//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Битта шоир камайса нима
 

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,

Умрнинг ҳар дами ғанимат. . .

 

 

Юқоридаги сатрлар муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ҳаётнинг

ҳар бир лаҳзаси ичра қайнаб ижод қилишга интилувчи, умрнинг ҳар бир дамини

бор қувончу изтироблари ила куйловчи адибдир. Китобнинг биринчи қисмига

шоирнинг ёшлик давридаги ишқ-муҳаббат оташлари гуркираб турган, курашувчанлик

ва тошқин туйғулар жозибасига йўғрилган шеърлари жамланди. Иккинчи қисмдаги

шеърларни ўқиб, шоирнинг ёши энди анча улғайганини, эл-юрт тақдирига нисбатан

мушоҳадалари кенгайганини, ижодига салобат қўшилганини сезиш мумкин.

Битта шоир камайса нима,

Чарх яратар бошқа нусхасин.

Чўкиб кетса тўфонда кема,

Пишиқроғин ясар устаси.

 

Тўфонлардан сесканма, қалбим,

Қайиқлардек сузма қирғоқлаб.

Кемаман деб уммонга талпин,

Юз балога ўзингни чоғлаб.

 

Қайиқларда — илинж ва хоҳиш,

Кемаларда — орзу ва мақсад.

Бугун сенда бир олам ташвиш,

Гал келганда ўзингни кўрсат.

 

Ё тилиб ўт довулнинг кўксин,

Ё кемадек ғарқ бўл иззатда.

Унутмагил — қайиқлар чўкса,

Олинмайди ҳатто рўйхатга. . .

 

Тўфонлардан сесканма, қалбим!

1980

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (05.03.2015)
Просмотров: 940 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz