам ўз мавҳумоти сандиғидан шу мукаммалликка тенг келаоладиган ғаройиботларни олдига қўяверади. Бу тарихдан маълум бўлган буюклар хақидаги нақл, ривоят, афсоналарда ўз аксини топган. Дунёни тушунишга бел боғлаган ҳар бир ақл эгаси борки билим, илм, тажриба, кўникмаларни чегарасиз эканлигини таъкидлайди.

      Шу мулоҳазалар тасдиғи, тўғрилигини устозадабиётшунос, равон ва юракка қадар етиб борувчисатрлар, болаликдан қадрдон сўзларни топиб ижоднибаркамолликка етаклаган адибимизЎткирХошимовнингасарларидан топаман. Кўплаб маротаба устоз адибнингижодлари маҳсулига мурожаат қилишимнинг сабаби -бошқа адиблар асарларининг сатрларидан сўз, иборақадри бу даражада авайланиши, ардоқланишинитопмаганимдандир. Сўзларим қуруқ савлат учун узиббоғланган гулдаста каби бўлмаслиги, уни барқ урибтурган тирик гул эканлигини таъкидлаш учун устознингижодларида топган бетакрор сатрларга, асарларгатўхталиб ўтсам.

      Бу ўринда мен адабий таҳлил ёки адабиётшунослик нуқтаи назаридан фикр билдиришдан мутлақо узоқдаман. Чунки, ўзга хақида фикр билдириш ўта нодонлик ва инсонни бир томонлама ривожланганидан дарак беради деб уйлайман! Айниқса бу фикр у инсон ҳақида салбий фикр уйғотишига олиб келса, яратгандан норози бўлиш даражасидаги гуноҳга тенглашади деб ҳисоблайман!

      Шу сабаб мақола муаллифи сатрларини бир мулоҳаза юритувчи инсоннинг шахсий фикри, дунёни тушуниши, борлиқни идрок этиши маҳсули деб тушунишингизни истардим Азиз Муштарий!

      Ўткир Хошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асарларини севиб мутолаа қиламан. Ундаги ёритилган мавзу, билдирилган фикрлар барчамизнинг ҳаётимизда учрайди ёки уларни тасдиғи бўлмиш ҳодисаларга гувоҳ бўламиз. Азиз Муштарий, агар шу асар қўлингизда бўлса, уни шу мақола  поёнига етгач яна бир бор ўқиб чиқишингизни тавсия этаман.

      "Дунёнинг ишлари" болалигимда жиддий фикр юритиш, борлиқни ҳар томонлама тушунишга ундаган илк видеофильм эканлигини ҳам айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Ундаги бош каҳрамонни менинг чексиз ҳурматим, самимий хайрихоҳлигим соҳиби Саидкомил Умаров талқин этгани, шу инсонни асар мутолааси даврида кўз ўнгимда қайта ва қайта гавдаланишига сабаб бўлган. Ундаги она образи ижрочиси Манзура Хамидова сиймосини ҳар куни учратадиган оналарданизлайман. Балки барча оналар улар каби маъсум ва куюнчак, бениҳоя меҳр эгасидирлар!

      "Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта- кичиги бўлмайди. Энди яна бирҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта-кичиги бўлмас экан. Она - она экан. Унга бошқа сифат керакмас." (Асардан парча)

      Қанийди ҳар бир инсон онаси тириклиги пайтида унинг қанчалар тенги йўқ бойлик, чексиз меҳр – муҳаббат булоғи эканлигини англай олса.

      Устоз каби "Она" сўзини мукаммал ёритган инсон кам бўлса керак. Бу мўътабар зотнинг таърифини ҳар бир санъаткор ўзича талқин этган, лекин дилдан ўтказиб юборгувчалик даражада бўлгани кўп эмас. Уларқаторига устоз санъаткорлар Фахриддин Умаровнинг "Онам дерман" деган сўзлари, Нуриддин Хайдаровнинг "Сиз билан шоҳонаман, бошимда тождорим Онам" деган сўзлари, Ғиёс Бойтоевнинг "Онаси бор одамларҳеч қачон қаримайди"деган сўзлари, Озодбек Назарбековнинг "Орангизда Онам бўлса эди" деган сўзлари, Зилола Мусаеванинг (Шахзода) "Оналарга минг таъзим" деган сўзларини сатр ва қўшиқларга айлантирган муаллифлари кабиларини топиш бир қадар мушкул.

      "Бечора онам! Ўша изтиробли афсонани айтаётганингда инидан мўралаган қалдирғоч боласидек кўрпадан бош чиқариб ётган беш боланг бир-бири билан иноқ бўлишини шунчалик хоҳлаганмидинг!"(Асардан парча)

      Уйғоқ қалб эгаси, дилбар инсонларни соғингувчи бундай инсонни она тарбиясини, уларни тунларни тонгга улаб болаларни тўғри йўналишда улғайишларини истаганларини бир неча қаторда ғоят топқирлик билан берган сатрларида топганим мени жуда қувонтиради.

      Устоз адиб Ўткир Хошимовнинг ўзларига бир ниятим – соғинч, ақлий ва руҳий қумсаш, ўтганларнинг ҳақларига дуодан ташқари уларни яхши сифатларини мақташ, уларни ўрнак қилган ҳолда замондошларга эътиборни, руҳий мужассамликни қайси тарафга йўналтиришда ҳормай, толмай меҳнат қилишингизни аввало Яратгандан, кейин ўзингиздан сўраб қолардим! 

      Шу ўринда янги ижодкорлар ижод қилишларида, бирор мавзуни ёритишларида янги йўналиш, қирраларни қидиришларига тўғри келаётганини ҳам таъкидламок зарур. Бу эса замонавий адабиётда, санъатда, умуман ижодда мукаммалликка эришишни талаб этаётганидан даракдир. Тил, тафаккур нақадар бойлиги бир ҳисни неча услуб, йўналиш ва талқинда тақдим этишда намоён бўлади.

      Юқоридагилар асосида қуйидагини таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан - тилнинг бойлиги ҳудуддаги шевалардаги сўз трансформациялари эмас, буни бойлик деб билгувчи ва ўз ижодларида кенг қулловчилардан одамнинг жаҳли чиқади. Айниқса буни юмор, сатира, комедия йўналишларида ишлатилиши маънавий инқирознинг бошланғич босқичи деб биламан. Яна бир бор таъкидлайман - бу муаллифнинг шахсий фикри холос!

      Яна "Дунёнинг ишлари" га қайтсак, устоз адиб бу асарни бир тартибда, воқеалар кетма-кетлиги услубида эмас, балки ҳар бир воқеага нисбатан каҳрамоннинг ҳозирги ҳолати, бу ҳолатга сабаб бўлган воқеликни, шу ўринда каҳрамон ҳаётидаги тажрибани айнан шу вақтни ўзида ҳам хотима, ҳам хулоса қилиб бериши замондошларга доим ҳамрохликни даъво қила оладиган услуб деб биламан. Чунки адабий асарда тасаввурни бойитиш бир гап, тарихга айланган ҳаёт йўлидаги воқеликдан заррача хулоса чиқаришга, шу хулоса асносида ўз қилмишига баҳо бериш ва келажак учун ҳаёт тарзини белгилашга ундаш бошқа адибларда ўта кам учрайдиган услуб. Балки айнан шу сабабдан ҳам бу асар ўз актуаллигини йўқотмай келаётгандир.

      Устоз адибнинг бошқа асарларига тўхталмаганимнинг сабаби уларни кам мутолаа қилганим ёки уларни ёқтирмаганимдан эмас, балки бу мақоланинг моҳиятини очиб беришида бўрттириб юбориш каби туюлиши мумкинлиги мени бир қадар чўчитганидандир. Бошқа асарларини жуда севиб мутолаа қилганим баробарида уларни ҳам кенг таҳлил этмоқлик ниятини кейинги мақолаларга сақлаб қолишни афзал билганим бу тарздаги баёнимнинг сабаблардан биридир.

      Мақола сарлавҳасидаги асарми ёки муаллиф саволига мен бир жиҳатдан асарни танлаб ўқиш тўғри бўларди десам, бошқа томондан муаллифнинг мазкур йўналишдаги ютуқларига асосланган “авторитет”лари асосида танловни амалга ошириш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди деб айта оламан. Шу билан бирга асар муаллифидан янгиликларни кутган мухлислар учун янги асардан янгича таасурот кутишлари табиий бўлганидек муаллиф танлови ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди деб умид қиламан.

      Шахсан ўзимнинг танловим асарда тўхтаган, аммо муаллифдан янги ижод маҳсулини кўрган заҳотим у билан имкон қадар тезроқ танишишга интилишни ҳам тарк этолмайман. Юксак даражадаги асарлар кам бўлади, аммо гап уларни ўқиб тушунувчиларда қолган. Яъни, ўқиб чиқмай туриб бир асарни мукаммал ёки саёз, ҳаётий ёки фалсафий каби тоифаларга бўлиб бўлмаганидек муаллиф билан танишув китоб, асар, тўпламнинг биринчи саҳифасидан охирги саҳифасигача бўлган масофадаги машаққатли йўл орқали амалга ошгани мақсадга мувофиқдир.

      Ҳар бир инсонга хос бўлган ҳақиқат: инсонда қийинчилик, касаллик ва баъзида арзимас нарсаларга муҳтожлик бўлганидек, адибнинг ҳам ҳаёт тарзидан ҳеч ким тугал хабардор эмасдир, бироқ Азиз Муштарий, Сизни, Сиз орқали барча Ўткир Хошимов ижодиёти, мақолада исмлари кайд этилган, ёд этилган инсонларнинг мухлислари, хайрихоҳларини уларнинг ҳақларига Яратганга шукроналар айтгандан кейин дуо қилмоғингизни сўраб қолардим. Ажаб эмаски ўзгага яхшиликни соғингувчи дилдан ёмонлик ўрин топмагай ва Яратган уни ҳам ёрлақагай! Тинчлик ва омонлик ҳамрохингиз бўлсин дея мақолага хотима ясамоқни ният қилдим.

СаидАъзам Хабибуллаев

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (30.08.2015)
Просмотров: 1241 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz