//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

БОЙ БЕРИЛГАН БАХТ

БОЙ БЕРИЛГАН БАХТ

Отам ҳам шофёр ўтган эдилар, мен ҳам шу касб ортидан тирикчилик қилардим. Болаларни бировдан кам, бировдан ортиқ дегандай катта қилаётувдик. Кутилмаганда тинчимиз йўқолди.

Хотиним: "Чинни идишлар савдоси билан шуғулланаман, бир марта хориждаги бозорга бориб келсам, каттагина фойда қоларкан", деди. Мен уни йўлдан қайтаришга уриндим. "Дасмоянг бўлмаса, пулни қаердан оласан?" - дедим. У бўлса келинойисидан қарзга  олиб туришини айтди. Барибир, рози бўлмадим.

Эртаси куни ишдан кеч қайтсам, у уйда йўқ. Болалар ойисининг бозорга кетганини, кечаси келишини айтишди. Ғазабландим, бироз ўтиб ўйлай бошладим. "Болалар бўй етиб қолган бўлса, шуларни деб ўзини ўтга-чўққа ураяпти-да. Бир менинг топганим қай бирига етарди", дедим ўзимга.

Хотиним тонгга яқин кириб келди. Жуда чарчагани юз-кўзидан сезилиб турарди. Жаҳлим чиққанини билдирдим-у, аммо қаттиқ гапирмадим.

Шундан сўнг ҳар ҳафта бозорга қатнайдиган бўлди. Унинг ҳаловати йўқолганди, кечалари туриб, пул санашни одат қилди. Нималарнидир юрса ҳам, турса ҳам ҳисоб-китоб қилади. Пул унинг ақлу хаёлини шу даражада ўғирлаб қўйгандики, болаларга ҳам парво қилмай қўйди. Мен унинг маълум миқдорда пул топгач, бу ишини йиғиштиради деб ўйлагандим. Йўқ, у пули қанча кўпайгани сайин тижоратга муккасидан шунчалар қаттиқ берилди.

Орадан беш-олти ой ўтди. Негадир, бирдан хотинимнинг феъли ўзгариб қолди. Қўрс, болаларни ҳам жеркиб ташлайверади. Сабабини сўрасам, индамайди.

Турмушимиздан файз кетганди. Бир куни уйимизга бегона аёллар келишди. Хотиним уйда йўқ эди. Улар менга хотинимнинг катта миқдорда пул қарз олгани, фоизининг ўзи фалон минг сўм бўлганини айтишганида, эс-ҳушимдан айрилай дедим. Аёллар белгиланган кунда қарзнинг маълум қисми ва фоизини олиб бориб бермасак, устимиздан судга шикоят қилишларини айтишди. Мен қарз суммасининг катталигидан эмас, элу халқ ичида шармисор бўлишидан қўрқардим.

Хотиним келганида, бўлган воқеани айтдим. У пинагини ҳам бузмади. Бепарво оҳангда: "Тўлайман", деди, холос. Яна кимдандир қарз кўтаришга мажбур бўлдик. Яна фоизи билан қайтаришга...

Бу иш чуваланган ипга ўхшарди, учини топиш жуда мушкул. Ахийри, ҳовлини сотишдан бошқа чорамиз қолмади. Ота ҳовлимизга бориб яшашга мажбур бўлдик, лекин у ерга кўп вақт сиғмасдик. Саломат (аёлим) овсини билан чиқишмасди. Укамнинг таъналаридан эса қонимга ташна бўлардим мен ҳам.

- Ҳамма хорижга бориб, доллар ишлаб келяпти, сиз ҳам шундай қилсангиз-чи! - деди бир куни Саломат.

Хуллас, бир-икки танишлардан сўраб-суриштириб, хориждан иш топгандай бўлдим. Кузнинг дастлабки ойида жўнаб кетдим. У ерда ит кунини кўрганимни гапирмай қўяқолай. Ўлганнинг устига тепган дегандай, ишлаган ҳақларимни ололмасдим. Ниҳоят, ишлаб-ишлаб, Саломатнинг қарзларига етгулик пулни топиб, уйга жўнатдим. Беш йилдан ортиқ умримни мусофирликда сувга оқиздим. Қайтиб келганимда эса...

- Болаларим, келинойинг қани? - уйга амаллаб келиб укамдан сўраган биринчи саволим шу бўлди.

Жавоб ўрнига укамнинг мушти тугилди. Келин эса кинояли қараш қилганча нари кетди.

- Ҳеч йўқса, мен келгунча уйингдан жой бермабсан-да, ука. Оқибатинг шу бўлдими? - дедим кўнглим ранжиб.

- Ака, қўйинг, ўша хотинингизни, - деди укам. - Акам бўлганингиз учун ўзимни босиб турибман. Агар ҳурматингиз бўлмаганида, уни ўз қўлларим билан бўғиб ўлдирардим! Боринг, у бошқа домда яшаяпти, бориб кўринг аҳволини!

Бошим ғувиллар, эшитаётганларим туш бўлиб қолишини жуда истардим. Ўқдай учиб, Саломат яшаётган уйни топиб бордим. Эшикни очган Саломатнинг ранги оқарди.

- Сиз?

- Ҳа, мен.

Шу пайт ичкаридан болаларим югуриб чиқиб, бўйнимга осилишди.

- Агар болалар керак бўлса, олиб кетишингиз мумкин. Лекин мен сиз билан яшамайман, - деди Саломат.

- Нега? - дедим ҳайрон бўлиб. У жуда ўзгариб кетганди. Замонавий кийинган, сочларини калта кестириб, алламбало рангга бўятибди.

- Мен бошқа одамга тегдим!

Укамнинг сўзлари тўғри экан. Бошимни қайси тошга ҳам урардим?..

Буларни айтишдан мақсадим дардимни элга ёйиш эмас, балки ўзимга ўхшаган содда эркакларни ҳушёрроқ бўлишга ундамоқчиман, холос. Саломат кўнгилчанлигимни бошқача тушунди. Унинг сўзига кириб, катта хато қилдим. Пул топаман деб оиламни йўқотдим, афсус...

МАНСУР.

Унинг сўзларини ШАҲЛО

нашрга тайёрлади.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (25.01.2015)
Просмотров: 846 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz